«Мармар кони ва иссиқлик электростанциялари чиқиндиси асосида қурилиш қоришмасини тайёрлаш.


БОБ ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИДА



Download 1,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/14
Sana24.02.2022
Hajmi1,5 Mb.
#251188
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
МБИ 32 Магистрская диссертация Ризаев А Х

1.БОБ ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИДА 
ҚУРИЛИШ 
МАТЕРИАЛЛАРИ 
ИШЛАБЧИҚАРИШ 
МУАММОСИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ 
1.1 Саноат чиқиндиларини таснифлаш ва чиқиндилардан 
фойдаланиш йўналишини танлаш 
Ҳозирги пайтда минерал хом ашёларга бўлган талабларнинг кескин 
ортиши натижасида катта миқдорда чиқинди уюмлари йиғилиб қолмоқда. 
Ушбу чиқиндиларни йиғиш ва бартараф этиш иқтисодий нуқтаи-назардан 
самарали эмас. 
Саноат чиқиндиларининг кўп миқдорда йиғилиб қолаётганлиги ва 
уларни қайта ишлаш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири 
ҳисобланади. Чунки, ушбу чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва жойлаштириш 
катта маблағ талаб этади. 
Маълумки саноат чиқиндилари экологик омилларга салбий таъсир 
кўрсатади. Натижада атроф-муҳит ва сув тозалиги, ўсимликлар ривожланиши, 
тирик мавжудодларнинг фаоллиги бузилади. Энг кўп чиқиндилар чиқарадиган 
корхоналарга энергетика, металлургия, кимё-технеологияси ҳамда тоғ-кон 
саноати киради. 
Атроф 
муҳитни 
турли 
ҳил 
чанг 
ва 
чиқиндилар 
билан 
ифлослантирадиган манбаларга қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 
корхоналарни, тоғ-кон саноати таркибига кирувчи бойитиш комбинатлари ва 
ш. к корхоналарни киритиш мумкин. Бундай корхоналардаги технологик 
жараёнлар минерал хом ашёларни майдалаш, туйиш ва куйдириш каби 
босқичлардан иборат бўлиб, бунда ҳавога катта миқдорда чанг ва зарарли 
газлар чиқади. 
Қурилиш материаллари саноатида материалларни куйдириш ва қайта 
ишлаш натижасида иккиламчи маҳсулотлар ҳосил бўлади. Масалан, айланма 
хумдонда цемент клинкерини куйдиришда ажраладиган чангсимон чиқин-



дилар қуруқ хом ашё миқдорининг 10…20 % ташкил қилади. Саноат корхо- 
наларидан чиқадиган чиқиндиларнинг катта миқдорда тўпланиб қолиши ўта 
муҳим экологик муаммолардан бири ҳисобланади. 
Бугунги кунда Ўзбекистонда 900 тагача кон очилган бўлиб, улардан 
минерал хом ашёларнинг қарийиб 100 тури қазиб олинади, шундан 60 дан 
ортиғи саноатда ўзлаштирилган. Жумладан, нефть ва газ конденсатининг 142 
та, кўмирнинг 6 та, қора металлнинг 7 та, рангли металлнинг 54 та, кон-
руданинг 49 та, рангли тошларнинг 19 та, кимё ашёсининг 37 та, қурилиш 
материалларининг 372 та ва ер ости сувларининг 172 та манбаи мавжуд. 
Республикамизда рудали ва норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш 
кейинги 2011...2016 йилларда 3...4 маротаба ошган (1991 йилга нисбатан). 
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи ёқилғи-энергетика соҳасида нефть (40%), 
кўмир (31%) ва газ (24%) асосий манбалар ҳисобланади. Чиқиндилар 
муаммосини ҳал қилиш Ўзбекистондаги энг долзарб эколо- гик вазифалардан 
бири ҳисобланади. Ҳар йили ўрта ҳисобда 100 млн. тоннадан ортиқ саноат, 
маиший ва бошқа чиқиндилар ҳосил бўлади ва уларнинг 15…20% заҳарлидир. 
Мавжуд маълумотларга қараганда, Ўзбекистон иссиқхона газларини 
чиқариш бўйича Марказий Осиёда Қозоғистондан кейин иккинчи ўринда 
туради. Уларнинг 80 % асосан энергетика секторига тўғри келади. Заҳарли 
чиқиндиларнинг кўп қисми Навоий, Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳосил 
бўлмоқда. Саноат чиқинди полигонларида масалан, янги Ангрен ИЭСда 62 
млн. тонна, Ангрен ИЭСда 4,4 млн. тонна кул-шлакли чиқиндилар йиғилиб, 
ҳар йили 0,5 млн. тоннага кўпайиб бормоқда. 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда қаттиқ чиқиндилар миқдори қўйидагича 
(умумий чиқиндиларга нисбатан % ҳисобида): қоғоз-19; дарахт-4,9; металлар-
3,4; газлама чиқиндилари-3,9; резина (полимерлар)-1; шиша-4,0; сопол ва 
тошлар-9; қурилиш материаллари (цемент, оҳак, гипс, бетон, асбест, асфальт 
ва х. к)-20 ва бошқа чиқиндилар-34,8 ташкил этади . 



Саноат чиқиндилари муаммосини рационал ҳал қилиш чиқиндиларнинг 
модда таркиби, уларнинг агрегатли ҳолати, миқдори, технологик тавсифлари 
ва х. к. омилларга боғлиқ бўлади. 
Ҳаракатдаги меъёрий хужжатларга кўра барча саноат чиқиндилари 
ҳавфлилиги бўйича тўртта гуруҳга бўлинади: 1-фавқулодда ҳавфли; 2-юқори 
ҳавфли; 3-ўртача ҳавфли ва 4-кам ҳавфли (зарарсиз). Уларнинг ҳавфлилик 
даражаси таркибидаги кимёвий моддаларнинг миқдори билан белгиланади. 
Масалан, чиқиндилар таркибида симоб, хром, қўрғошинли бирикмалар, азот 
ва бошқалар ўзининг ҳавфлилиги билан 2 гуруҳга тўғри келади. Корхона 
чиқиндиларидаги мавжуд мис сульфати, мис ва никелнинг тузлари ўзининг 
инсон соғлигига зарарли таъсири бўйича 3 гуруҳга тўғри келади. Чиқин- 
дилардаги фосфатлар, марганец, рухнинг сульфат тузлари ва ш. к.лар эса кам 
ҳавфли моддаларга яъни, 4 гуруҳга тегишлидир. 
Саноат чиқиндилари муаммосини самарали ечишнинг энг асосий йўна- 
лиши-чиқиндисиз технологияларни тадбиқ қилишдир. Чиқиндиларсиз ишлаб 
чиқаришнинг технологик жараёнлари алоҳида ўзгартиришларга асосланган 
бўлиб, бунда ёпиқ циклли тизимларни йўлга қўйиш орқали хом ашёлардан 
комплекс фойдаланиш кўзда тутилади. 
Илм-фан ва ишлаб чиқариш саноатининг ривожланиб бориши билан 
узвий боғлиқ ҳолда иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиладиган 
чиқиндиларнинг ҳиллари ҳам кўпайиб бормоқда. Иккиламчи ашёлардан 
фойдаланиш ҳисобига тоза хом ашёларни улар билан маълум нисбатларда 
алмаштириб, сезиларли даражада тежамкорликка ва сифат кўрсаткичларга 
эришиш мумкин.
4
Саноат чиқиндилари асосидаги хом ашё материаллар комплексли 
ишланганда битта босқичнинг ишлаб чиқариши иккинчи босқич учун 
дастлабки материал сифатида қўлланилиши мумкин. Ҳозирги кунда турли 
4
Акрамов Х. А., Газиев У. А. Қурилиш материаллари ва ашёларини ишлаб чиқаришда саноат чиқиндиларини қўллаш. –Т.: ТАҚИ, 2004.


10 
саноат корхоналарида иккиламчи хом ашёларнинг ҳажмини ҳисоблаш 
усуллари ишлаб чиқилмоқда. Чиқинди ва қўшимча маҳсулотларнинг ҳосил 
бўлиш меъёри ишлаб чиқаришнинг материал балансига қараб аниқланади.
Асосий ва ёрдамчи маҳсулотларнинг йўқотилган миқдорлари 
технологик жараёнларнинг давомийлиги билан белгиланади. 
Хом ашё материаллардан комплекс фойдаланишнинг аҳамиятли жиҳа- 
тини қўйидаги йўналишлар бўйича изоҳлаш мумкин: 
биринчидан, чиқиндиларни қайта ишлаш орқали атроф муҳитни 
муҳофаза қилиш масаласи ечилади, қимматли ер майдонлари чиқиндилардан 
тозаланади шунингдек, зарарли моддалардан муҳофаза қилинади; 
иккинчидан, саноат чиқиндилари маълум даражада бир қатор қайта 
ишлов берувчи корхоналарнинг хом ашёга бўлган талабини қондиради; 
учинчидан, хом ашё материаллардан комплекс фойдаланилганда бирлик 
маҳсулот 
ҳисобига 
солиштирма 
капитал 
ҳаражатлар 
шунингдек, 
чиқиндиларни сақлаш ва улар учун қуриладиган омборларга кетадиган 
ҳаражатлар камаяди, чиқиндиларни қайта ишлаш унумдорлиги ортади ва ҳ к. 
Турли саноат корхоналарининг иккиламчи чиқинди маҳсулотлари 
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида сезиларли ҳажмни эгал- 
лайди. Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун кетадиган сарф-
харажатлар материаллар харажати сметасининг 55 % дан ортиғини ташкил 
этиши инобатга олинса, саноатдаги иккиламчи хом ашёлардан самарали 
фойдаланиш, қурилишнинг долзарб йўналишаридан бири эканлигини эътироф 
этиш мумкин. 


11 

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish