Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи


VI БОБ. МАРКАЗИЙ ОСИЁДА БУДДИЗМ



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

 
VI БОБ. МАРКАЗИЙ ОСИЁДА БУДДИЗМ 


52 
 
РЕЖА: 
1. 
Будда ҳақидаги афсона. 
2. 
Буддизм таълимоти. 
3. 
Дастлабки буддист миссионерларнинг Марказий Осиёга кириб келиши. 
4. 
Минтақада буддизмнинг маҳаллий марказлари. 
 
ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА АТАМАЛАР: 
Канишка
Бодхи 
 
Гаутама
Будда 
 
Бодхисатва 
Нирвана 
Қоратепа 
Симокатта 
Кушон 
Ступа 
Қоровултепа 
Сансара 
 
 
Будда ҳақидаги афсона. Бир афсонада таъкидланишича, буддизмнинг 
пайдо бўлиши дунёга «Нурланган Будда» номи билан машҳур Сиддхартха 
Гаутама Шакьямуни ҳаёти билан боғлиқ. Шакья қабиласидан бўлган княз ўғли 
Гаутама мил. ав. VI асрда дунёга келди. Донолар томонидан унинг келажаги 
ғайриоддий бўлиши ҳақида башорат қилинган эди. У тўкин-сочинликда ўсиб, 
фақат ҳаёт қувончларинигина билар эди. Гаутама қийинчиликсиз катта бўлди, 
балоғат ёшига етиб, уйланди, ўғиллик бўлди. Унинг бахтига ҳеч нарса хавф 
солмасди. Бир кун саройдан ташқарига чиққан ёш шахзода ҳамма бадани яра 
чақалар билан беланган касал инсонни, ундан кейин қарилик ғам ташвишини 
елкасига ортган чолни учратди, сўнг дафн маросимини ва ниҳоят чуқур ўй-
хаёлга ботган дарвешни кўрди. Бу тўрт учрашув камчилик кўрмай ўсган 
шахзоданинг дунёқарашини бутунлай ўзгартириб юборди. Шахзода ҳаётда 
бахтсизлик, касаллик, ўлим борлигини ва дунёда машаққатлар ҳукмрон 
эканини билди. Гаутама ўз ота уйидан ғам-ғуссага тўла ҳолда чиқиб кетди. 
Сочини олдириб, дағал кийимларни устига кийди, ёшлигида ўтган беғам, 
беташвиш ҳаётидаги гуноҳларини ювиш ва буюк ҳақиқатни англаш мақсадида 
ўзини машаққат ва риёзатга солиб, дунёни кеза бошлади. Шундай қилиб 7 йил 
ўтиб кетди. Кунлардан бирида Гаутама одатига кўра Бодхи (онг) дарахти 
тагида ўтириб чуқур фикр юритар экан, бирдан “онги очилди” – ҳаёт 
ғилдирагининг сири ва ички сабабларини тушуниб етди, тўрт муқаддас 
ҳақиқатни англади: дунёни ғам-қайғу бошқаради; унинг сабабчиси хоҳиш ва 
истакларга тўла ҳаётнинг ўзидир; ғам-қайғулардан нирванага чуқур берилиш 
билангина қутулиш мумкин; ҳақиқатни тушуниб етган кишини кулфатлардан 


53 
қутулиб, нирванага эришишга олиб борадиган йўл, услуб мавжуд. Гаутама 
ушбу тўрт муқаддас ҳақиқатни англаб, Нурланган Буддага айланди. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish