Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи


Назарий ислом ва халқ исломи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

Назарий ислом ва халқ исломи. Мазкур хатти-ҳаракатларнинг салбий 
оқибатларидан энг асосийси – диний маданиятнинг назарий қисми даф этилиб, 


76 
диний ҳаёт диннинг қуйи даражаси – халқ исломи билан чекланиб 
қолганлигидир. Натижада маънавий қашшоқлашиш чуқурлашиб, миллий 
маданият бир тарафлама ривожлана бошланади. Диний ҳаёт оилавий 
маросимлар (жаноза, худойи), табибчилик, фолбинлик, муқаддас жойларга 
зиёрат (мушкил-кушод) каби амаллар билан чегараланди. Оилаларда, 
ҳужраларда ноқонуний (яширин, нолегал) хусусий диний таълим бериш 
кучайди. Табиийки, тез орада бу соҳалардаги фаолият назорат қилиб бўлмаслик 
даражасига етди. Баъзи диний фаоллар сиёсий мухолифат мавқеини 
эгалладилар. Майда товар ишлаб чиқариш (томорқа, савдо-сотиқ, майда ва ўрта 
бизнес) капиталистик ривожланишнинг негизидир. Бу иқтисодий муҳитнинг 
мафкураси аксар ҳолларда халқ исломидан озуқа олади. Мазкур ижтимоий 
қатламларнинг кучайиши янги диний идеологларни майдонга олиб чиқди. 
Нотўлиқ, бир томонлама билим олган, назарий жиҳатдан заиф дин пешволари 
икки йўл ўртасида туриб қолдилар. 
Миллий манфаатлар ва маҳаллий уламолар. Ислом маданияти 
алоҳида олинган муайян жамиятларда ривожланди ва бунинг натижасида 
маълум минтақавий шаклларга эга бўлди. Конкрет ислом фақат минтақавий 
шакллардан ташкил топган. Минтақавий ислом асосида миллий маданият, 
мафкура ва манфаатлар ётади. Узоқ асрлар ривожланиш жараёнида Ўрта 
Осиёда ҳам ислом дини миллий маданият билан чамбарчас боғланиб кетди. 
Натижада Ўрта Осиё цивилизацияси доирасида исломнинг тўла қонли, ўз-ўзига 
етарли, ҳар тарафлама бой шакли вужудга келди. Унда умумисломий унсурлар 
билан биргаликда минтақавий миллий хусусиятлар ҳам мавжуддир. Юксак 
даражада тайёргарлик кўрган маҳаллий уламолар асрлар оша мазкур назарий 
ва амалий билимлар хазинасини сақлаб келдилар ва уни ўзгарган даврга мослаб 
турдилар. Бу уламолар муҳити – минтақавий исломнинг муҳим ташкил этувчи 
қисмидир. Кейинги икки аср давомида бу муҳитнинг сурункали заифлашиб 
бориши минтақамизга ислом дунёсининг бошқа қисмларидан бегона миллий 
манфаат вакиллари, ифодачилари бўлган ёт уламоларнинг кириб келиб, 
фаолиятларини бошлаб юборишига сабаб бўлди. Миллий тикланиш, 
ривожланиш шартлари диний ҳаётда нормал ҳолатни шакллантиришни талаб 
этади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish