Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet46/60
Sana30.06.2022
Hajmi0,66 Mb.
#721458
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60
Bog'liq
Badiiy matn va uning lingvopoetik tahlili 2007 M Yo\' 176

Муболаға ва кичрайтириш. Нарсаларни, воқеа ва ҳодисаларни, ҳис-туйғуларни, белги-хусусиятларни ўта бўрттириб тасвирлашга муболаға (айрим адабиётларда гипербола) дейилади. Муболаға ҳам тасвирнинг таъсирчан чиқишига, образли ифодаланишига хизмат қилади. «Муболағанинг сўз маъносининг кўчишига асосланиши унинг троплар гуруҳига мансублигини кўрсатса ҳам, у тропнинг бошқа кўринишларидан фарқ қилади. Чунки тропнинг бошқа кўринишларида кўчма маъно маълум бир белги асосида ўхшатиш, таққослаш, воқеа-ҳодиса ёки предметлар ўртасидаги боғлиқликка кўра бўлса, муболаға эса тўғри маънода тушунмасликни талаб этади.»98 Муболағага асосланган кўчим бадиий матнга нутқ предметига нисбатан тингловчи ёки китобхон эътиборини тортиш ва нутқнинг эмоционал-экспресивлигини таъминлаш мақсади билан олиб кирилади. Муболағада ифодаланаётган ахборот табиийки, ҳаёт ҳақиқатига мос келмайди. Лекин меъёр бузилса кутилган эффектга эришилмаслиги ҳам мумкин. Аслида «муболағали нутқнинг асосий мақсади ахборот бериш эмас, балки, тингловчи ёки ўқувчига таъсир қилишдир.»99 Масалан, қуйидаги парчада ёзувчи қаҳрамон портретини муболағадор қилиб тасвирлаш орқали комик эффект яратишга муваффақ бўлган: Маҳалламизда Мамажон лўмбоз деган девдек киши бўларди. Бўйи унчалик дароз эмасди-ку, аммо энига қаричлаб ўлчаса, икки газдан ошиқ чиқарди. Ўтирганда думбаси қуймоққа ўхшаб ёйилиб кетиб уч газга доира ясарди. Қорни шу қадар осилиб кетганки, ўтирганда ерга ёзса бир кўрпачалик жойга нари кетиб қоларди. Киндиги қичиганда қўли етмай, оташкурак билан қашларди. (С.Аҳмад)
Кичрайтириш (литота) деганда муболағанинг акси тушунилади. «Лекин моҳияти, эътибори билан улар қарама-қарши ҳодисалар эмас, ҳар иккиси ҳам воқеликни ҳаддан ташқари кучайтириб тасвирлашга хизмат қилади, фақат уларнинг ифодаланиш усулида фарқ бор: гиперболада воқелик тўғридан – тўғри, бевосита бўрттириб кўрсатилса, литотада бирор воқеликни кичрайтириш воситасида берилади.»100 - Тилимни қичитма, жўжахўроз! Айтмадимми, кузда қийқиллаб столнинг тагига кириб кетасан, деб... Эҳ-э, сенинг хўроз бўлишингга ҳали ўн тўрт процент бор (А.Қаҳҳор). Бунда қаршидаги инсонни «жўжахўроз» деб кичрайтириш орқали ўзининг кучли эканлиги таъкидланяпти. Ёки, қуйида берилган мисолдаги биринчи лофчи муболағадан фойдаланган бўлса, иккинчисининг нутқида кичрайтириш ва муболаға бирданига кузатилади, ҳатто муболаға орқали биринчи объект йўққа чиқариляпти: Бир лофчи иккинчи лофчининг уйига келиб деди:
- Сизга бир гиламни совға қилиб келтирдим, унинг бир учи бу ерда бўлса, иккинчи учи Самарқандда турибди.
Иккинчи лофчи унга дарҳол жавоб берди:
- Раҳмат, яхши қилибсан, меҳмонхонадаги гиламнинг озгина ерига ўт тушиб куйган эди, сен совға қилган гиламни ўшанга ямоқ қиламан.
Назорат учун савол ва топшириқлар
1.Кўчимлар деб нимага айтилади?
2.Метафора деб нимага айтилади?
3.Метонимия деб нимага айтилади?
4.Синекдоха деб нимага айтилади?
5.Парафраза деб нимага айтилади?
6.Муболаға ва кичрайтириш деб нимага айтилади?
7. Кўчимлардан бадиий матнда нима мақсадда фойдаланилади?

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish