Капитал ташкил этиш шаклига кўра марказий банклар қуйидагиларга бўлинади: давлат, акционер, аралаш.
Д авлат марказий банкларида капитал давлат ҳисобидан шакллантирилган (масалан, банк ташкил этилган пайтида, Германия федерал банки каби, ёки Буюк Британия ва Франция Марказий банки каби, давлат, мавжуд бўлган тижорат банкни миллийлаштирганидан кейин).
Акционерлик марказий банкларда капитал акциядорлар ҳисобидан шаклланади (масалан, АҚШ Федерал захира тизимининг капитали тижорат акциядорлик банклар ҳисобидан шаклланган).
Аралаш марказий банкларда капиталнинг бир қисми давлат томонидан, қолган қисми эса хусусий акциядорлар томонидан шаклланади (масалан, Япония банкида давлат 55% акцияларга эгалик қилади).
Турли мамлакатларда марказий банкларнинг номлари учун турли атамалар ишлатилади: марказий, давлат, захира, миллий ва бошқалар:
“Миллий банк” номи Абхазия, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Украина ва Швейцарияларда қабул қилинган;
“Марказий банк” - Арманистон, Озарбайжон, Эрон, Россия, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистонда;
“Халқ банки” – Болгария ва Хитойда;
“Банк” номининг ўзи - Исроил (Исроил банки), Канада, Литва, Латвия, Эстония ва Японияда.
ёки, Сингапурнинг пул-кредит бошқармаси, Австралия захира банки, АҚШ Федерал захира тизими ва бошқалар.
Қизиқарли!!! Федерал захира тизими (Federal Reserve System, ФЗТ, Федерал захира, FED) – 1913 йил 23 декабрда Америка Қўшма Штатлари марказий банкнининг вазифаларини бажариш ва тижорат банк тизими устидан марказлаштирилган назоратни амалга ошириш учун махсус яратилган мустақил федерал агентлигидир. Федерал захира тизимига йирик шаҳарларда жойлашган 12 та федерал захира банклари киради.
Ўзбекистон Марказий банки
Ў збекистон Марказий банкининг дастлабки номи Ўзбекистон ССР Давлат банки бўлган ва Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши томонидан 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун асосида фаолият кўрсатган.
Сўнгра 1991 йил 30 сентябрда Конституцияга ўзгартиришлар киритилгач, Ўзбекистон ССР Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Давлат банки деб, 1992 йил 2 июлда эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки деб номланган.
Ўзбекистон Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари, ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тамойилларини белгиловчи ҳужжатлари бу Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (ХХV боб, 124-модда), «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун ва бошқа расмий қонун ҳужжатларидир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки таркибига қуйидагилар киради:
Марказий банкнинг 14 та ҳудудий бош бошқармалари, шу жумладан ўн иккита ҳудудий бош бошқармалар, Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бўйича бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича асосий территориал бошқармаси;
10 та тасарруфдаги ташкилотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |