Бу ерда:
𝒂
- пиёлачадаги зарра оғирлиги, гр.
20
- анализга олинган тупроқ оғирлиги, гр.
5. Цилиндрга йиғилган суспензия устига 8-10 мл натрий дигидрофосфат
эритмасидан қуйилиб аралаштирилади ва цилиндрдаги аралашма хажми
дистилланган сув билан 1л га етказилади.
Шундан сўнг цилиндрни оғзини беркитиб аста-секин 10 марта тўнкариб яна
ўз холатига келтирилади. Цилиндрдаги бўтанадан катталиги 0,05-0,01; 0,01-0,005;
0,005-0,001; ва 0,001мм дан кичик бўлган зарралар ажратиб олинади.
6. Цилиндрдаги бўтана махсус чайқатгич билан уни (чайқатгични) юқоридан
пастга ва пастдан юқорига аста-секин кўтариб-тушириш орқали яхшилаб
аралаштирилади. Шундан сўнг аниқланаётган тупроқнинг солиштирма оғирлиги
ва ишлатилаётган сувнинг хароратига қараб намуна олувчи махсус пипеткани
цилиндрни маълум чуқурлигигача тушириб намуна олинади. Суспензиядан
намуна олиш учун белгиланган вақтдан 10-15 секунд олдин пипетка цилиндрни
керакли чуқурлигигача ботирилади. Намуна олиш вақти келиши билан пипеткани
крани очилиб аспиратор ёрдамида унинг белгисигача суспензия олинади.
Суспензия пипетка белгисига етгач аспиратор ёпилади (ўчирилади) ва
пипетка крани ёпилиб у цилиндрдан чиқарилади. Олинган намуна пипетка
кранини очиш орқали оғирлиги аниқланган пиёлачага қуйилади. Сўнгра пипеткага
тоза сув олиниб чайилади ва у сув ҳам пиёлачадаги намунага қўшилади.
Пипеткани ботириш чуқурлиги ва намуна олиш муддати 4-жадвалда келтирилган.
7. Пиёлачадаги намуна сувли ёки қумли ҳаммомда парлатилиб сўнгра
термостатда қуритилади ва эксикаторда сову тилиб аналитик тарозида тортилади.
Оғирликлар
айримасидан
пиёлачадаги
зарраларнинг
оғирлиги
топилади.
Цилиндрдан олинган 1-намунада 0,05 дан 0,001 мм гача бўлган зарралар, 2 -
намунада 0,01 дан 0,001 мм гача, 3-намунада 0,005 дан 0,001мм гача, 4-намунада
эса 0,001мм дан кичик бўлган зарралар бўлади. Шунинг учун 0,05-0,01 мм ли
зарраларни соф оғирлагини топиш учун 1-намуна солинган пиёлачадаги зарралар
оғирлигидан 2-намуна оғирлиги айриб ташланади. 0,01-0,005мм ли зарралар
оғирлигини топиш учун 2-намуна оғирлигидан 3-намуна оғирлигини айрилади ва
0,005-0,001мм ли зарралар оғирлигини 3-намуна оғирлигидан 4-намуна оғирлигини
айриш орқали топилади. 4-намунада 0,001мм дан кичик зарралар бўлади.
Цилиндрдан ажратиб олинган зарраларнинг фоиз миқдори қуйидаги формула
ёрдамида ҳисоблаб топилади:
Бу ерда:
X -ажратилган зарранинг миқдори, %.
V
1
-цилиндрдаги бўтананинг умумий ҳажми, см куб.
V - пипетканинг ҳажми, мл.
Н - анализга олинган тупроқ оғирлиги, гр.
К - гигроскопик коэффицент.
Катталиги 0,1-0,05 мм бўлган зарралар миқдори барча ажратилган зарралар
йиғиндисини 100 дан айриш орқали топилади. Ҳамма зарралар миқдори
топилгач, уларни физикавий қум ва физикавий лой (соз) гурухларига ажратиб
Н.А.Качинский
жадвали
бўйича
ўрганилган
тупроқнинг
механикавий
таркибига кўра номи белгиланади
Do'stlaringiz bilan baham: |