Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet28/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

Пароним сўзлар
Паронимлар (para-ёнида + onyma-ном) деб фонетик таркиби бошқа-бошқа, талаффуздагина ўхшаш, яқин бўлиб қолган сўзларга айтилади. Абзал (асли афзор-асбоб, эгар-жабдуқ) – афзал (лафз сўзининг кўплиги), халос (озод бўлиш) – холос (фақат), хуш (яхши, ёқимли) – ҳуш (инсоннинг сезиш, идрок этиш қобилияти). «Паронимларга асосланган услубий фигура парономазия деб юритилади. Бадиий адабиётда парономазиядан ифодалилик, оҳангдорликка эришиш, комик эффект яратиш, сўз ўйини ҳосил қилиш каби мақсадларда фойдаланилади.»62 Бадиий адабиётда ўхшаш сўз (пароним)лар қаҳрамонлар нутқини индивидуаллаштириш, уларнинг маънавий ҳамда лисоний савиясини кўрсатиш учун ҳам ишлатилади. Қуйидаги парчада паронимлардан комик эффект яратиш мақсадида фойдаланилган. Қаҳрмон компот (мевалардан тайёрланадиган шарбат) ва компост (чиқиндилардан ачитиб тайёрланадиган органик ўғит) пароним сўзларининг маъносини билмаганлиги учун кулгили вазиятга тушади: «Айланиб юриб тўртинчи бригада даласида жанжал устидан чиқиб қолибман. Бўлим бошлиғи Ўрмон ака билан бригадир Раҳимжон ака нима тўғрисидадир қўлларини пахса қилишиб баҳслашмоқда эди. Мени кўриши билан бўлим бошлиғи:
- Ўртоқ агроном сиздан бир илтимосим бор,-деб қолди.
- Агар малол келмаса, мана бу Раҳимжонга, унинг аъзоларига компост тўғрисида гапириб берсангиз. Булар ҳалигача ҳеч нарса тушунмас экан.
- Марҳамат,-дедимда, у ёқ-бу ёққа қараб олгач, лекция ўқишга тушиб кетдим:
- Ўртоқлар, компот жуда фойдали ичимлик, уни асосан мевадан тайёрлашади. Меваларнинг хили қанчалик кўп бўлса, у шунча ширин бўлади. Бизнинг Фарғона томонларда компотни ўрик, шафтолиқоқи ва олчанинг қуруғидан тайёрлашади. Хуллас, компот ичмабсиз, дунёга келмабсиз... Гапимни тугатмасимдан ўтирган одамлар шарақлаб кулиб юборишди. (Х.Тўхтабоев)
Саид Аҳмад ўзининг «Синовчи учувчи» деб номланган ҳажвиясида ҳам ўхшаш талаффузли сўзлар воситасида паронамазияни юзага келтирган: Мухбир (микрофонга). Азиз радио тингловчилар! Ҳар бир корхонанинг маҳсулоти сифатини аниқлайдиган ўз синовчилари бўлади. Масалан: янги самолётни биринчи учириб берадиган учувчини синовчи-учувчи дейдилар... Мана, қаршимизда турган барваста қоматли, қараши бургут нигоҳини эслатадиган, бутун вужудидан куч-ғайрат, садоқат, вафо сезилиб турган киши мана шу заводнинг синовчи-ичувчисидир...
Биринчи парчадаги паронамазияда иккита ўхшаш сўзнинг қаҳрамон тарафидан фарқланмаслиги, яъни иккита алоҳида сўз маъноларининг қориштирилиши натижасида кулгили ҳолат юзага келган. Иккинчи парчадаги паронамазияда эса қаҳрамон кулгили вазиятни юзага келтириш учун атайин ўхшаш талаффузли янги конструкцияни ҳосил қилади.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish