Фетишизм. Дин тарихида фетишизм (французча fetiche – тумор, бут,
кўзмунчоқ) жиддий ўрин тутади. Фетишизмда инсоннинг ғайритабиий
имкониятларига ишонишдан иборат бўлган афсунгарликдан фарқли ўлароқ
бирон моддий буюмга ғайритабиий хоссалар берилиб, у илоҳийлаштирилади.
Фетишлар шаклан ҳам турли-туман. Тошлар, дарахт бўлаклари, ҳайвон
танасининг бирор қисми, бут-санамлар фетиш вазифасини ўташи мумкин эди.
Замонавий динларда фетишизм табаррук буюмларни тавоф қилиш
тарзида(христианларда - хоч, иконалар, майитга сиғиниш, буддизмда –
табаррук ўғир ёки ҳовонча, исломда – табаррук қадамжолар ва қора тош),
мустақил қолдиқ сифатида эса тумор ва кўзмунчоқларга ишонч тарзида
сақланиб қолган. Ирим-сиримга ишонадиган одамлар фикрига кўра, тумор бахт
келтирар, кўзмунчоқ эса ёмон кўздан асрар экан. Тақа, тумор, бўйин тақинчоғи
(кулон), филча, турли ўйинчоқлар эса замонавий фетишларга мисол бўла олади.
У ёки бу буюмдан фойдаланилган ҳар қандай диний амалда бошқа ирим-
сиримлар билан бирга фетишизм элементлари ҳам мавжуд.
Анимизм (лотинча anima - руҳ) – ибтидоий эътиқоднинг нисбатан
юксакроқ шакли, яъни руҳлар ва руҳиятга ёки умуман табиатнинг руҳияти
мавжудлигига бўлган ишонч. Ибтидоий одам тасаввурига кўра унинг
атрофидаги дунёда ҳар нарсанинг (ҳайвонлар, ўсимликлар, табиат ҳодисалари
ва ҳ.к) жони, яъни руҳи мавжуд. Турлича одамсимон фантастик кўринишга эга
бўлган ер, олов, ўрмон, сув, тоғ ва уй “руҳ”ларининг келиб чиқиши ҳам
шундан.
Дарахтга топиниш (сиғиниш) турли халқларда турлича кўринишда
бўлган. “Ҳаёт дарахти” мавзуси Ўзбекистон халқ хунармандчилигида муҳим
ўрин тутади. Ислом динида табаррук дарахт бирор-бир авлиё номи билан
боғланган.
Халқларда инсоннинг жисмоний ўлимидан сўнг унинг руҳи яшаб
қолишига бўлган ишонч ва эътиқод дафн этиш билан боғлиқ қатор маросимлар
пайдо бўлишига олиб келди. Мозорлар дафн этишнинг энг қадимий
усулларидан биридир. 50-йилларда Бухоро воҳасининг шарқий чегарасига яқин
Қуйимозор бекати ёнида ана шундай мозорлар мавжудлиги аниқланди. Улардан
йигирматаси очилиб, анчагина дафн маросими ашёлари топилди. Ушбу мажмуа
милоддан олдинги сўнгги ва милодий биринчи асрларга оид.
Бу каби мозорлар Қизилтепа бекати яқинидаги Шаҳривайронда ва Ҳазор
қишлоғи яқинида ҳам очилиб, у ерларда ҳам дафн маросими ашёлари борлиги
аниқланди.
Дастлабки милодий асрларга тегишли Обишир мозористонидан (Фарғона
вилояти Сўх дарёси водийси) ҳам 1969-1971 йилларда катта миқдордаги сопол
буюмлар, темир безак ва қуроллар топилган.
1978 йили Олмалиқ яқинида олтита, Олмалиқдан жануброқдаги
Калмақир ёнбағирларида яна тўртта мозористон борлиги аниқланган ва
очилган. Мозористонга марҳумлар тахминан милодий III аср охири – IV аср
бошларида қўйилган.
12
Do'stlaringiz bilan baham: |