Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Aдабиёт рўйхати
1. Антимирова, Е. А. Генитальный герпес: современные представления о проблеме 
коморбид- ности / Е. А. Антимирова, О. И. Летяева // Южно-Уральский медицинский журнал. 
– 2015. – № 4. – С. 8–15. 
2. Вепрык, Т. В. Герпетическая инфекция у ВИЧ-инфицированных пациентов / Т. В. 
Вепрык, Г. Б. Матейко // Современные проблемы науки и образования. – 2013. – № 5. – С. 365. 
3. ВИЧ-инфекция и СПИД: национальное руководство / Под ред. акад. РАМН В. В. 
Покровско- го. – М.: ГЭОТАР-Медиа, 2013. – 608 с., 
4. Инфекционные болезни: национальное руководство / Под ред. Н. Д. Ющука, Ю. Я. 
Вен- герова. – М.: ГЭОТАР-Медиа, 2009. – Сер. «Национальные руководства». – 1056 с. 
5. Медико-социальные аспекты сочетанного течения ВИЧ-инфекции и хронических 
вирусных инфекций / Е. А. Иоанниди [и др.] // Вестник Волгоградского государственного 
медицинского университета. – 2010. – № 1 (33). – С. 70–74. 
6. Сочетанная репликация вирусов герпетической группы у больных опоясывающим 
герпесом / А. А. Яковлев [и др.] // Инфекционные болезни. – 2015. – Т. 12, № 4. – С. 10–14. 
 
ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ВА БОШҚАРУВ 
 
Айнақулов М.А.,
Жиззах политехника институти доценти, иқтисод фанлари номзоди 
Худайбердиев Б.Б. 
Жиззах политехника институти мустақил илмий изланувчиси 
 
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб амалга оширилган 
иқтисодий ислоҳотлар, давлат мулкини хусусийлаштириш ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл 
очиш натижасида кўп укладли иқтисодиёт шаклланди ва фаолият кўрсатмоқда. Унда турли 
тармоқ ва соҳаларга мансуб бўлган акциядорлик жамиятлари шаклидаги йирик корхоналар 
билан бир қаторда аҳоли ташаббуси билан барпо этилган масъулияти чекланган жамиятлар, 
хусусий корхоналар тоифасидаги кичик тадбиркорлик субъектлари асосий ўрин тутади. Бу 
турдаги хўжалик юритувчи субъектлар истеъмол бозорларини товар ва маҳсулотлар билан 
тўлдириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш билан бирга, оилалар даромадининг асосий 
манбасига ҳам айланиб бормоқда. Иқтисодий ислоҳотлар туфайли бундан кўзланган мақсад 
жаҳонда молиявий-иқтисодий инқироз ҳамон давом этаётган бир пайтда Ўзбекистон шароитида 
унинг олдини олиш, юмшатиш ва шу орқали иқтисодий тангликка юз тутмаслик, шунингдек, 
халқимизни зарурий, юқори сифатли истеъмол моллари билан таъминлашга қаратилгандир. 


106 
Юқорида кўрсатилган ишларни амалга оширишда мавжуд ишлаб чиқариш доираларини 
кенгайтириш, уларга ҳар томонлама мустақиллик бериш, махсус индустриал зоналар доирасида 
кўплаб қўшма корхоналарни яратиш каби масалалар муҳим ўрин тутади. Бу турдаги долзарб 
масалалар эса бошқарув органларининг, хўжалик юритувчи субъектларнинг ишига оид муҳим 
масалаларни ҳам тартибга солишни ўз ичига олади [1]. Бундан кўзланган мақсад эса хўжалик 
юритувчи субъектларнинг хўжалик дастагини такомиллаштириш, шунинг негизида бозорни 
зарур, юқори сифатли халқ истеъмоли моллари билан бойитиш, жаҳон бозорига чиқишга кенг 
йўл очиш ва ўз маҳсулотларининг хорижий давлатларда рақобатга бардош берадиган қилиб 
тайёрлаш ва уни валютага сотиш ва бу билан мамлакат иқтисодиётини юксалтиришдир. Бундай 
масъулиятли масалаларни ижобий ҳал қилиш учун эса хўжалик юритувчи субъектлар 
имкониятларини тўлиқ изга солувчи йўналишлар ва усулларни қидириб топиш, ҳамда 
амалиётда қўллай олишдан иборатдир. 
Корхоналар фаолиятининг тажрибаси ва улар ривожланишининг гарови сифатида ана 
шундай йўллардан бири – бу корхоналарда ходимлар бошқарувининг самарали усулларини 
қўллаш ва янги усулларни қидириб топишдир. 
Корхона бошқаруви – бу хўжалик юритувчи субъектнинг ўз олдига қўйган мақсадига 
эришиши учун мақсадли йўналтирилган жараёндир [2]. 
Ходимлар бошқаруви эса ўз моҳиятига кўра ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини, 
шунингдек, уларнинг ҳар тарафлама имкониятларини ҳисобга олган ҳолда хўжалик юритувчи 
субъектни тараққий эттиришдир. Бу инсоннинг объектлар ва жараёнларга, уларда иштирок 
этиш фаолиятига маълум йўналиш бериш, кутилган натижаларга эришиш - бошқаришнинг энг 
асосий мақсадидир. Бошқарувнинг зарурияти иқтисодий, ишлаб чиқариш жарёнларнинг 
мураккаблиги туфайли унда иштирок этувчиларнинг сони анча катта бўлганда вужудга келади 
[3].
Бошқарув жараёнлари ўз вазифаларидан келиб чиқиб ўз ҳаракатининг кетма-кет 
бажарилиш жараёни бўлиб, хўжалик юритувчи субъектнинг бир қатор ишлаб чиқариш ва 
ижтимоий масалаларини ечиш ва уларни амалга ошириш учун заруратдир. Албатта бошқарув 
ўзининг вазифаларини амалга ошириш мобайнида ўз-ўзидан ўзининг технологиясини яратади 
ва ўз навбатида, корхона ўзининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида уни 
мунтазам такомиллаштириб боради.
Бошқарув технологиясининг заминида ва унинг такомиллашувида бошқарув услуби 
ётади. Бошқарув услуби эса бу иш услубларининг мажмуаси бўлиб, у ўзининг фаолиятида ҳар 
хил ижобий, шунинг билан биргаликда муаммоли лаҳзалардан андоза олади ва шу асосида 
мураккаб иқтисодий, ижтимоий, технологик муносабатларни ишлаб чиқариш жараёнида амалга 
ошириш шаклида намоён бўлади 
Бугунги кунда корхоналарда мунтазам ва узлуксиз иш жараёнини таъминлаш мақсадида 
маҳсулот ишлаб чиқаришда таркибий ўзгаришларга эришиш, ишлаб чиқаришни 
диверсификация қилиш ҳаётий заруратдир. Ушбу жараён эса янги бошқарув услубларини ва 
унинг асосида унинг янги технологияларини яратишни тақозо этади.
Албатта пандемия шароитида иш узлуксизлигини мунтазам таъминлаб туриш, мавсумбоп 
ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, мамлакатимизда инқирознинг олдини олиш ва уни 
юмшатишнинг энг муҳим асоси бўлиб хизмат қилади. 
Корхоналарнинг кўп тармоқли мавсумбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган 
деган мақомга эришиши ишлаб чиқаришни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ёки ишлаб 
чиқаришни диверсификация қилишнинг давомчиси сифатида майдонга чиқади. 
Мазкур тизимни амалга ошириш ва уни рағбатлантириш қуйидагиларга асосланиши 
лозим: 
-
корхонада асосий фаолиятидан ташқари қўшимча тадбиркорлик фаолияти учун ходимлар 
ташаббусига мустақиллик бериш; 
-
инновацион турдаги қўшимча тадбиркорлик фаолияти бўйича ходимлар имкониятини ва 
ташаббусини ўрганиш; 


107 
-
ходимларнинг интеллектуал салоҳиятига қараб, уларни инновацион турдаги 
тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш;
-
қўшимча тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадга қараб улар иш ҳақига 
устамалар белгилаш; 
-
айрим ҳолатларда инновацион турдаги қўшимча тадбиркорлик фаолиятини ягона бадал 
тўлови орқали рағбатлантириш; 
-
янги тизимни албатта касаначилик асосидаги ўзаро ҳамкорлик билан боғланган ҳолда 
ташкил қилиш.
Мазкур таклифлардан хулоса қилса бўладики, ходимларни бошқариш учун унинг 
психологиясини, яъни шахс психологиясини яхши билиш керак. Бу эса ўз навбатида уларнинг 
иқтисодий жараёнларни нечоғлиқ тўғри ҳис эта олишлари билан боғлиқ. Албатта ҳар бир 
инсонда оила тебратиш масъулияти туфайли иқтисодий жараёнлар тўғрисида, иқтисодий 
тўкинчилик ёки тақчиллик ҳақида маълум тушунчалар, тасаввурлар мавжуд бўлади, булар 
ўзаро йиғилиб вақтлар ўтиши билан ходимда иқтисодий тафаккурни шакллантиради. 
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда ёки хўжалик юритувчи субъектларда 
ҳар бир фуқаро ўзининг шахсий ҳаётий йўналишида ўз шахсий ҳаётий режасига, шунингдек, 
изчил иқтисодий тафаккурга эга бўлмоғи лозим бўлиб, бу фаол ҳаётий позицияни 
мустаҳкамловчи, ҳаётда ўз ўрнини эгаллашга ундовчи иқтисодий муваффақиятларга эришишни 
таъминловчи муҳим шартлардан саналиб, иқтисодий тафаккурнинг шаклланишига ва 
иқтисодий психологияни яхши билишга, иқтисодни самарали бошқаришга ёрдам беради. 
Ходимлардаги иқтисодий руҳиятни яхши ўзлаштирган раҳбар улар билан тез тил топиша олади, 
уларга ижобий таъсир қилиш имкониятига эга бўлади. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish