Маркетинг тизимида товар сиёсати



Download 346,5 Kb.
bet9/15
Sana26.02.2022
Hajmi346,5 Kb.
#469803
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
ТОВАР СИЁСАТИ

7.6-расм. Бир нечта товарларнинг ҳаётий даврлари

Бир босқичдан бошқасига ўтиш кескин сакрашлар ва бурилишларсиз, кўпинча билинмасдан рўй беради. Шунинг учун маркетинг хизматининг муҳим вазифаси сотиш ва фойда суръатларининг ўзгаришини эътибор билан кузатишдан иборат. Бу товарнинг бир босқичдан бошқасига ўтиш чегараларини билиш ва товар билан ишлашнинг маркетинг ишига ўзгаришлар киритиш учун зарур. Етуклик ва тўйиниш босқичи ва айниқса, чиқиш босқичининг рўй бериш пайтини билиш жуда муҳим, чунки бозорга эскирган товарни чиқариш зарар келтириши мумкин.


Товарнинг ҳаётий даври назарияси фақат корхонанинг маҳсулотига эмас, унинг ғояси, бизнес лойиҳаси, корхонанинг умумий фаолиятига тегишли бўлиши ҳам мумкин. Корхонанинг ҳаётий даври ҳақидаги концепция ва уни қўллаш ҳозирги бозорга ўтиш шароитида айниқса муҳимдир. Корхонанинг ўзини сақлаш бўйича иши, тасниф ва кўрсаткичларни ўзгартиришнинг осонлиги корхонага ўз фаолиятини узоқ вақт давомида, эрта қариб қолишдан, рентабелликнинг йўқолиши ва банкротликдан қўрқмай фаолият юритишига имкон беради. Шунинг учун ҳозирги замон корхоналари узлуксиз модернизациялаши ва бозор шароитига нафақат рақобатбардош маҳсулот ҳисобига, балки фаолиятни ўзгартириш йўли билан (масалан, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш) ҳам мослашиш зарур. Агар бу ҳеч бўлмаганда бир нечта асосий кўрсаткич бўйича содир бўлмаса ёки улар корхонанинг ҳаётий даврининг ҳар хил босқичларида ўзгармас бўлиб қолса, бундай корхона қайта тикланишга тайёр бўлмай қолади, ўзининг самарадорлигини йўқотади ва замонавийроқ корхоналарга ўрнини бўшатиб беради.
ТҲД вақт жиҳатидан узилишларга эга бўлиши мумкин, бу эса корхонанинг бозордаги ўрнини йўқотишга, унинг иқтисодий кўрсаткичларининг пасайишига олиб келади. Баъзан шундай бўлиб қоладики, товарлар бозорга чиқариш босқичини орқада қолдириб, бирданига бозорга кирадилар ва ўсиш босқичига чиқадилар. Ўсиш босқичини сезмай, бирдан чиқиш босқичига кириб қолиш ҳақида ҳам кўпгина мисоллар бор. Бу ердан қўйидаги хулоса келиб чиқади: ТҲДнинг ягона универсал модели мавжуд эмас, ҳар бир товар ўзига хос кўринишга эга. Бу 7.7-расмда тасдиқланади:




7.7-расм. Товарлар ҳаётий даврларининг кўринишлари

Келтирилган кўринишлардаги фарқлар технологик омиллар, истеъмолнинг одатлари ва хусусиятлари, фирмалар фаолиятининг ҳаракатчанлиги билан тушунтирилиши мумкин. Масалан, «шов-шув» деб номланган эгри чизиқ асосланган маркетинг сиёсати ёрдамида ТХДнинг 1-босқичидаёқ сотиш ва фойданинг катта ҳажмларига эришиши, сунгра сотилишларнинг катта ҳажмини сақлаб туришга эришилаётганлигини кўрсатади. Шундай доллар ҳам булганки, сотишлар ҳажми кескин ошиб, сўнгра кескин тушиб кетади. Бу эгри чизиқни «чайқалиш (иштиёқ)» деб номлаш мумкин. Кейинги эгри чизиқ эса «мода» деб номланадиган ҳодисанинг оқибатидир. Мода эгри чизиғи бозорда даврий ва кўп мартали талабнинг энг юқори баландликларга эга бўлиши ва тушишини бошидан кечираётган товарларнинг ҳаётини кўрсатади. «Янги старт» эгри чизиғи моданинг хусусий ҳолидан иборат. «Ўпирилиш» товарнинг бозорда муваффақиятсиз пайдо бўлиши, аниқроғи товарнинг бозор томонидан қабул қилинмаслигини ифодалайди.


Фирмалар эгри чизиқ жараёнига инновация орқали, мавқелаштиришни ўзгартириш, товарнинг истеъмолчилар бошқа гуруҳи томон ҳаракат қилишига ёрдам бериш ва уни модификациялаш орқали анча даражада таъсир этиши мумкин. Ҳар бир босқичда корхона ўзига бирор мақсадни қўйиши мумкин:
 бозорга чиқариш босқичини қисқартириш;
 ўсиш жараёнини тезлаштириш;
 етуклик босқичини иложи борича кўпроқ давом эттириш;
 чиқиш босқичини секинлаштириш.

Download 346,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish