Margilon shahri ananaviy turar joy binolarining shakllanishi Tursunova Dilnoza Raufjonovna



Download 30,02 Kb.
Sana22.04.2022
Hajmi30,02 Kb.
#572566
Bog'liq
Margilon shahri ananaviy turar joy binolarining shakllanishi


Margilon shahri ananaviy turar joy binolarining shakllanishi


Tursunova Dilnoza Raufjonovna
Assistant of the Department of Architecture, Fergana Polytechnic Institute, Fergana, Republic of Uzbekistan

E-mail: d.tursunova@ferpi.uz




ABSTRACT
The residents of Margilan city have formed folk architectural traditions in the restoration of housing, strictly adhering not only to the natural and geographical conditions and climatic factors, but also to the spiritual values and traditions
Keywords: national, Historical, city gates, architecture, old.
INTRODUCTION
Марғилон шахри марказий осиёнинг тарихий шахарларидан бири бўлиб, Фағона водийси марказида жойлашган. Шахар вилоят маркази Фарғона шахридан 15 км. Ғарбий-шимолда томонида бўлиб, худудди 4083 га. ахоли сони 220.000 нафар. Шахар денгиз сатхидан 445 метр балантда жойлашган.
ХVII асрда шаҳар ҳудуди атрофи 25 чақиримдан иборат, баландлиги 24-25 метр, эни эса 12-13 метр ўлчамдаги қўрғон девор билан ўралган. Шунда шаҳарнинг худуди ўрта хисобда 144 гектардан иборат бўлган. Шаҳар атрофида 12 дарвоза бўлган.Улар қуйидагилар:
1-Маъоз ибн Жабал, 2-Нодирмат, 3-Тошлоқ, 4-Хотин ариқ, 5-Бахрин, 6-Гулчаман, 7-Машад, 8-Эшон дарвоза, 9-Олтиариқ дарвоза, 10-Сармозор, 11-Сухтепа ва 12-Чимён дарвозаларидир.[1]
ХIХ асрнинг иккинчи ярмига келиб шахарда 220 дан ортиқ маҳалла мавжуд бўлиб шахар бўйича 6 та бозор 30 та жамоат марказлари (гузарлар) 37 та жомеъ масжидлари фаолият юритган. Бундан ташқари шахар ҳудудида 55 та қабристон қайд этилган. 1897 йилда шахарнинг аҳолиси 36 минг ташкил этган.
Элшунос олима А.К.Писарчикнинг олиб борган татқиқотлари кўра шаҳарнинг асосий кўҳна минорасини XII асрда қорахонийлар сулоласининг ҳукмдорларидан бири Қизил Арслонхон қурдирганлиги ҳақидаги ривоятни келтиради. Унга кўра Қизил Арслонхон ҳумдорлиги даврида 11 та шаҳарга шундай минора қуришга фармон беради. XII аср бошларида қурилган бу минора XIX аср бошларига қадар сақланиб турганлигини айтиб, минора баландлиги 25 қулоч яъни 37,5 метрдан баланд бўлганлигини таъкидлайди. Унга кўра, бир қулочи саккиз қиррали курсисига тўғри келиб, қолган 24 қулочи миноранинг ғўласимон танасини ташкил этган. Минора ўша давр меъморчилик услубига кўра, тепаси гумбазли давра кафаса – кўшк билан боғланган. Шаҳарнинг қадимий минораси шаҳарнинг жомеъ масжиди олдида қурилган бўлиши керак. [4]
А.К. Писарчик Марғилондаги масжид ва мадрасалар ҳақида маълумот келтирар экан уларни ким томонидан, қачон, қайси вақтда ва қандай режа асосида қурилганлиги бўйича ҳам тадқиқот олиб борган. [4] Масалан, ўзида қадимги миллий меъморчилик анъаналарни мужассам этган нодир ёдгорликлардан бири сифатида машҳур бўлган 1790 йилда қурилган, Хонақоҳ масжиди ҳақида ёзар экан, масжидни 1865 йилдаги таъмирлаш ишларида Исфандиёр, Қосимхўжа, Мирзараҳим нажжор исмли машҳур марғилонлик усталар томонидан бажарилганлигини таъкидлаб ўтади.
Марғилоннинг меъморлари шаҳарни ташқи душмандан мудофаа қилувчи шаҳар девори ва дарвозахоналарини таъмирлашда халқнинг асосий ишонган усталари саналган. Бундан тўрт аср муқаддам Марғилонни ўраб турувчи пахсадан ишланган деворларининг баландлиги 12 м, эни эса 3 метрдан иборат бўлган. Қизиғи шундаки, ахборотчилар тадқиқотчига ўз навбатида шаҳар қўрғони тўғрисида маълумот келтирар эканлар тўрт-беш юз йил илгари Марғилоннинг жанубий, шимолий, ғарбий ва шарқий томонидан кирилувчи тўртта дарвозаси мавжуд бўлганлигини таъкидлаб ўтганлар.
Ўрта асрлар меъморчилигида энг мураккаб ва муҳташам сарой кўшкларни, мадраса ва масжидларни ўз лойиҳаси асосида бунёд этган мубоширлар кўпинча муҳандис ёки меъмор деб аталгани маълум. Аслида муҳандис ва меъмор унвонлари катта тажрибали, маълум ва машҳур бинокор усталарга нисбатан кўпроқ қўлланилган. Шу сабабдан ҳам, А.К. Писарчик Марғилоннинг қадимги меъморий обидалари ҳақида катта билим ва тажрибага эга бўлган усталар тажрибаларини ўрганар экан, миллий меъморчиликка хос ҳар бир атама ва ибораларга изоҳ беришда усталарнинг кўрсатмаларига амал қилган.
Миллий услубда барпо этилган меъморий ёдгорликларни тадқиқ этишда ўша даврдаги моҳир меъмор усталарнинг бой тажрибаси, уларнинг оғзаки хотираларига таянган ҳолда иш олиб борган. Шу сабабдан Фарғона водийсидаги миллий меъморчилик намуналари ҳисобланган кўплаб ёдгорликларни бунёд этган усталар ҳақида кўплаб маълумотлар келтирган. Унга кўра XIX асрда яшаб ўтган Марғилонлик уста Муҳаммад Мусонинг фарзандларидан тўққиз нафари моҳир усталар бўлиб етишганлар. Унинг уста Мадусмон, уста Мамасиддиқ, уста Юсуфали исмли ўғиллари Марғилондаги кўплаб масжид ва мозорларнинг қуриш ишларида бош-қош бўлганлар. Ҳатто уста Мамасиддиқ Фарғона шаҳрида бино қилинган генарал губернатор уйининг (ҳозирда театр биноси) қурилишида фаол иштирок этган.
Марғилондан қадимдан ўзининг моҳир меъморлари ва қурувчилари билан ҳам машҳур бўлган. Айниқса катта ва кичик иморатларни қуришда унинг сейсмик жиҳатдан мустаҳкам бўлишини хисобга олиб уларни «енгил конструкцияли» қилишга, яъни қурилишида кўпроқ, ёғоч ишлатилган.Тураржойларнинг умумий тархи икки қисмдан-ички ва ташқи ҳовли тарзида қурилган. Ҳовлини ўраб турган девор баланд бўлиб, ташқарида отлиқ одамни назари ҳовлига тушмаслиги керак эди. Шаҳарнинг масжид ва мадрасалари ва шунингдек бой бадавлат хонадонларнинг шифтлари, яни томни ташкил этган хари, тўсин, васса жуда чиройли, нозик қилиб рангда нақш берилган. Жуда кўлаб масжиду мадрасаларда хаттотлик санъати билан пештоқларга қўрғондан, хадислардан парчалар ёзиш билан безатилган.
Айнан шундай санъат, Фарғона водийси меъморчилигининг XVIII-XIX асрдаги асосий ҳусусияти бўлганлиги учун ҳам, уни мутахассислар «Фарғона наққошлик мактаби» деб аташади.
Айнан шундай «наққошлик мактаби»да яратилган нақшларни яқин пайтларгача бой бадавлат одамлардан қолган уйларнинг деворида шифтларида масжиду мадрасаларда кўриш мумкин эди.
Марғилон шахридаги турар-жой бинолари Фарғона меъморчилик мактабига мансуб бўлиб асосан 1 ёки икки қаватдан иборат бўлган. Зарурурият юзасидан бинолар фасади ғарб, шимол ёки шарқга қаратиб қурилмаган бўлса аксарият турар-жой биноларини олд фасади жануб томонга қаратиб солинган. Махаллий атамада “тоғга қаратиб” деган ибора ишлатилган. Бунга Фарғона водийсини ўраб турган Тяншан (хитой тилида Тангри-тоғ маъносини англанади) тоғи назарда тутилган.)[2] Бино хоналарини жойлаштиришда махаллий менталитетнинг урф-одатлари, уларнинг диний эътиқоди, дунёқараши, касби ёки ижтимоий келиб чиқиши асосий омил бўлиб хизмат қилган. Сабаби шахар ахли асосан хунармандлардан иборат бўлиб, хунармандларнинг кўплари хунар ишларини кўпроқ хонадонларида жойлашган устахоналарида амалга оширганлар. Махаллий тилда бундоқ устахоналар савдо дўконлари қаторида “дўкон” деб юритилади.
Турар-жой биноларининг меъморчилиги тўғрисида тўхталадиган бўлсак, бир қарашда улар бир хилдек кўриниши мумкин. Бунга уларнинг кўча бўйлаб узун солингани, қўшни хонадонлар билан деярли қўшилиб кетгани, ходадонларнинг кўча томонида хам узум меваси учун тикланган сўри-ток (ишком) лар кўриниши – жойлашиши сабаб бўлади.
Махаллий меъморчиликда хоналарнинг кўча томонида дераза ойналарини ўрнатилганлигини кузатиш жуда камдан-кам учрайди. Бунга уларнинг диний эътиқодлари сабаб бўлган. Юқорида айтиб ўтганимиздек жанубга ёки бошқа томонган қараб қурилган хоналарнинг олдида пешайвон бўлиб, улар кўп ўринларда хоналарга кирувчи дахлиз вазифасини хам ўтаган.[1]
Турар-жой биноларининг конструктив эчимлари хақида тўхталадиган бўлсак, уларнинг пойдевор қисмида харсанг тошдан фойдаланиб тошни устига қамиш бойламлари тўшалган. Қамишнинг устига чорчўб (тожик тилида тўртда ёғоч) ўрнатилиб, чорчўбларга ёғоч устунлар тикланган хамда устунлар устини сарроб ёғочлари билан махкамланиб девор конструкциянинг ечими тугалланган. Ўз ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки бу конструкциялар икки хилда амалга оширилган.

  • тоқ синч

  • жуфт синч

Тоқ синчда деворнинг фақат ташқи томонидан ёғоч конструкцияси қўлланилган ва бу деворларда деярли токчалар қўлланилмаган.
Жуфт синчда эса деворнинг хар иккала томонига хам ёғоч конструкциялари қўлланилиб, деворнинг ичкари қисмида девор токчалари жойлаштирилган.
Бу конструкциялар ораси гувала ёки хом ғиштдан девор кўтарилиб керакли жойларида токчалар ва хона ичидаги печкалар ўрни қолдирилган. Токчалар хам ўз навбатида бир неча турга бўлинган.

  • дераза токчалари

  • мехроб токчалари (сандиқ, кўрпа тўшаклар тахланган) бу токчалар уйнинг ғарб қисмида жойлаштирилган. Махаллий тилда хонанинг ғарб томони (қибласи) “тўри” шарқ томони бўлса “пойгак” деб аталади.[2]

  • оддий токчалар (уй-рўзғор буюмлари жойлашган)

Бу токчалар асосан тўғри бурчакли тўрт бурчак шаклида бўлиб, уларнинг тепа қисми равоқ шаклида тугалланган. Махаллий тилда бу қисмини “қовоқ” деб юритилади.

  • турли шакилдаги манзарали токчалар (бу токчалар айнан бирор-бир жисмни андозасидан фойдаланиб ишланган хамда шаклга мос уй-рўзғор буюмлари жойлаштирилган, бу токчалар хонанинг интеръерини ўзига хос холда бойитган). Бундай токчалар мехмонхона вазивасини ўтовчи хоналарда қўлланилган.

Бу хар иккала конструкцияда ечимларида хам деворнинг паст қисмидан юқори қисми кичикроқ қилиб ўрнатилиб, девор хам шунга мослаб қурилган.
Бу каби синчли конструкциялар бажарилиши ёки кўринишига қараб номланган. Буларнинг энг қизиқарлигларидан бири “қулф” деб аталади. Бу ёғочли конструкцияда шуниси ахамиятликки, конструкция бўлаклари бир-бирига махкамланиб охири сарробнинг кашаги билан тугалланади. Тугалланган кашакни топиб “ечилмаса” қолган барча бўлакларни бутун олишни имкони бўлмайди.
Хонанинг том қисми хақида тўхталадиган бўлсак, сарроб конструкциясининг устига тўсин конструкцияси ўрнатилган. Ўз ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, Марказий Осиё меъморчилигида тўсинларни хоналарга тоқ саноқда ўрнатиш эътиқот даражасига кўтарилиб, усталарнинг анъанасига айланган.
Тўсинлар хананинг том ёпма конструксиясини асосий элементи сифатида хизмат қилиши билан бирга, тўсинларнинг ўзларига хам алохида ўйма ёки ранг тасвир нақшлари қўлланилиб хонанинг интерерини бойитишда фойдаланилган. Кўп холларда хар иккала санъат тури бирга қўлланганига гувох бўлиш мумкин.
Тўсин конструксиялари ўрнатилиб бўлгандан сўнгра уларнинг устига васса конструкциялари ўрнатилган. Бу вассалар ясси тахта шаклида ва думалоқ ғўлачалар шаклида хам қўлланилган. Кўп холларда думалоқ ғўлачалар шаклидаги вассалардан фойдаланиб уларда хам амалий санъат ишларидан фойдаланилган хамда бу билан хонанинг интерерини бойитишган.
Васса конструкцияси тугаллангандан кегин унинг устига қамиш бойламлари тўшалиб устига лой босилган хамда зар девор деб номланувчи паст баландликдаги (40-80 см) девор билан томнинг тевараги қўрғон қилиб ўралган.
Ёғингарчилик мавсумида бу каби томлардан ёмғир ёки қор сувлари сизиб ўтганлиги учун хар ёғингарчилик мавсумида бу томларни устидан янгитдан лой сувоқлари амалга оширилган. Шунинг учун томларнинг устидаги лой қатламлари айрим холларда 80 см. гача етган. Бу каби томларда сувнинг оқиб тушиб кетиши учун сув йўллари шакиллантирилиб уларнинг тугалланишида, зар деворларга тарновлар ўрнатилган. [5]
Икки қаватли турар-жой биноларида тўсинниг устига сарроб ўрнатилиб кетма кетлига биринчи қаватдаги жараён каби амалга оширилган. Васса эса иккинчи қават хонасига пол вазифасини бажарган. Иккинчи қаватлар асосан дарвозахоналар устига қурилган бўлиб хоналарнинг устига қурилмаганлигининг асосий сабаби одоб-ахлоқ тушунчасига оитдир. Марказий Осиё халқлари орасида ота-оналар ўтирган хоналар устига чиқиш ёки иккинчи қават хоналарини қуриб унда истиқомат қилиш ота-оналарга нибатан одобсизлик андишасизлик хисобланган.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб шундай хулосага келиш мумкинки, Марғилон шахар аҳолиси турар жойларни тиклашда нафақат табиий-географик шарт-шароит ва иқлим омилларигагина, балки маънавий-руҳий қадрият ва анъаналарига ҳам қатъий амал қилган ҳолда халқ меъморчилик анъаналарини шакллантирган. Улар турар жойларни тиклаш давомида ўзларининг диний қарашлари, ахлоқ-одоб нормалари ва этник анъаналаридан келиб чиқиб, оилавий, қўни-қўшничилик ва маънавий-руҳий жиҳатларга жиддий эътибор қаратганлар.
Фойдаланилган адабиётлар
1.А.Анорбоев ЎзФА Архиология институти “Марғилоннинг 2000 йиллигини илмий асоси” Марғилон орзулар шахри ойномаси 2006-289б
2.Байбурин А.К. Жилище в обрядах и представлениях восточных славян Л., 1987-122-123с
3.Воронина В.Л. Старые жилые дома в Фергане // Архитектура СССР. М., 1940, №3.
4.Писарчик А.К. Народная архитектура Самарканда. Душанбе, 1974-74-75с
5.Исҳоқхон Жунайдилла ўғли Ибрат “Фарғона тарихи ” 2000 й.
6.Марғилон шаҳар бош режаси тушунтириш хати 1989 йил.
7.Qorayev.S.O’zbekiston viloyatlari toponimlari.T:O’zbekiston milliy insiklopediyasi.Davlat ilmiy nashriyoti.
8. Mirzaahmedov R., Murtazayev A. Marg`ilon zamini javohirlari.
“Farg`ona” nashriyoti. 2014-78b
9. Xasanov X. Markaziy Osiyo nomlari tarixidan.T:”Fan” 1965y-4b.
Download 30,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish