23-mavzu: Daun sindromiga chalingan bolalarning rivojlanish xususiyatlari
(2soat, nazariy)
Reja :
1. Daun sindromiga chalingan bolalarning o’ziga xos xususiyatlari
2. Daun sindromiga chalingan bolalarning boshqa yordamga muhtoj va sog’lom tengdoshlaridan farqi
Тayanch iboralar:
Daun sindromiga chalingan bolalarning o’ziga xos xususiyatlari, daun sindromiga chalingan bolalarning boshqa yordamga muhtoj va sog’lom tengdoshlaridan farqi
Хромосомалар сонининг одатдагидек 46та эмас, 47та бўлиши билан кечувчи Даун синдроми боланинг нафақат руҳий ҳолати, балки ташқи кўринишида ҳам аниқ белгилар билан намоён бўлади. Доим очиқ чеҳрада бўлиши, меҳрибонлиги учун ҳам уларни қуёш болалари деб аташади. Даун синдроми бўлган болаларда ташқи белгилар: юзнинг яссилиги, кўз қисиқлиги, кўзлар орасининг узоқлиги, бурун ва қулоқнинг нисбатан кичиклиги намоён бўлади. Қуёш болалари аутистлардан фарқли равишда жамият билан бирга бўлишга интилади. Бунда унга кўмаклашиш ва унинг ўзига хослигини инобатга олиш керак: Маълумотларни қабул қилиш қийин кечади. Ақлий ривожланишнинг секинлиги боис Даун синдроми бўлган болалар маълумотни, янги кўникмани тенгдошларига қараганда анча узоқ ва мураккаб ўзлаштиришади. Фикрни етказишда ҳам гапни имкон қадар содда ва тушунарли қилиб, бир неча бор такрорлаб айтиш керак. Улар ҳамма нарса кўнгилдагидек бўлишини исташади. Уйни қандай саранжомлаш тушунтирилган бола тартибсиз хонага кириб қолса, безовталана бошлаши мумкин. Чунки унга хона тоза бўлиши кераклиги уқтирилган ва у доим шундай бўлиши керак деб ўйлайди. У доим овқатдан кейин идишни йиғиштириб қўйишга одатланган бўлса, бунга имкон бўлмай қолганда асабийлашиши, ҳатто йиғлаши ҳам мумкин. Улар доим суянчни ҳис қилишлари лозим. Даун синдроми бўлган шахс билан муттасил ишлаб, ижтимоий ҳаётга мослаштирган тақдирда ҳам, улар доимий суянч ва меҳрга эҳтиёж ҳис қилишади. Онаси, отаси ёки доимий ўрганиб қолган кишиси олдида бўлмаса, ўзини ишончсиз ҳис қилади. Шунинг учун улардан мустақилликни талаб қилиш ноўрин. Мавҳум тушунчаларни қабул қилиши қийин. У фикрни илғаб олишга қийналади, шу боис реал мисол билан гапирган маъқул. Ундан ҳалинчакда учишни истайсанми деб сўрагандан кўра, ҳалинчакни кўрсатиш яхшироқ. Уни бирон нарсани танлашга ундаш керак эмас. Қанақа ширинлик ейишни истайсан, деб эмас, шоколад олиб берайми, деб сўраш тўғрироқ бўлади. Энг муҳими – сабр. Қуёш болалари ўз фикрини етказиб беришга қийналиши, жумлаларни узоқ такрорлаши мумкин. Бу пайтда уни шоширмаслик, сабр ва диққат билан тинглаётганингизни кўрсатиш керак.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда нафақат Даун синдроми билан балки бошқа касаллик биланг оғриган беморлар учун ҳам кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Турли хил саҳоват ташкилотлари орқали уларга ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистонлик опа-сингил «қуёш-болалар»и учун мобил илова ишлаб чиққанлиги ҳам ғоят таҳсинга сазовордир.
Do'stlaringiz bilan baham: |