Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet575/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   571   572   573   574   575   576   577   578   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Адабиётлар: 
1.Александрова Л.А. К концепции жизнестойкости в психологии // Сибирская 
психология сегодня: Сб. научн. трудов. Вып. 2 / Под ред. Н.Н.Горбатовой, А.В. Серый, М.С. 
Яницкий. Кузбассвузиздат, 2014. С. 82-90
2.Волобуева Н. М. Психологическая культура как условие развития жизнестойкости 
студентов: Автореф. дис. канд. психол. наук: 19.00.13 / Н. М
Волобуева. - Белгород: ФГАОУ ВПО «Белгородский государственный национальный 
исследовательский университет», 2012. - 21 с. 
3.Юлдашева, М.Б. Ёлғизлик психологияси. // Монография. – Фарғона, 2020. – 122 б. 
4. Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги Қонуни. 2020 йил, 23 сентябрь, 
ЎРҚ-637. //Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 йил, 03/20/637/1313-
сон. 
5.Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
Концепцияси. ПФ-6097, 29 октябрь 2020 йил. //Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 30.10.2020 йил, 06/20/6097/1431-сон. 
 
 
 


903 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎЗБЕК ХАЛҚ ЭРТАКЛАРИНИ 
ЎРГАТИШ ОРҚАЛИ ЁШ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШ ОМИЛЛАРИ 
Юнусалиева Х.С. 
ФарДУ талабаси 
Халқ оғзаки ижодининг маънавий қадриятларни тарғиб этишдаги таъсир кучи унда 
халқнинг ўзлиги, миллий характер хусусиятларининг очиб берилиши билан характерланади. 
Унда халқнинг ғоявий-сиёсий, ахлоқий, бадий-эстетик, экологик, иқтисодий, диний, ахлоқий, 
жисмоний маданияти, мазмуни, маънавий талаб ва эҳтиёжлари, орзу-умидлари, таълим-
тарбиянинг шакл, усул ва воситалари ўз ифодасини топган.
Халқ оғзаки ижоди орқали биз болаларни маънавий ривожлантирар эканмиз, улар 
онгига илк тушунчаларни - миллий истиқлол ғояси тушунчасини сингдирамиз. Бу эса, 
болаларда табиат ва жамият қонунларини ўрганишга эҳтиёжини ўстиради, дунёқарашини 
кенгайтиради, маънавий қадриятларни пайдо бўлиши ва шаклланиши ҳақидаги 
тасаввурларни бойитди.
Мактабгача таълим муассасаларида халқ оғзаки ижоди намуналарини, айниқса, 
эртакларни ўргатиш орқали болаларда оғзаки нутқ малакаларини шакллантириб борамиз. 
Маълумки, эртаклар фольклорнинг кенг тарқалган оммавий жанрларидан биридир. Эртаклар 
халқ ҳаёти, ижтимоий турмуши, маънавий дунёси, дунёқараши билан узвий боғлангандир. 
Эртак жанри дунё халқлари фольклорида сўз санъатининг энг оммавий, энг демократик 
тури ҳисобланади. Эртакларнинг пайдо бўлиши узоқ ўтмишга бориб тақалади. Эртакларда 
халқнинг тилак ва орзулари акс этади.
Рус ёзувчиси А.М.Горький ўзининг «Минг бир кеча»га ёзган сўзбошисида эртак жанри 
ва унинг ғоявий-бадиий аҳамияти тўғрисида қимматли фикрлар билдирган эди. 
«Минг бир кеча» халқ оғзаки ижодининг энг яхши ва монументал намунасидир. Бу 
эртаклар меҳнаткаш халқнинг «ширин хаёллари завқига», эркин ўйинидан завқланишига 
ифода қилади, шарқ халқлари фантазиясининг жўш урган кучини ифода қилади. Бу 
суҳандоншунослик жуда қадим замонларда вужудга келган, унинг ранг-баранг ипаклари 
бутун ер юзига ёйилиб, уни ҳайрон қоларлик даражада гўзал сўз санъати билан 
қоплаган...»265. 
А.М.Горькийнинг «Минг бир кеча» эртакларига берган баҳоси ўзбек халқ эртакларига 
ҳам тааллуқлидир. Чунки эртак жанрига хос хусусият барча халқлар эртаклари учун 
муштаракдир. Бу нарсани эртакларнинг сюжети, композицияси, ғоявий мазмунида кўриш 
мумкин. 
Эртаклар инсоннинг ўзини ўраб олган муҳитдан, табиий ҳодисалар таъсирланиши 
натижасида юзага келади. Рус эртакчиси П.П.Бажев «Эртаклар орқали ҳаётни кўрасан» 
деганида, қозоқ ёзувчиси Мухтор Авезов «Эртакларда у ёки бу даврнинг ижтимоий, ҳаётий 
курашлари, халқ манфаатлари ўзининг бадиий ифодасини топган»,- деб ёзганида эртак 
фантазиясининг заминида реал ҳақиқат ётишини назарда тутган эдилар. 
Эртак жанрининг асосий хусусиятларидан бири унинг халқ ҳаёти, кураши, тарихи, 
психологияси, дунёқараши, урф-одатлари билан жуда яқин боғланганлиги ва инсонларга 
ахлоқий ҳамда маънавий тарбия берилишидир. Эртакларда инсон ўзига душман бўлган 
кучларга қарши доим ғолиб чиқади. 
Эртаклар тузилишига кўра содда ва англашилиши осон бўлгани учун ҳам барча 
болалар учун бирдек севимли. 
Таниқли фолoклоршунос олим М.И.Афзалов халқ эртакларини шартли равишда икки 
қисмга ажратади. 
1. Фантастик эртаклар. Бундай эртакларда фантастик момент кучли бўлиб, уларга 
ҳайвонлар ҳақидаги ва сеҳрли-фантастик эртаклар киради. 
265 «Минг бир кеча», 1-том, Тошкент, 1959 йил, 4-бет. 


904 
2. Реалистик эртаклар. Бундай эртакларда фантастик моментлар кучсиз бўлиб, уларга 
ҳаётий ва сатирик эртаклар киради. 
Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар энг қадимги замонларда пайдо бўлиб, ибтидоий 
одамнинг табиат воқеа-ҳодисаларига тотемистик ва анимистик қарашлари билан изоҳланади. 
Ибтидоий одамлар ҳайвонлар ҳам одамлар каби гапирадилар, фикрлайдилар деб 
тушунганлар. Инсоннинг жонли табиатга болаларча содда муносабати унинг ҳайвонлар 
ҳақидаги эртакларда ифодаланган. 
Умуман, дунё халқлари адабиётида ҳайвонлар, қушлар, нарса-предметлар тўғрисида 
жуда кўп эртаклар вужудга келган. Буларда у ёки бу халқнинг ўша ҳайвонга бўлган 
муносабати, миллий колорити ўз ифодасини топгандир. Чунки ҳар бир халқ табиатида 
ҳайвон ва жониворларга, нарса-предметларга ўзича муносабатда бўлади. Масалан, «Бўри 
билан тулки» эртагини олиб кўрайлик. Бу эртакда Бўрининг ҳам, Тулкининг ҳам салбий 
хусусиятлари очилади. 
Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар бошқа турдаги эртакларга қараганда композиция 
жиҳатидан оддий, улар кўпинча қисқа ва маълум бир дидактик хулосани кўзда тутади. 
Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар болаларга кичик ёшидан бошлаб ўргатилади. Бола 
бадиий маҳорат билан яратилган эртаклардан эстетик завқ олади, ростгўйлик ва ёлғончилик, 
меҳр-шафқат ва ғазаб, муҳаббат ва нафрат, адолат ва адолатсизликларнинг фарқини 
билишни бошлайди. Бу эса, болаларда умуминсоний қадриятларнинг моҳиятини очишга 
кўмак беради. Эртаклар боланинг маънавий онгига, фаолияти мазмунига, ҳиссиёти, характер 
хусусиятларига ижобий таъсир этади.
Хулоса қилиб айтганда, халқ оғзаки ижодида эртак жанри алоҳида ўрин тутади. У 
ўзининг ғоявий-бадиий мазмуни, ўткир бадиий тили, бадиий эстетик қиммати билан 
халқнинг севимли, оммавий жанри бўлиб келмоқда. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   571   572   573   574   575   576   577   578   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish