Янги товарни бозорга чиқариш — бир ёки бир нечта танланган регаонларда товарларни синаш учун сотиш ва таклиф этиладиган маркетинг режаси доирасида ҳодисаларнинг ривожланиб боришини кузатиш (реклама, рағбатлантириш, ўрам, нарх ва ҳоказо), шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш рентабеллигини аниқлаш. Унинг мақсади — маҳсулотни баҳолаш ва оммавий сотишгача реал шароитларда маркетинг фаолиятини олдиндан текшириш. Бу босқичда бевосита истеъмолчилар хатти-ҳаракатларини кузатиш, рақобатчилар ва сотиш тармоғининг муносабатларини билиш керак. Олинган маълумотлар асосида корхона олдинга ҳаракат қилиши, маҳсулотни модификациялаши ва ривожлантириши, маркетинг режасини ўзгартириши мумкин. Кейинроқ эса ўз фаолиятини кенгайтириши ёки ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин. Баъзи фирмалар синаб сотишни фақатгина истеъмолчилар эътирофига эга бўлиш учун, бошқалари эса маҳсулотда ва маркетинг режасида амалга ошириш керак бўлган ўзгаришларни аниқлаш учун, учинчилари эса маҳсулот тақдирини ҳал қилиш учун қўллайдилар. Маркетинг ҳаракатларининг самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ харажатларни камайтириш учун кейинги қарорларни қабул қилишда бевосита ишлатиладиган ахборотнигина йиғиш керак.
Маҳсулот турланиши (вариациялардан иборат бўлган) — бу бозор маҳсулотининг муайян вақт давомида аниқ хоссаларининг ўзгаришидир. Киритиладиган ўзгаришлар, одатда, арзимас қисмлар билан чегараланиб қолади. Бундай тарзда ўзгартирилган маҳсулот бозордаги эски маҳсулотнинг ўрнини олади. Маҳсулот турланишининг қуйидаги хилларини фарқлайдилар:
Ø маҳсулотнинг функционал хусусиятлари;
Ø маҳсулотнинг физикавий хусусиятлари;
Ø дизайн, услуб, ранги ва ҳоказолар, яъни маҳсулотнинг ташқи хусусиятлари;
Ø маҳсулотнинг нуфузи (имижи);
Ø қўшимча хизматлар тақдим этиш орқали маҳсулотнинг фойдали хусусиятлари (кафолатни кенгайтириш, сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш);
Ø товарнинг номи, марка номи ва белгиси.
Маҳсулот турланишининг мақсади — истеъмолчига бирор янги, шу вақтнинг ўзида таниш бўлган ва ишонч қозонадиган нарсани таклиф этиш орқали маҳсулот дастурини нисбатан ўзгармас сақлаб туриш.
Маҳсулотнинг ҳар бир турланишидан олдин «алмаштириш самараси» ва «жалб этиш самараси»нинг жами сотиш ва фойда қилиши мумкин бўлган таъсирини ҳисобга олиш керак. Бунинг ҳаммаси шу вақтгача бошланғич маҳсулотни харид қилиб келаётган мижозлар («алмаштириш самараси») ва биринчи бор янги маҳсулотни харид қилаётган мижозлар («жалб этиш самараси»)дан янги маҳсулотни сотиб олиш борасидаги тушум бозорга янги товарни чиқаргангача бўлган тушумдан кўп бўлганда маънога эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |