Соғломлаштириш вазифалариҳам тарбия вазифалари кабиҳар бир дарсдаҳал этилиши лозим. Жисмоний тарбия дарсларини тўғри уюштириш ва ўтказиш тегишли кийим бош билан шуғулланишни, машғулотларнинг жойларида зарурий санитария-гигиенаҳолатини сақлаш ва риоя қилиш, дарсларни очиқҳавода ўтказилиши, соғломлаштириш вазифалариниҳал этиш имкониятини яратади.
13.3.2. Жисмоний тарбия дарсини ташкиллаш
ва ўтказишнинг усулий асослари
Жисмоний тарбия дарсининг самараси кўпинча ўқитув-чининг тузган режасиниҳаётийлиги, шуғулланувчилар фаолия-тини ташкиллаш учун танлаган усулияти ва услублари мавжуд жиъозлар ва спорт анжомларидан, техник воситалардан, спорт иншоатларидан эффектли фойдалана олиш, температура, иқлим шароити, ўқувчиларнинг тайёргарлги, уларнинг ёши, индивидуал хусусиятлариниҳисобга олиб эффектли фойдалана олиш билан боғлиқ.
Дарснинг уюштирилишининг теoминланиши қуйидаги-ларни:
1) тиббий ва гигиена шароитини яратиш ва унга риоя қилишни; 2) моддий-техник жиъатдан таoминлашни; 3) дарсда ўқувчилар фаолиятини ташкиллаш усулиятларини тўғри танлаш орқали қўйилган вазифани эффектлиҳал қилишни назарда тутади.
Дарсни ўтказишнинг тиббий-гигиеник шароитини яратиш деганда жисмоний машқлар билан шуғулланиш жараёнида юзага келадиган, соғломлаштириш эффектидан келиб чиқадиган бир бутун комплекс тадбирларни тушунилади.
Шунга кўра машғулотларни ўтказиш жойининг қатийян белгиланган тиббий-гигиеник нормаларга мувофиқлигига Эри-шиш. Спорт зали учунҳаво температураси (энг маoқули) 14-160С да ушланиши. Танаффусларда очиқ майдонларга сув сепилиши, спорт заллари эса ойналари очилиб шамоллатилиши. Аниқла-нишича, инсон ўпкасида у тинч турганҳолдаҳаво вентиляцияси алмашиши минутига 4 дан 6 л атрофида, юқори интенсивликда бажарилаётган машқларда (югуриш, спорт ўйинлари) организм-ниҳаво ютиши 10 ва ундан ортиқ даражадан ошиши мумкин. Шунинг учун машғулот жойларини тозаҳаво билан таoмин-лашнинг аъамияти муъим.
Айниқса, залдаги жиъозлар, анжомлар, матлар (гиламлар) полни тозалиги доимий диққат ва эoтиборни талаб қилади.ҳар бир дарсдан сўнг зал полини хўлланган пол латта билан намланган латта билан эса жиъозлар, матларни артиб чиқиш зарурияти мавжуд. Машғулотлар тугагандан сўнг эса шуғул-ланилган жой тозаловни талаб қилади. Чунки тозаланмаган зал шуғулланувчи соғлигига катта путр етказади, танани, спорт формаларини кирланишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |