Марказий Осиё жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми


биринчи ижтимоий меҳнат тақсимоти



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/15
Sana03.05.2023
Hajmi0,52 Mb.
#934318
TuriРеферат
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
markaziy-osiyo-jahon-sivilizatsiyasining-ajralmas-qismi-

биринчи ижтимоий меҳнат тақсимоти
бўлиб,
милоддан аввалги II минг йилликнинг 2 чи ярмида содир бўлган. Марказий 
Осиѐнинг жанубий ва жануби-ғарбий худудлари деҳқончиликка, чўл ва дашт
зоналари чорвачиликка ихтисослашди.
Бронза даврида қишлоқлар сони кўпайди, ҳунармандчиликнинг янги
соҳалари—металлургия, заргарлик ривожланди, кулолчиликда чархдан
фойдаланишга ўтилди. Чорвадорлар от ва эшакдан транспорт сифатида
фойдаланишга ўтдилар. Гупчакли ғилдиракли аравалар пайдо бўлди, жамият
ҳаѐтида моногам оила таркиб топиб, ҳаѐтда оталар етакчи бўла бошладилар,
патриархат даври
бошланиб, уруғ жамоаси емирила бошлади ва илк
давлатчилик элементлари шаклланди. Қўшни мамлакатлар, айниқса чорвадорлар
билан деҳқонлар ўртасида товар айирбошлаш жонланади. Қабилалараро
муносабатлар ривожланади, янги этнослар шаклланиб, янги маданиятлар вужудга
келади. Масалан, ҳозирги Қирғизистон, Қозоқистон чўлларида яшаган
Андронова маданияти чорвадорлари милоддан аввалги II минг йиллик
ўрталарида Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларига кириб бориб,
маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетган ва Тозабоғѐб, Қайроққум каби
маданиятлар шаклланган.
Тозабоғёб
маданияти қадимги Хоразм ҳудудида милоддан аввалги II минг 
йилликнинг иккинчи ярмида шаклланган. Бу маданият аҳолиси асосан, ертўла ва 
чайлаларда яшаб, чорвачилик ва қисман, қўлтиқ деҳқончилиги билан 
шуғулланганлар.
Амиробод
маданияти

сўнгги бронза даври оид ѐдгорлик бўлиб, у 1940 йилда 


Амударѐнинг қуйи хавзасидаги Амиробод канали ҳавзасидан топилган. Амиробод 
маданиятига доир бир неча ѐдгорликлар топилди. Уларнинг орасида энг яхши 
сақланган ва бой археологик материаллар берган ѐдгорлик Якка –Парсон 2 макони 
ҳисобланади. Маконни қазиш вақтида 20 яқин ертўла типидаги кулбалар топилди. У 
ердан ғалла ўралари, омборлар, ўчоқ, сопол парчалари, тош ѐрғучоқлар, бронза 


14 
пичоқлар, ўроқ, бигиз ва кўплаб ҳайвон суяклари топилди. Сопол идишлари 
чархсиз, қўлда ясалган.
Чуст маданияти
қадимги Фарғонадаги илк деҳқончилик маданияти 
ѐдгорлиги ҳисобланади. Бу маданиятни яратган аҳоли дастлаб чорвачилик, 
кейинчалик деҳқончилик билан шуғулланганлар. Уларнинг илк қишлоғи 1951 
йилда топилган. Чуст маданияти мил.авв. II минг йилликнинг охири ва I минг 
йилликнинг биринчи чорагида шаклланган. Бу маданиятга оид Фарғона водийсидан 
80 дан ортиқ ѐдгорлик топилган. Шунингдек, унинг излари Наманган, Андижон, 
Самарқанд ва Қашқадарѐ ҳудудларидан ҳам топилган.
Сўнгги бронза ва илк темир даврида Тошкент воҳаси Оҳангарон дарѐсининг 
ўрта оқимидан Бурғулук маданияти топилган. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish