95
ҳосилдорлик ўрнатилган тарнсектлар ҳосилининг ўртача қиймати асосида аниқланади.
Трансектлар ичидаги барча дағал пояли йирик новдали ўсимликлар синфлари бўйича санаб
чиқилади.
Одатда ҳаётий ҳолати бўйича йирик ўсимликлар 5 синфга ажратилади: йирик, ўрта, майда
ёш ўсимликлар ва қариб қолганлари ва қуриганлари. Одатда ҳисоблаш учун учта синфлар
(йирик, ўрта ва майда) олинади. Сўнгра ҳар бир синфга хос ўсимликлардан 5-10 тадан ўриб
олинади ва қуритиш халтачалари ва пакетларга солиб олинади. Яйловда ейилувчан озуқа қисми
бута ва ярим буталарнинг бир йиллик новдаларининг 2-3 мм дан қалин бўлмаган қисми,
барглари ва уруғлари ҳисоблаб чиқилади. Бўйи баланд буталар (саксовул, черкез қандим)
ейилувчан озуқаси ер юзасидан 120 см баландликкача ҳисобланади. Илоқ, ажириқ сингари ва
бошқа озуқабоп майда ўсимликлар (шўралар) ҳосилдорлиги сатҳи 1м
2
ёки 0,5м
2
(70х70 см)
ромлар ёрдамида ҳар бир трансектда 10 ёки 20 марта қўйиб аниқланади. Ромлар ичидаги
ўсимликлар ер юзасидан 1-1,5 см баландликда ўриб олинади ва қуритиш халатачаларига
солинади. Ўсимликлар турли синфлари бўйича (йирик, ўрта, майда) олинган маълумотлар
йиғилиб, ўртача қиймат топилади ва уларнинг сонига кўпайтирилади. Масалан, трансектда 30
дона йирик ўсимликлар қайд этилган бўлса 30 га, 20 та ўрта ўсимликлар бўлса 20 га, 30 та
майда ўсимликлар бўлса 30 га кўпайтирилиб, ялпи ҳосил аниқланади. Худди шундай,
ромлардан олинган маълумотлар ҳам ўртачаси топилиб, 10 га ёки 20 га кўпайтирилади. Кейин
олинган маълумотлар гектар ҳисобида қайта ҳисобланади. Ромлардан олинган маълумотлар
10м
2
майдончадаги ҳосилдорликни билдирса, ўсимлик синфлари бўйича олинган маълумотлар
эса трансект сатҳидан олинган ҳосилдорликни билдиради, яъни 50х
2
=100 м
2
, 100х2 м =200 м
2
,
500х2 м=1000 м
2
ва ҳоказо. Олинган маълумотлар худди шу вақтдаги яйлов ҳосилдорлигини
билдиради.
Бундай ишлар хўжаликдаги барча яйлов типларида фойдаланиш мавсуми арафасида олиб
борилиши зарур. Олинган маълумотлар кг, центнер ёки озуқа бирлигида ифодаланади. Шуни
алоҳида таъкидлаш лозимки, яйлов ялпи ҳосилдорлиги ва ейилувчан озуқа миқдори ўртасида
ҳар доим фарқ бўлади, яъни ейилувчан озуқа миқдори ялпи ҳосилдорликдан ҳар доим кам
бўлади. Чунки яйловдаги барча озуқа ҳам ейилмайди, унинг бир қисми, босқиланади,
ифлосланади. Шунингдек, барча ўсимликлар ҳам текис ейилавермайди, аксинча айрим
мавсумларда ейилади холос. Масалан, шувоқ баҳорда яхши ейилмайди, ёзда қисман ейилса, куз
ва қиш ойларида яхши ейилади. Шўра ўтлар эса фақат куз ва қишда ейилади. Шу боис, яйлов
ҳосилдорлигини аниқлаганда, ўсимликларнинг мавсумий ейилишини ҳам ҳисобга олиш лозим.
Яйловлар ҳосилдорлигини мавсумлар бўйлаб аниқлаб боришнинг нима аҳамияти бор?
Яйлов ҳосилдорлигини билиш биринчи навбатда уларнинг сиғимини аниқлаш имконини берса,
иккинчидан яйловларга бўлган тазйиқни меъёрлаш, мавжуд бўлган чорва молларининг озуқа
билан таъминланиш даражасини аниқлаш, озуқа зетарли бўлмаган ҳолларда зарур қўшимча
озуқалар ҳажмини белгилаш имконини яратади. Юқорида қайд этилган барча маълумотлар эса
чорвачиликни барқарор ривожлантириш чоратадбирларини ишлаб чиқишда ўта зарур
маълумотлар ҳисобланади.
Яйловлар ҳосилдорлиги тўғрисида сўз борар экан, 1 бош шартли чорва ҳайвонини йил
бўйи озуқа билан таъминлаш учун қанча миқдорда ўсимлик массаси ёки озуқа зарурлигини
билиш зарур ҳисобланади. Бир гектар ерга тўғри келадиган ўсимликлар сонини мониторинг
қилиб бориш бизни аниқ маълумот билан таъминлайди. Бу йўналишда бир гектар ерга мол
боқиш сони меъёрларини белгилаш ва риоя қилиш катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: