120
Ҳамма гап шундаки, 16 ёшли гўзал келинчак нафақат ҳуснда, ҳатто ақл-фаросатда ҳам
тенги йўқ доно эканки, шоирнинг бу оташин дил изҳорига зукколик ва назокат билан шеърий
жавоб қайтаради.
Келин-куёвнинг бундай нафис, маданий мулоқоти уларнинг гўзал маънавий қиёфаларини
кўз ўнгимизда намоён қилади-ки, бундай қалб нозиклиги, ақлнинг теранлиги, фаросатнинг
шарқона кўриниши фақат улуғ кишиларда, қалби гўзал, маънавияти бой кишилардагина
учрайди.
Ҳадиси Шарифда: “Агар киши ўз жуфти ҳалолига жилмайиб боқса, у ҳам эрига жилмайиб
боқса, Аллоҳ таоло ҳам уларга раҳмат назари билан қарайди, агар қўлидан ушласа, гуноҳлари
панжалари орасидан тўкилади”, [5] - дейилиши бежиз эмас, албатта. Биз ислом ақидаларини
эътиқод даражасига етказган, ўз ҳаётларида унга амал қилган аждодларимизнинг ана шу гўзал
хулқларини, одатларини ёшларимизга тушунтирсак, тарғиб қилсак, маънавиятнинг пойдеворига
дастлабки ғиштни қўйган, маънавият сари дастлабки қадамни ташлаган бўламиз.
Оилада онанинг ўрни, унинг фарзандлар тарбиясига кўрсатган таъсири ҳақида халқимиз
кўп ва хўп фикрлар айтганки, бу бежиз эмас. Чунки оиладаги иқлим, фарзандларнинг хулқи,
одоби, отага мунособати, атрофдаги кишиларга ва жамиятга мунособати айнан ана шу онага
боғлиқ. Бола ҳаётга, кишиларга, воқеаларга, аввало, онанинг кўзи билан қарайди. Шунинг учун
ҳам халқ орасида “Ота билимли бўлса, фарзандлар билимли бўлади. Она билимли бўлса,
миллат билимли бўлади”, деган нақл мавжуд.
Атоқли педагог А.Авлоний айтганларидек, “...Биринчи - уй тарбияси. Бу она
вазифасидур”. Ҳақиқатан ҳам, миллат тарбиясига биринчи навбатда оналар масъулдирлар.
Чунки аёлларда фақат оилани эмас, баъзи эркаклар ҳам эплай олмайдиган, мамлакатни идора
қила оладиган қувват ҳам борки, буни жуда кўп алломаларимиз тан олиб, аёлнинг нафақат
оиладаги, ҳатто жамиятда ўз ўрни борлигини алоҳида таъкидлашган ва “Оқила аёл - оиланинг
асоси, болаларни ўз замонаси учунгина эмас, келажак учун тарбиялай олади” [6], - деганлар.
Дарҳақиқат, жамиятнинг юксалишида аёлнинг тутган ўрни нақадар кучли эканлигига
ҳаётнинг ўзи, тарихнинг ўзи гувоҳлик беради. Она-дунёда энг табаррук зот. Ҳаёт онадан
бошланади, чунки у фарзандлар ижодкори, инсоният меъмори. Она - инсон тафаккурининг
гулшани, инсон камолотининг сабабчисидир. Она учун энг катта бахт - бу фарзандларни
рисоладагидай тарбиялаш, вояга етказишдир. Онанинг фарзандга мунособоти ҳар қандай
вазиятда ўзгармайди. Кишининг энг яқин дўсти, сирдоши, беғараз маслаҳатгўйи ҳам она. Энг
оғир дамларда сенга ҳамдард ва ҳамдам бўлган ҳам она. Фарзандда энг кўп ҳаққи бор одам ҳам
она. Она розилигини олган фарзанд учун жаннат эшиклари ҳам очилади. Шунинг учун ҳам
Do'stlaringiz bilan baham: