Маркетинг фаолиятини таҳлил қилиш ва истиқболлаш



Download 3,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana12.03.2022
Hajmi3,06 Mb.
#491560
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4-Лаборатория машғулот



Ўзбекистон Миллий 
университети
Тошкент-2021
ТУПРОҚНИНГ МЕХАНИКАВИЙ 
ТАРКИБИНИ АНИҚЛАШ



Керакли жиқозлар: 
Техник ва аналитик тарози, чинни хавонча, резинали 
таёқча, чини пиёлачалар, элакчалар тўплами, термостат, сув ҳаммоми, ювгич, 
эксикатор, 1 л ли цилиндр, шиша таёқча, секундомер 

Керакли реактивлар:
10% ли натрий оксалат ва гексометофосфат эритмаси
дистилланган сув.
Керакли жиҳозлар:


Ҳар бир тупроқ асосан уч қисмдан, яъни қаттиқ, суюқ ва газсимон
қисмлардан ташқил топган. Тупроқ катламлари орасида жойлашган
ҳаводан иборат бўлган газсимон қисм ўсимлик илдизлари ва тупроқда
яшовчи макро ва микроорганизмларни нафас олишлари учун зарур.
Тупроқнинг суюқ қисми, яъни тупроқ эритмаси ўсимликларни
озиқланиши учун ҳизмат қилади. Бу икки қисмнинг ҳусусиятлари тупроқ
каттиқ кисмининг таркиби ва ҳусусиятларига бевосита боғлиқ бўлади,
бунинг сабаби тупроқ каттиқ қисмини ташқил этган турли катталикдаги
минерал зарраларни хилма-хил кимёвий ва минерологик таркибга эга
бўлишидир. Шунинг учун ҳам тупроқ каттиқ қисмини ташкил эт- ган
зарралар ҳиллари ва миқдорларини ўрганиш, яъни тупроқ механикавий
таркибини ўрганиш ва уни таҳлил қилиш муҳим назарий ва амалий
аҳамиятга эга.


Тупроқ қаттиқ қисмидаги турли катталикдаги минерал зарраларнинг нисбий
миқдорига унинг механикавий таркиби дейилади. Алоҳида катталикка эга
бўлган минерал зарра механикавий элемент дейилади. Тупроқда механикавий
элементларнинг бир нечта гурухлари ажратилади. Ҳозиргача механикавий
элементларнинг Н.М.Сибирцев, А.Н.Сабанин ва В.Р.Вильямс, В.В.Охотин,
Н.А.Качинскийлар томонидан ишлаб чиқилган классификациялари мавжуд.
Булар
ичида
ҳама
ерда
кўлланилиб
келинаётгани
Н.А.Качинский
классификацияси ҳисобланади (1-жадвал). Бу классификацияда механикавий
элементлар беш гурухга ажратилган. Булар ичида 1 мм дан йирик бўлган
зарралар тупроқнинг скелет қисми деб, 1мм дан майдалари эса тупроқнинг
майин (мелкозем) қисми деб қабул қилинган. Н.А.Качинский тупроқцаги
майин (мелко- зём) зарраларни икки гурухга, яъни физик қум ва физик лой
(соз) гурухларига ажратади. Физик қум гурухига диаметри 1-0,01 мм бўлган
зарраларни, физик лой (соз) гурухига эса диаметри 0,01 мм дан кичик бўлган
зарраларни бирлаштирди. Бу гуруҳларнинг нисбий миқдорларига кўра
тупроқнинг механикавий таркиби белгиланади. Механикавий таркибига кўра
тупроқлар қумли, қумлоқли, қумоқли ва лойли (созли) хилларга ажратилади.
Ўз навбатида қумоқли ва лойли (созли) тупроқлар енгил, ўрта ва огир
хилларга бўлиниши мумкин (2-жадвал). Таркибида қум зарралари кўп бўлган
тупроқлар енгил, лойқа (гил) зарралари кўп бўлган тупроқлар оғир механик
таркибли ҳисобланади.


Тупроқнинг механикавий таркиби унинг бир қатор муҳим ҳосса ва ҳусусиятларини
белгиловчи кўрсатгич ҳисобланади. Айниқса тупроқнинг сув, ҳаво, иссиклиқ, озуқа,
қолаверса барча агрономик ҳоссаларини қай даражада намоён бўлиши унинг механикавий
таркибига боғлиқ. Енгил механик таркибли (қумли, қумлоқли) тупроқларнинг иссиқлик,
ҳаво ҳоссалари ва сув ўтказувчанлик қобилияти яхши ифодаланган, уларни ишлов
қуролларига қаршилик кўрсатиш кучи ҳам камроқ, улар эртароқ етилади, яни улар «илиқ»
тупроқлар дейилади. Лекин бундай тупроқларни сув сиғими, сув кўтарувчанлик қобилияти
паст даражада ифодаланган ҳамда озуқа моддаларига камбағал ҳисобланади. Оғир механик
таркибли тупроқлар озуқа моддаларига бойроқ, уларни сув сиғими, сув кўтарувчанлик
қобилияти юқори даражада ифодаланган бўлсада уларни ишлов қуролларига қаршилик
кўрсатиш кучи юқорироқ бўлиб, улар зич тузилишга эга бўлганлигидан айрим сув-физик
хоссалари ноқулай ифодаланган. Бундай тупроқлар кечроқ етилади ва «совуқ» тупроқ
ҳисобланади. Демак тупроқларга бериладиган ишлов муддатлари, усуллари ва меёрлари ҳам
уларни механиқавий таркибга боғлиқ ҳолда белгиланиши лозим. Агрономик нуқтаи
назардан қулай шароитларга эга бўлган тупроқлар енгил ва ўрта қумоқли тупроқлар
ҳисобланади.


Ҳар бир тупроқ асосан уч қисмдан, яъни қаттиқ, суюқ ва газсимон
қисмлардан ташқил топган. Тупроқ катламлари орасида жойлашган
ҳаводан иборат бўлган газсимон қисм ўсимлик илдизлари ва тупроқда
яшовчи макро ва микроорганизмларни нафас олишлари учун зарур.
Тупроқнинг суюқ қисми, яъни тупроқ эритмаси ўсимликларни
озиқланиши учун ҳизмат қилади. Бу икки қисмнинг ҳусусиятлари тупроқ
каттиқ кисмининг таркиби ва ҳусусиятларига бевосита боғлиқ бўлади,
бунинг сабаби тупроқ каттиқ қисмини ташқил этган турли катталикдаги
минерал зарраларни хилма-хил кимёвий ва минерологик таркибга эга
бўлишидир. Шунинг учун ҳам тупроқ каттиқ қисмини ташкил эт- ган
зарралар ҳиллари ва миқдорларини ўрганиш, яъни тупроқ механикавий
таркибини ўрганиш ва уни таҳлил қилиш муҳим назарий ва амалий
аҳамиятга эга.



Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish