ǀ
ISSUE 6
ǀ
2021
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 371
потенциалини юқори баҳолайди. Унинг фикрича, геоиқтисодий жиҳатидан Хитой ва
Россия каби давлатларнинг таъсирини камайтириш, ҳамда Туркиянинг транспорт
коридорларини ривожлантириш орқали янги бозорларга чиқишида Ўзбекистон ва
Қозоғистон билан катта қадамларни ташлаши керак.
Сўнги йилларда мувафаққиятли олиб борилаётган
Туркиянинг Марказий
Осиёдаги
маданий гуманитар сиёсати ҳам
бевосита минтақа давлатлари фуқаролари
олдида Туркияга нисбатан симпатияни уйғотишга хизмат қилишлиги сир эмас. Аммо
ўтган даврда Туркиянинг маданий-гуманитар сиёсати пантуркизм, панисломизм
билан қоришиши натижасида Марказий Осиё давлатларида салбий кайфиятни
уйғотди. Кейинчалик айнан Туркиянинг ўзида ташқи сиёсати “юмшоқ куч”ини намоён
қилган Гюлен ва ҳокимият тепасида турган Адолат ва Тараққиёт партияси ўртасидаги
зиддият 2013 йилда бошланиб 2016 йилда Гюленга алоқадор Туркиядаги ва турли
давлатлардаги таълим масканларини ёпилиши билан якунланди деб ёзади, - таниқли
таҳлилчи Bayram Balci [2016]. Фақатгина Озарбайжон, Қирғизистон ва Ироқ
Курдистонидаги сиёсий элита Гюлен таълим марказлари ёпилмаслигини Туркия
ҳукуматига билдиришди. Муаллифнинг фикрича, Қозоғистон ва Қирғизистонда
сақланиб қолаётган гюленчиларнинг фаолияти келажакда бевосита Туркия ички сиёсий
инқирозига сабаб бўлиши мумкин.
Туркиянинг маданий-гуманитар сиёсати Марказий Осиё давлатлари учун салбий
оқибатларни келтириб чиқармайди деган қарашлар ҳам мавжуд. Мисол учун, G.Sönmez
[2017] Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг исломий радикаллашувида Туркия
ролини инкор этади. Тадқиқотчи минтақа давлатларида ижтимоий, иқтисодий
муаммолар, сифатли таълим олиш имкониятини ҳаммада мавжуд эмаслиги, ишсизлик,
оддий фуқароларнинг диний ақидапарастликка кириб кетмаслигини олдини олувчи
элементар диний илмларни берувчи механизмнинг шаклланмаганлигини юқоридаги
фикрларга асос сифатида кўрсатади.
Халқ дипломатиясининг бир кўриниши сифатида кўрилаётган Туркия таълим
грантлари Марказий Осиёда Россия, Хитой ва ЕИ таълим дастур ва грантлари билан
бемалол рақобатлаша олади, - деб B.Aras ва Z.Mohammed [2018] келтириб ўтади.
Уларнинг фикрича,
TÜBİTAK, The Diyanet scholarship, Türkiye Bursları
каби ҳукумат
таълим грантлари ҳам йилдан-йилга ўз даражасини ошириб бормоқда. Яна
хорижликлар учун таълимни турк тилида ташкил этиш ва шу тилда таълим
олувчиларга имтиёз бериш билан келажакда давлатлараро муносабатларни
мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнаши мумкинлигига урғу беришади.
Сўнги йилларда етакчи давлатларнинг ташқи сиёсатида “юмшоқ куч (
soft
power
)” дипломатияси аҳамияти ошиб бормоқда. Ўз навбатида Туркия ҳам бу
ресурсдан унумли фойдаланган ҳолда Марказий Осиё, Болқон, Яқин Шарқ ва
Шимолий Африка минтақаларига кириб бормоқда. Шу мавзуда тадқиқот иши олиб
борган S.Ezer [2019] масаланинг институционал тарафига эътибор берган. Унинг
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |