Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

“Руслар ва нўғойлар шаҳарларда «лабка” ном қўйиб дўконлар очдилар. 
Бухоро ва Самарқанддан ҳинду ва жуҳудлар келиб, уйлар сотиб олдилар, 
қурилишлар қилдилар ва қурилган лабкаларда савдо-сотиқ бошладилар. Улар 
яхши отларни миниб юрар, мусулмонларни ҳақоратлар, уларни кўрарга кўзлари 
йўқ эди. Қисқа қилиб айтганда, чет вилоятлардан кўпгина ёт элатлар 
келдилар.Мусулмонлар, ғайридинлар, чет элликлар, хитойлар, қалмиқлар - 
ҳаммаси аралашиб кетди. Мусулмонларга айниқса қийин бўлди, жуҳудлар ва 
ҳиндулар тил бириктириб мусулмонларни сиқар, улар чора тополмай, чидашга 
мажбур бўлардилар.” 
Мирза Алим наздида русларнинг келиши ерли аҳоли учун қуйидаги 
ноқулайликларни туғдирди: анъанавий диний ва миллий вазиятнинг бузилиши; 
хонликда анъанавий иш тизимининг тубдан ўзгариши; русларнинг қатъий 
назорати остида маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ва шариат 
қозиларининг ишга тушиши; савдо-сотиқ ишларида “ғайридинлар” учун 
бирмунча имтиёзлар берилиши; норози кайфиятдагиларни Империя ичкарисига 
сургун қилиш; рус меъморчилиги услубида янги-янги иморатлар қурилиши 
билан шаҳар қиёфасининг ўзгариб бориши; шариат кўрсатмаларига таянмай 


108 
туриб “ғайридинлар ” келтирган теҳникани ўзлаштириш ва жиҳозлардан 
фойдаланиш; руслар билан яқин алоқа туфайли эски урф-одатларнинг ўзгариб 
бориши ва ҳоказо. Бу ўзгаришларнинг каттагина қисми биз тилга олаётган 
муаллифлар томонидан ижобий баҳолангани кўзга ташланади. Лекин 
қўлёзмаларда мухолифларнинг фикрлари келтирилмайди. Аммо XIX аср охири 
ва XX аср бошларида чиқарилган газета ва журналлар (масалан, «Ал-ислоҳ”) 
бундан истисно. 
Шу тарзда айтиш мумкинки, Қўқон хонлигининг истило этилиши (1876 
йил, февраль) маҳаллий уламолар томонидан турлича қабул қилинди. 
Айтайлик, андижонлик Маҳмуд Алибой сингари айрим уламолар 
“ғайридин”лар билан имкон қадар эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш 
керак, чунки уларнинг қўли баланд, шу боис «бирор чора кўришнинг иложи 
йўқ”, сўнгги чора эса - чидашдир, деганлар. Бошқа гуруҳ уламолар эса тарихдан 
шунга ўхшаш мисоллар келтириб, ислом уммати баъзан бундан-да оғир 
шароитларга тушганини айтадилар (Тоиб), шу туфайли тинчликни сақлаш 
учун руслар ҳозирча яратиб берган имкониятлардан (масалан, диний таълимга, 
ислом ҳуқуқига йўл берилганидан) фойдаланиб қолиш кераклигини лозим 
топадилар. Учинчи туркум (айниқса, жадидлар) учун қандай бўлмасин руслар 
билан яқинлашиш йўлини топиш муҳим эди. Чунончи, улар наздида, техника ва 
иқтисод жиҳатдан устун цивилизация билан боғланиш учун “табиий” (гарчи 
куч ишлатилган бўлса ҳам) имконият туғилган экан, бу тарихий имкониятдан ўз 
тараққиётимиз учун фойдаланишга ҳаракат қилишимиз керак бўлади.
Эски тузумни ёқловчи маълум бир сиёсий гуруҳ ва омма вакиллари янги 
иқтисодий ва сиёсий тузумга мослаша олмаганликлари боис ўзларини янги 
вазиятга кўниктира олмадилар, улар мустамлакачиларга қурол билан қарши 
чиқдилар. Бироқ бундай ҳаракатлар - гарчи ғазавот деб эълон қилинган бўлса-
да - кўп тарафдорлар топа олмади, шу сабабдан ҳам бирор натижа бермади. 
Оддий диндорларнинг бу каби тарқоқ ва уюшмаган исёнларига кўпроқ қишлоқ 
хўжалигида иш юритишнинг ўзгарганига, кириб келаётган капитализм 
шароитида оддий ҳол саналган майда ва ўрта ҳунарманд гуруҳларнинг 
синишига қарши норозилик деб қараш тўғри бўлади. Бунга ёрқин мисол 
сифатида 1898 йилда Андижонда кўтарилган Дукчи Эшон қўзғолонини 
келтириш мумкин. Бироқ бу қўзғолон унинг талайгина замондошлари ва биз 
юқорида келтирган муаллифлар томонидан кескин танқидга учради.
Агар маҳаллий зиёлилардан чиққан муаллифлар (Тоиб, Ибрат, Фитрат ва 
бошқ.) фикрига таянадиган бўлсак, улурнинг муҳолифлари фикрини ақлсизлик 
ёхуд мутаассиблик деб ҳам баҳолаш мумкин. Бироқ, бу масалага, чамаси, 
кенгроқ, бошқача қилиб айтганда, “ичкари”дан туриб қараш керак бўлади. “ 
Ғайридинлар”га яширин нафрат ортида сиёсий мустақилликни йўқотишни 
истамаслик, маданиятлар аралашувини рўйи-рост хушламаслик ҳолатлари кўзга 
ташланади; мустақиллик бой берилган экан, ҳеч бўлмаганда диний, этник, этик, 
маданий ва, хатто, маълум даражада, маиший ҳаётдаги эркинликни ҳимоя 
қилиш зарур бўлади. Ўзига хосликка интилиш ва ўзини «маданиятлар 
ассимиляцияси”дан асраб қолишга уринишнинг бундай шакллари мусулмонлар 


109 
жамиятидаги маълум гуруҳ диний элитанинг ва оддий диндорларнинг 
тафаккурини белгиловчи омиллардан биридир, дейиш мумкин.
Маҳаллий мусулмон зиёлилар орасидан чиққан модернистлар бунга 
ўхшаш муаммоларни кенг ва эркин муҳакама қилган. Илмий адабиётларда улар
«жадидлар” деб номланадилар. Бу ном уларнинг янги ўқув усулларини фаол 
тарғиб қилиш билан боғлиқдир. Улар тавсия этган усули жадидийяга кўра, 
ўқитувчи болаларга дарс материалларини овоз билан тушунтириб беради ва, 
энг муҳими, ўқувчилар ҳам эшитганларини овоз чиқариб такрорлайдилар. 
Шунинг учун бу усул «усули савтийя» деб аталган. Маълумки, бу янги усулни 
рад этувчилар фикрига кўра, арабча жумлаларни (энг аввало, Қуръони карим ва 
ҳадислардан олинган калималар назарда тутилади) нотўғри талаффуз қилишга 
йўл қўйиш мумкин эмас, шунинг учун уларни аввал ичда ёд олиш керак. Бу 
усул самарасиз бўлса-да, ўз тарафдорларига эга эди - уларни «қадимчилар” деб 
аташган. 
Жадидлар тўғри айтганларидек, фақат илм ўрганиш орқали ижтимоий 
тараққиётга эришиш мумкин эди. Юқорида келтирилган таниқли зиёлилар 
сирасига яна М.Беҳбудий (1875-1919), Абдулвоҳид Бурҳонов (1875-1937), А. 
Қодирий (1894-1938), Ф.Хўжаев (1896-1937) ва кўплаб алломаларни киритиш 
мумкин.
Жадидлар ҳаракатининг кучайиши, асосан, XX аср бошларига тўғри 
келади, бироқ уларнинг вужудга келиши ва шаклланишига айнан XIX аср 
ўрталаридаги ижтимоий ҳолат туртки бўлган. Чунончи, ўша давр маҳаллий 
давлатлар ва халқларнинг жаҳон цивилизациясидан қанчалик ортда қолганини 
кўрсатиб турар эди. Шу боис ҳам жадидлар энди аста-секинлик билан техника 
соҳасидаги, ижтимоий ҳаётдаги тараққиёт омилларини динга чоғиштира 
бошладилар. Айрим жадидлар (А.Фитрат ва Ф.Хўжаев бошчилигида) халқни 
қолоқликдан чиқариш учун фақат таълим тизимини ислоҳ қилишнинг ўзи 
етарли эмас, деб санадилар. Улар неча асрлардан бери ҳудудда амал қилиб 
келаётган ислом дини ва сунна таркибига замонлар ўтиши билан “зарарли” ва 
“консерватив” қарашлар ҳам кириб қолган, бу ҳолат мусулмон жамоаларининг 
тараққиёт жиҳатдан ғарбдан ортда қолиб кетишига олиб келган, деб 
қарайдилар. Бу ҳаракат жадидчиликда «ислоҳ” номи билан аталган.
Жадидларнинг А.Бурҳонов бошчилигидаги бошқа бир гуруҳи (Ибрат ҳам 
шу гуруҳда), жамиятини ислоҳ қилишда сунна имкониятлари чексиз, фақат уни 
яхшилаб ўрганиш ва шу асосда ислом кўрсатмаларидан четга чиқмаган ҳолда 
кўпроқ ривожланган жамиятлардан мақбул янгиликларни - бидъати хасанани –
қабул қилиш орқали ислоҳотларга тутиниш мумкин, деб ҳисоблаган эдилар.
Марказий Осиёда жадидлар ҳаракатининг юзага келиши, айтиш 
мумкинки, цивилизациялар тўқнашувининг ўзига хос табиий ҳосиласи эди, шу 
сабабдан унга XIX асрда Усмонли империясидан тортиб Ҳиндистонгача бўлган 
жуда катта ҳудудда мусулмон жамоалари доирасида давом этган ислоҳотчилик 
ҳаракатининг бир бўлаги деб қараш тўғри бўлади. Мусулмон ислоҳотчилар 
айнан таълим тизимидаги заифлик, техника ва иқтисод соҳаларидаги қолоқлик 


110 
мусулмон ўлкаларни ривожланган давлатларнинг мустамлакачилик сиёсати 
қурбонига айлантирди, деб ҳисоблаганлар.
Умуман, айтиш мумкинки, Марказий (ўрта) Осиёда мустамлакачилик 
сиёсати, ўзининг барча салбий ва ижобий асоратлари билан бўлса-да, маҳаллий 
халқ учун янги ғоялар, анъаналар, диний қарашлар майдони бўлди. Европа 
олами билан заиф алоқалар колонизациядан кейин ижобий томонга силжиди. 
Россия империяси билан яқин мулоқотлар маиший ва ҳуқуқий ҳаётга 
янгиликлар олиб кирди. Табиийки, бу ҳолат халқда турлича (кўпинча салбий) 
кайфият уйғотди, бинобарин, ҳар бир янгиликни жорий қилишдан олдин унга 
шариат нуқтаи назаридан баҳо бериш, мос келса, “бидъати хасана” сифатида 
қабул қилиш, баъзан инкор қилиш ёхуд изоҳ бериш ҳолларига дуч келинди. Шу 
боис бу давр хусусида сўз юритганда, янгиликлар (ҳатто илғор бўлса ҳам) халқ 
томонидан дарҳол ижобий кутиб олинган деб баҳолаш қийин, зеро, одатдаги, 
сингиган анъаналардан воз кечиб янгисини қабул қилиш ҳар ҳолда анчагина 
мушкуллик туғдиради.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish