Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
Аннотация
: Мамлакатимиз худудларининг чўл ва ярим чўл табиий яйловлари 32 млн га 
ни ташкил этиши ушбу яйловларни доимо кузатиб боришни ва яйловлар деградациясига қарши 
чора тадбирлар, илмий тадқиқотлар олиб боришни тақозо қилади. Зероки яйловлар 
мамлакатимиз чўл чорвачилигининг энг асосий арзон озуқа манбаи ҳисобланиб, улардан йил 
бўйи фойдаланиш имконияти яратади. Кейинги йилларда чўл минтақасида яшовчи аҳолининг 
ва чорва ҳайвонлари бош сонинг кескин ортиши қишлоқ атрофи яйловларига бўлган салбий 
ҳолатларни жадал ортишга олиб келди. Шунинг учун яйловлар ҳосилдорлиги ва озуқа сифатини 
аниқлаш усуллари ишлаб чиқиш инсоннинг яйлов хўжалигидан оқилоно фойдаланишига замин 
яратади.
Калит сўзлар
: Чўл, яйлов, озуқа экинлар, мониторинг, чўлланиш, трансект, чорва 
моллари, озуқа бирлиги, ҳосилдорлик, деградация. 
 
Чўл ва ярим чўл яйловлари ўсимлик қопламининг ўзига хослиги, сийраклиги, ва йил 
мавсумлари ва турли йилларда кескин ўзгариб туриши туфайли улардаги озуқа миқдорини 
аниқлашнинг махсус усулларидан фойдаланишни талаб этади. Бундан ташқари, яйлов 
ҳосилдорлигини аниқлашда турли ўсимликларнинг мавсумий ейилиши хусусиятларини ҳам 
ҳисобга олиш зарур бўлади. Чунки бу яйловдаги ялпи ҳосилдорлик ва фойдаланиладиган озуқа 
орасидаги фарқни белгилаб беради. Шунингдек, яйлов озуқасининг тўйимлилиги ҳам мавсумий 
ва ўсимликларнинг ривожланиш даврлари бўйлаб кескин ўзгариб туради. Ҳосилдорликни 
аниқлаш услуби яйлов хусусияти ва ўсимлик қопламидаги турли ҳаётий формаларнинг кўп ёки 
камлиги ярим бута, йирик озуқабоп ўсимликларнинг ҳосилдорлиги уларни ўриб ўлчаш орқали 
трансектлардан ёки модел ўсимликлардан фойдаланиб аниқланади, майда озуқабоп ўсимликлар 
ҳосилдорлиги эса квадрат рамкаларда ўриб ўлчаш орқали аниқланади. Трансект - узун ва 
ингичка полоса бўлиб, яйловнинг ўзига хос нуқталарида ўрнатилади. Ярим бута-ўт ўсимликли 
яйловларда одатда трансектлар 50х2 м, 100х2 м майдончалар шаклида, бута–барра ўтли қумли 
чўлларда эса трансектлар майдони анча каттароқ, яъни 100х5, 500х2, 400х2м майдончалар 
шаклида ўрнатилади. Трансектларнинг икки четидан таранг тортилган ва метрларга бўлинган 
иплар тортилиб, ҳосилдорлик аниқланадиган майдонча чегараланади. Трансектларни 
жойлаштириш учун жуда катта майдонни характерловчи жойлар танланади. Ўсимлик қоплами 
жуда сийрак ёки жуда қалин жойларда трансектларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлмайди. 
Бундай ҳолларда ҳосилдорлик амалдагидан жуда кам ёки кўп чиқиши мумкин. Трансектларни 
ўрнатиш учун жойни тўғри танлаш учун олдин ҳосилдорлиги аниқланадиган яйлов 
майдончалари бир бошдан айланиб чиқилиб, унинг ҳолати тўғрисида аниқ маълумотга эга 
бўлиш керак. Агарда яйлов ўсимлик қоплами нисбатан бир хил бўлса, ҳосилдорлик битта 
трансект ўрнатиш орқали аниқланиши мумкин. Агарда яйловда бир неча ўсимлик гуруҳлари 
қайд этилса, ҳар қайси ўсимлик гуруҳларида тарнсектлар ўрнатилиши лозим. Умумий 


95 
ҳосилдорлик ўрнатилган тарнсектлар ҳосилининг ўртача қиймати асосида аниқланади. 
Трансектлар ичидаги барча дағал пояли йирик новдали ўсимликлар синфлари бўйича санаб 
чиқилади.
Одатда ҳаётий ҳолати бўйича йирик ўсимликлар 5 синфга ажратилади: йирик, ўрта, майда 
ёш ўсимликлар ва қариб қолганлари ва қуриганлари. Одатда ҳисоблаш учун учта синфлар 
(йирик, ўрта ва майда) олинади. Сўнгра ҳар бир синфга хос ўсимликлардан 5-10 тадан ўриб 
олинади ва қуритиш халтачалари ва пакетларга солиб олинади. Яйловда ейилувчан озуқа қисми 
бута ва ярим буталарнинг бир йиллик новдаларининг 2-3 мм дан қалин бўлмаган қисми, 
барглари ва уруғлари ҳисоблаб чиқилади. Бўйи баланд буталар (саксовул, черкез қандим) 
ейилувчан озуқаси ер юзасидан 120 см баландликкача ҳисобланади. Илоқ, ажириқ сингари ва 
бошқа озуқабоп майда ўсимликлар (шўралар) ҳосилдорлиги сатҳи 1м
2
ёки 0,5м
2
(70х70 см) 
ромлар ёрдамида ҳар бир трансектда 10 ёки 20 марта қўйиб аниқланади. Ромлар ичидаги 
ўсимликлар ер юзасидан 1-1,5 см баландликда ўриб олинади ва қуритиш халатачаларига 
солинади. Ўсимликлар турли синфлари бўйича (йирик, ўрта, майда) олинган маълумотлар 
йиғилиб, ўртача қиймат топилади ва уларнинг сонига кўпайтирилади. Масалан, трансектда 30 
дона йирик ўсимликлар қайд этилган бўлса 30 га, 20 та ўрта ўсимликлар бўлса 20 га, 30 та 
майда ўсимликлар бўлса 30 га кўпайтирилиб, ялпи ҳосил аниқланади. Худди шундай, 
ромлардан олинган маълумотлар ҳам ўртачаси топилиб, 10 га ёки 20 га кўпайтирилади. Кейин 
олинган маълумотлар гектар ҳисобида қайта ҳисобланади. Ромлардан олинган маълумотлар 
10м
2
майдончадаги ҳосилдорликни билдирса, ўсимлик синфлари бўйича олинган маълумотлар 
эса трансект сатҳидан олинган ҳосилдорликни билдиради, яъни 50х
2
=100 м
2
, 100х2 м =200 м
2

500х2 м=1000 м
2
ва ҳоказо. Олинган маълумотлар худди шу вақтдаги яйлов ҳосилдорлигини 
билдиради.
Бундай ишлар хўжаликдаги барча яйлов типларида фойдаланиш мавсуми арафасида олиб 
борилиши зарур. Олинган маълумотлар кг, центнер ёки озуқа бирлигида ифодаланади. Шуни 
алоҳида таъкидлаш лозимки, яйлов ялпи ҳосилдорлиги ва ейилувчан озуқа миқдори ўртасида 
ҳар доим фарқ бўлади, яъни ейилувчан озуқа миқдори ялпи ҳосилдорликдан ҳар доим кам 
бўлади. Чунки яйловдаги барча озуқа ҳам ейилмайди, унинг бир қисми, босқиланади, 
ифлосланади. Шунингдек, барча ўсимликлар ҳам текис ейилавермайди, аксинча айрим 
мавсумларда ейилади холос. Масалан, шувоқ баҳорда яхши ейилмайди, ёзда қисман ейилса, куз 
ва қиш ойларида яхши ейилади. Шўра ўтлар эса фақат куз ва қишда ейилади. Шу боис, яйлов 
ҳосилдорлигини аниқлаганда, ўсимликларнинг мавсумий ейилишини ҳам ҳисобга олиш лозим.
Яйловлар ҳосилдорлигини мавсумлар бўйлаб аниқлаб боришнинг нима аҳамияти бор? 
Яйлов ҳосилдорлигини билиш биринчи навбатда уларнинг сиғимини аниқлаш имконини берса, 
иккинчидан яйловларга бўлган тазйиқни меъёрлаш, мавжуд бўлган чорва молларининг озуқа 
билан таъминланиш даражасини аниқлаш, озуқа зетарли бўлмаган ҳолларда зарур қўшимча 
озуқалар ҳажмини белгилаш имконини яратади. Юқорида қайд этилган барча маълумотлар эса 
чорвачиликни барқарор ривожлантириш чоратадбирларини ишлаб чиқишда ўта зарур 
маълумотлар ҳисобланади.
Яйловлар ҳосилдорлиги тўғрисида сўз борар экан, 1 бош шартли чорва ҳайвонини йил 
бўйи озуқа билан таъминлаш учун қанча миқдорда ўсимлик массаси ёки озуқа зарурлигини 
билиш зарур ҳисобланади. Бир гектар ерга тўғри келадиган ўсимликлар сонини мониторинг 
қилиб бориш бизни аниқ маълумот билан таъминлайди. Бу йўналишда бир гектар ерга мол 
боқиш сони меъёрларини белгилаш ва риоя қилиш катта аҳамиятга эга. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish