Дарсни моддий техник таoминлаш деганда, дарснинг оптимал зичлигини таoминлашга имкон берадиган, қўйилган комплекс вазифаларни тўлақонлиҳал қилиш учун гарантия берадиган, етарли даражадаги ўқув-тарбия жиъозлари, анжом-лари ва машғулот жойи назарда тутилган.
Охирги йилларда кўпчилик мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиларининг ташаббуси билан спорт заллари ва спорт майдонлари бирданига кўпчилик ўқувчи шуғулланиши мумкин бўлган ностандарт жиъозлар, анжомлар ва тренажерлар билан жиъозланмоқда. Бундай жиъозлардан фойдаланиш дарс зичли-гини аъамиятли даражада юқори эффектли ташкилий формасини вужудга келиши, охир оқибат машғулотлар натижаларини ошишига олиб келмоқда.
13.3.3. Жисмоний тарбия дарснинг мазмуни
Жисмоний тарбия дарсининг мазмуни дарс машғулотла-рини сифатини белгиловчи тўртта асосий компонентнинг умумийлигида ифодаланади. Бу элеменлар ўзаро узвий боғланган ва дарснинг характерли компонентлари деб аталади, улар:
а) дарснинг таркибига киритилган жисмоний машқлар. Дарснинг мазмунининг энг йирик характерли компонентидир. Лекин бундай тушунча бир томонлама бўлиб, тарбиялаш, соғ-ломлаштириш, билим бериш вазифалариниҳал қилишда шуғул-ланувчилар учун фаолият предмети бўлиб хизмат қилади. Машқлар дарснинг умумлаштирилган предметининг мазмуни, бошқа маoнода дарс мазмунининг бир қирраси холос.
б) тавсия қилинган машқларнинг бажариш билан боғлиқ бўлган ўқувчиларнинг дарсдаги фаолияти дарс мазмунининг навбатдаги йирик компонентларидан бири. Бу компонент шуғулланувчини турли кўринишдаги, интеллектуал ва жисмоний фаолиятдан иборат бўлиб, улар: педагогни эшитиш, кўрсати-лаётган машқни эoтибор билан кузатиш,ҳаракат фаолияти орқалиҳосил бўлган тасаввурни устида фикр юритиш, бажа-рилиши лозим бўлган фаолиятни лойиъасини фикран тузиш, уни бажариш, ўзҳаракатларини назорат қилиш ва баъолаш, вужудга келган муаммоларни педагог билан биргаликда муъо-кама қилиш, ўзҳиссиётини ва кайфиятини назорат қила олиш, вужудга келган эмоционалликни бошқариш ваҳ.к.лардир. Шуғулланувчиларини дарс вазифасиниҳал қилиш бўйича барча фаолиятлари дарс мазмуни асосини ташкил қилади.
в) педагогнинг фаолияти дарс мазмунининг навбатдаги компоненти бўлиб, қуйидагичаҳолатларда намоён бўлади. Уйга вазифа бериш ва уни тушунтириш, дарснинг аниқ вазифасини баён қила билиш ва униҳал қилишни ташкиллаш, шуғулла-нувчиларни доимий назоратда ушлаш, уларни фаолиятини таълил қилиш, шунингдек шуғулланувчиларнинг фаолиятини лозим бўлган йўлга буриш, улар орасидаги муносабатларни ўзининг диққат марказида ушлаш ва фаолиятларини йўналти-риш, бошқариш, назорат қилишдек таoлим-тарбия жараёнида ижобий рол ўйнайдиган муъим асосийҳолатларни ўз ичига олади.
г)шуғулланувчилар организмида дарс таркибидаги машқ-ларни бажаришда содир бўладиган физиологик, психологик, биомеханик ва бошқа ўзгаришлар дарс мазмунининг навбатдаги йирик характерли компонентларидан бириҳисобланади. Мала-каларни шаклланиши орқали режалаштирилган, уларнинг нати-жасидаги ўзгаришлар, шаклланган назарий ва амалий билимлар, уддалаш,ҳаракат малакаси ва унинг автоматлашуви орқали содир бўладиган яширин (латент) давр дарснинг мазмунининг тўртинчи компонентиҳисобига содир бўлади. Бунда ўқитувчи фаолияти ва ўқувчилар фаолиятининг самараси яширинган бўлади. Режалаштирилган ўқув тарбиявий ишларни содир бўлмоқдами ёки йўқлиги жорий назорат қилиниб, педагогик фаолият кейинчалик қандай давом эттирилиши лозимлиги учун йўриқномалар тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |