Маркетинг тизимида товар сиёсати


Янги товарларни ишлаб чиқариш



Download 346,5 Kb.
bet10/15
Sana10.07.2022
Hajmi346,5 Kb.
#768943
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ТОВАР СИЁСАТИ

Янги товарларни ишлаб чиқариш
Янги маҳсулот мавжуд маҳсулотнинг модификациясини ёки истеъмолчи муҳим деб ҳисоблайдиган янгиликни киритишни назарда тутади. Истеъмолчи янги ва такомиллашган маҳсулотларни хоҳлайди ва кутади. Рақобатчилар ҳам уларни бундай янгиликлар билан таъминлаш учун максимум ҳаракатларни амалга оширадилар. Демак, ҳар бир фирмада янги товарларни ишлаб чиқариш дастури бўлиши керак.
Корхона янгиликларга икки йўл билан эга бўлиши мумкин. Биринчидан, четдан сотиб олиши йўли билан, яъни қандайдир фирмани ёки бировнинг товарини ишлаб чиқариш учун патент ёки лицензияга эга бўлиш ҳисобига. Иккинчидан, ўз ҳаракатлари туфайли, яъни ўзида тадқиқотлар ва ишланмалар бўлимини яратиш орқали. «Янгиликлар» деганда мавжуд товарларнинг оригинал, яхшиланган вариантлари ва модификациялари, шунингдек, маркалар ҳам назарда тутилади.
Маҳсулот янгиликлари, яъни янги маҳсулотларнинг яратилиши ва ўзлаштирилиши дифференциация ёки диверсификация шаклида амалга оширилиши мумкин. Масалан, маҳсулот дифференциацияси ўзлаштирилган бозорга фирманинг маҳсулот дастурида мавжуд маҳсулотлар асосида ишлаб чиқилган янги маҳсулотларнинг чиқарилишини таҳлил қилади. Бунга, бир томондан, истеъмолчилар орасида эҳтиёжлар дифференциациясининг чуқурлашуви, бошқа томондан эса, ҳуқуқий актлар (масалан, ҳар хил бозорларда, айниқса чет эл бозорларидаги турли хил талаблар) сабаб бўлиши мумкин.
Диверсификация деганда корхонанинг сотиш дастурини янгилаш тушунилади. У қуйидагилардан иборат (7.8-расм):


7.8-расм. Диверсификация йўналишлари

корхона ишлаб чиқариш-технологик, таъминлаш ва сотиш жиҳатидан эски маҳсулотга боғлиқ бўлган, лекин янги истеъмолчилар ёки бозорлар учун мўлжалланган (горизонтал диверсификация) маҳсулотларни ўзлаштиради;


корхона эски маҳсулотларни такомиллаштириб илгариги истеъмолчилар ва бозорларга таклиф этади (вертикал, диверсификация);
корхона умуман янги бўлган техник ва бозор муносабатлари жиҳатдан аввалги маҳсулотлар билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган маҳсулотларни ўзлаштиради (латерал диверсификация).
Диверсификация корхона дастурининг мақсадли кенгайтирилиши деб қаралиши у сотиш хавф-хатарларини ва аввалги бозорлар, истеъмолчилар ёки маҳсулотларга боғликликни камайтиришга имкон беради. Диверсификация ҳақида қарор қабул қилинганда корхона қуйидаги йўналишлардан бири бўйича бориши мумкин:
Ø янги маҳсулотни ишлаб чиқиш (ўз ишланмаси ёки ишланмага буюртма бериш);
Ø маҳсулот ёки технологияга лицензия олиш;
Ø корхонани сотиб олиш;
Ø кооперация (маҳсулотлар алмашиш ёки қўшма корхона ташкил этиш).
Маркетинг фаолиятида янги товарларни ишлаб чиқиш — бу бозорда муваффақиятга эришишнинг муҳим масалаларидан бири. Бозор учун янгилик бўлган товар ёрдамида корхона олдинга чиқади, янги бозорни шакллантиради, рақобатчилардан ўзиб кетади, ўз даромадларини оширади.
У ёки бу товарларнинг бозор учун янгилигини мезонлар тизими асосида аниқлаш мумкин. Бунда нафақат янги эҳтиёжларни қондирадиган янги товарлар (дельтоплан, виндсерфинг), ёки мавжуд эҳтиёжларни янгича қондирадиган товарлар (интернет, аудиовидеотехника ва бошқалар), балки маълум бўлган товарнинг янги ўрами (масалан, «тетрапак» сутининг янги ўрами), рақобатчи товарга нисбатан янги нархи ҳам киради. Бу ерга товар сотишнинг янги шаклларини ташкил этишда товарнинг янги имкониятларини, реклама кампаниясининг ўтказилиши ва ҳоказоларни киритиш мумкин. Янги хом ашё материаллари ва технологиялардан фойдаланиш ҳам товарнинг бозор учун янгилик белгиси бўлиб ҳисобланади.
Маркетинг товар ишлаб чиқарувчиларни бозорда маълум устунликларга эга бўлиш ва ўзларининг маҳсулотларини такомиллаштиришга йўналтириш учун бозор, товар, сотиш, ишлаб чиқариш мезонларининг тизимига эга. 7.1-жадвалда янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш соҳаси ва уларнинг мазмуни келтирилган.

Download 346,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish