200
олинишининг аҳамияти каттадир. Режада вазифанинг берилиши икки
кўринишда ифодаланади:
а) ўтилган
мавзу (машқ
техникаси)ни «ўзлаштириш»,
«мустаҳкамлаш», «такомиллаштириш» деб айнан мавзуга оид вазифа
тарзида;
б) дарсдаги мавзуни айнан ўзини уйда такрорлаш имконияти йўқ
бўлган вазифа бўлса, вазифа дасрдаги машқларни бажаришда иштирок этган
мускуллар гуруҳи учун асосий машқга бутунлай ўхшамайдиган машқлар
тарзида алмаштирилиб тавсия қилиниши мумкин.
Мавзуларни дарсларга танлаб тақсимлаш режа жадвали ўз мазмунига
қуйидагиларни олади.
1. Дарснинг тузилишини эътиборга олиб белгиланган дарс учун
уларни кетма-кетлигини ҳисобга олиш, мавзу танлаш. Аввалига саф
машқлари, умумий ривожлантирувчи машқлар, керак бўлса ҳаракатли
ўйинлар организмни катта юкламага тайёрлаш мақсадида, сўнг
дарснинг
асосий қисми
учун материал, якунлов
қисми
учун
материал
режалаштирилади.
2. Дарснинг асосий қисмида ўқитиладиган материал дастурининг
айнан шу синфи учун кўникма ва малакалар деб аталган ўқув материалидан
танланиши лозим. Чунки асосий қисмда ўқувчилар бир неча ўқув
гуруҳларига бўлинади ёки ўқувчилар фаолиятини ташкиллаш методларидан
қайсиниси ёки бир нечасида бир варакайига
фойдаланишни назарда тутсак
асосий қисмида 3 дан 6 тагача мавзуни ўқитишга тўғри келади. Шунга кўра
танланган материал ўқувчини бир неча жисмоний ёки ҳаракат сифатини
ривожлантиришни назарда тутади ва мавзулар сони кўп бўлиши мумкин.
3. Мавзуларни танлаб дарсларга тақсимлаш режа жадвалининг асосий
услубий хусусияти шундаки, дасрда мавзуга қўйилаётган педагогик
вазифалар жисмоний тарбия таълимининг этаплари (таништириш,
ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш)ни ўз ичига олиши шарт.
Шундагина, ўқитилаётган ҳаракат фаолиятини ўқувчида бажара олиши
(уддалаши), уни малакага, сўнг кўникмага айланишига замин яратади. Демак,
жисмоний тарбия дарси мавзуси мавзуларни ўқитиш
режа жадвалида бир
неча дарсда кетма-кет (ҳаракат техникасини осон қийинлигига қараб)
такрорланиши мумкин.
Жисмоний тарбия дарси ва унда ўқитилиши лозим бўлган мавзулар
сони, уни ўқитиш умум таълим мактабида ўқитиладиган бошқа фанлардан
ўзининг хусусий томони билан фарқланади. Бу фарқ фан учун ажратилган
дарслар сони ва унда ўқитилиши учун режалаштирилган мавзулар билан
боғлиқ.
Масалан, физика, математика, табииёт фанларида ўқув
йили учун
ажратилган соатлар (дарслар сони) билан унда ўқитиладиган мавзуларнинг
сони бир хил. Жисмоний тарбияда эса ундай эмас. Чунки жисмоний тарбия
фани бўйича назарий билим бериш билан унда жисмоний тарбия қилиш
201
жараёни жисмоний сифатлардан куч, чидамлилик, чаққонлик, тезкорлик,
мускуллар эластиклиги ва бўғинлар ҳаракатчанлигини ривожлантириш ёки
ҳаракат техникасини ўзлаштириш назарда тутилади. Шунга кўра жисмоний
тарбия фани учун йиллик ўқув режада ажратилган 68 та дарсга 80-90 та
мавзу, айрим синфларда эса мавзулар сони 150 тагача бориши мумкин.
Шунинг учун дарсга мавзу тақсимлаш ва униҳар
бир дарс учун
танлашнинг аҳамияти муҳим. Шунинг учун мавзуларни танлаш ва дарсларга
тақсимлаш режа жадвалини тузиш талаби табиий. Қатор ўқув қўлланма ва
дарсларда қайд қилинган режа «Дастур бўлимларининг мавзуларини ўқитиш
режа жадвали», «Кенгайтирилган мавзулар режа жадвали», «Мавзуларни
чоракларга тақсимлаш режа жадвали» деб турлича номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: