Сенсамотор методиданҳам фойдаланилади (С.П. Геллер-штейн 1958). Унда интервал вақтини фарқлай олиш қобилия-тини ошириш учун сигналларга реакция қилиш тезлигини ошириш машқ қилинади.
Мактабдаги жисмоний маданият дарсларида реакция қилиш вақтини олдиндан шартлашилган турли-туман сигнал-ларга реакция қилишни талаб қилувчи (масалан, тўхталишлар билан бажариладиган эркин югуришлар ёки ўқитувчи сигнали, буйруғи билан югуриш йўналишини ўзгартириш) машқларни ёрдамида ривожлантирилади. Спорт ўйинлари реакция қила олиш ва уни тарбиялайдиган энг яхши воситадир.
7.4. Эгилувчанлик ва уни ривожлантириш усулияти
Эгилувчанлик – жисмоний фазилат бўлиб,ҳаракат таянч аппаратларининг морфофункционал хусусиятлари демакдир. Бу хусусиятлар шу аппарат звеноларинингҳаракатчанлиги, унинг максимал амплитудаси (оғиши, эгилиши, букланиши, чўзилиши, қайишқоқлиги, буралиши ваҳоказолар) билан ўлчанади.
Эгилувчанлик актив, пассив бўлиши мумкин. Мускул кучи эвазига бўладиган эгилувчанлик актив; ташқи қаршиликни инерция ёки оғирлиги эвазига ташқи таoсир кучи ваҳоказоларҳисобига намоён қилинадиган эгилувчанлик пассив эгилувчан-лик дейилади.
Эмоционаллик кўтаринки кайфият ва бошқалар эгилувчан-ликнинг намоён бўлишига ижобий ёки салбий таoсир кўрсатиши амалиётда исботланган. Эгилувчанлик чегараланади унда чўзила-диган мускулларнинг қўзғалувчанлиги муъим аъамиятга эга. Чунки унинг табиатида чўзилаётган мускулларниҳимоялаш, сақлаш хусусияти мавжуд. Чўзилаётган мускулларнинг эгилув-чанлиги ортиши билан уларнинг қўзғалувчанликҳолати юқори даражага кўтарилади. Бунда чўзилувчан мускулларнинг фаолияти маoлум даражада пасаяди.
Эгилувчанликни намоён бўлиши ташқи муъит температу-расигаҳам боғлиқ. Температуранинг ортиши билан эгилувчан-лик ортиб боради. Эрта тонгдан тунгача бўлган вақт, бошқа жисмоний сифатларга қараганда, эгилувчанликка кўп таoсир қилади. Масалан, эрталаб эгилувчанлик анча камайган бўлади. Машғулот вақтида эгилувчанлик турли шароитлар (ъарорат, куннинг вақти) таoсирида ўзгаришини эoтиборга олиш лозим.
Эгилувчанликни ёмонлашувига олиб борадиган ноқулайҳолатларни, чигал ёзиш (разминка) машқлари ёрдамида мускул-ларни қизитиш билан бартараф этиш мумкин. Эгилувчанлик чарчаш таoсирида сезиларли ўзгаради, актив эгилувчанлик кўрсаткичлари эса ортиб боради. Болалар катталарга қараганда анча эгилувчан бўлади, деган фикр унчалар тўғри эмас. Бу фикрни бошқачароқ – болаларда эгилувчанликни тарбиялаш катталарга нисбатан осонроқ кўчади, деб тушунсак тўғрирок бўлади. Актив эгилувчанлик бевосита мускул кучи билан алоқа-дор. Лекин кучни ривожлантирадиган машқлар билан шуғулла-ниш бўғинлардаҳаракатчанликни сусайтириши, чегаралаш мумкин.
Лекин бундай салбий таoсирни енгиш мумкин. Эгилувчан-лик ва кучни ривожлантирадиган машқларни мақсадга мувофиқ қўшиб олиб бориш йўли билан эгилувчанлик жисмоний сифа-тини нормал тарбияланишига эришиш мумкин.
Жисмоний тарбия жараёнида эгилувчанликни мумкин қадар меoёридан ортиқ ривожлантириш салбий оқибатга олиб келиши мумкин. Зарурийҳаракатларни имконият даражасида эркин бажарилишини таoминлайдиганҳолатда ривожлантириш, унинг меoёри эсаҳаракат бажариладиган максимал амплитуда-дан ортмаслигига эришиш, эгилувчанлик заъирасини бойитишга олиб келади. Эгилувчанликдан келиб чиқадиган гипертрофия, бўғинларнинг анотомик тузилиши доирасида ривожланиш ўзини оқламайди, чунки у ривожланишнинг гармониясини бузади, педагогик мақсадларга зид келадиганҳолга келиши мумкин. Умуртқа поғонасининг тос сон ва елка бўғинларинингҳаракат-чанлигини тарбия жараёнидаги аъамияти беқиёсдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |