Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet583/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   577   578   579   580   581   582   583   584   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Библиография
1. Качаева М.А., Дозорцева Е.Г., Нуцкова Е.В. «Отсроченные последствия пережитого 
домашнего насилия у женщин и девочек». Психология и право. 2017, Том 7. № 3. 
2. Клецина И.С. «Развитие гендерных исследований в психологии». Общественные 
науки и современность. № 3. 2002
3. Попова Л.В. Психологические исследования и гендерный подход // Женщина. 
Гендер. Культура. М., 1999. 
КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИК 
ДОИМИЙЛИКЛАРИНИ АНИҚЛАШ 
Яқубова Д.Т. 
Термиз давлат университети магистранти
Полимер лигандларнинг металлар ионлари билан ҳосил қилган комплекс 
бирикмаларининг барқарорлик доимийликлари муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Комплекс 
бирикмаларни тадқиқ этишнинг спектрофотометрия, полярография, юқори частотали 
титрлаш каби усуллари ҳар доим ҳам аниқ натижа беравермайди. Турлича тузлар 
кўринишидаги 
хелатли 
сорбентларнинг 
электр 
ўтказувчанлигини 
ўлчаш 
ҳам 
комплексларнинг барқарорлиги тўғрисида маълумот олиш имконини беради. Полимер 
лигандларнинг комплекс ҳосил қилиш қобилиятини баҳолаш учун металлар ионларининг 
комплекс ҳосил қилувчи полимер лиганд ва кислоталар ёки мономер реагентлар ўртасида 
тақсимланишини ўрганишга асосланган билвосита усуллар ҳам қўлланилади.
Металлар ионларининг полимер лигандлар билан комплекс бирикмаларининг нисбий 
барқарорлиги тўғрисидаги билимлар асосан элюирлаш бўйича маълумотларга таянади 
Полимер лигандлардан металларни десорбциялашда элюирловчи кислота эритмаси маълум 
кислоталикка (декомплексланиш рН кўрсаткичи) эга бўлади. Полимер лигандлар ҳосил 
қилган комплекс бирикманинг барқарорлиги (lgбарқ) қанча катта бўлса, декомплексланиш 
рН кўрсаткичи шунча кичик бўлади. Полимер лигандларнинг комплекс ҳосил қилиш 
хоссасини ўрганишда кўпинча потенциометрик титрлаш усули қўлланилади. Комплекс ҳосил 
қилувчи металл ионлари иштирокида полимер лигандни титрлашда олинган графикдаги 
титрлаш эгри чизиғининг тузилиши ҳосил бўлган комплекс бирикманинг таркиби ва 
барқарорлигини тавсифлашга ёрдам беради.
lgбарқ қиймати ўзаро яқин бўлган металлар ионлари учун гуруҳли концентрлаш 
усулини ишлаб чиқиш имконияти мавжуд. Бу доимийликни ҳисоблаш учун комплекс ҳосил 
қилувчи полимер лиганд билан контактда бўлган эритмадаги металлар ионлари 
концентрацияларининг ўзгаришини ўлчашга асосланган турли усуллар қўлланилади 
Гетероген муҳитда комплекс ҳосил бўлиш жараёнига таъсир этадиган барча омилларни 
эътиборга олишнинг имкони йўқлиги сабабли, аниқланган барқарорлик доимийлиги 
катталиги тахминий ҳисобланади. 
lgбарқ катталиги қийматини аниқлаш учун ишда келтирилган потенциометрик усулдан 
фойдаланилди. Бунинг учун 35 мл ҳажмли 10 та бюкс олиб, уларга 0,1 г дан сорбент 
солиниб, зарурий кислоталик ўрнатилди ва оптимал шароитда ионлар сорбцияси ўтказилди. 
Сўнгра бюксларга 20 мл дан таркибида турли миқдорда NaOH бўлган 1М NaNO3 


919 
эритмасидан қўшилди. Бунда NaOH/сорбент нисбати 0 ммоль NaOH/0,1 г дан САСNa+ 
катталиги қийматигача ўзгартириб борилди. Эритмаларда мувозанат ўрнатилгандан сўнг (4 
соатдан кейин) рН ўлчанди. Сорбциядан сўнг эритмалардаги металл ионлари 
концентрациялари спектрофотометрик усулда аниқланди.
Синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи полимер лигандларнинг кимёвий 
барқарорлиги турли агрессив муҳитларда ўрганилди. Тадқиқ этилаётган лигандларнинг 
турли реагентлар, шунингдек кучли оксидловчилар таъсирига чидамлилигини синовдан 
ўтказишда адабиётларда маълум усуллардан фойдаланилди. Лигандлар намуналари 48 соат 
давомида хона ҳароратида турли кислота ва ишқор эритмаларига солиб қўйилди ҳамда 
вақти-вақти билан аралаштириб турилди. Реагентлардан тозалангандан сўнг лигандларнинг 
статик алмашиниш сиғимлари аниқланди. Синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи 
полифункционал лигандларнинг баъзи 3d-металлари билан координацион бирикмаларининг 
барқарорлик доимийликларини аниқлаш учун потенциометрик титрлаш усулидан 
фойдаланилди.Турли муҳитларда лигандларнинг барқарорлигини ўрганиш натижалари 
қуйидаги жадвалда келтирилган. 
Жадвал. 
Cu (II) , Ag (I) ионларининг полимер лиганд билан ҳосил қилган комплекс 
бирикмаларининг барқарорлик доимийликларини ҳисоблаш маълумотлари 
Металл рН 
[M], 
мкг/м
л 
[MLn], 
мкг/мл 
[LH], 
мкг/мл 
lg[L
H] 
[L], 
мкг/мл 
lg[L] 
Kбарқ 
n=1 
lgKбар
қ 
Cu (II) 
3,4-3,7 0,0016 0,0113 
0,0129 
-1,89 
1,28∙10-

-3,89 
5,48∙10

4,74 
Ag (I) 
3,8-4 
0,0008 0,0117 
0,0125 
-1,9 
1,65∙10-

-3,78 8,8∙104 4,94 
Полифункционал полимер лигандлар металлар ионлари билан мустаҳкам 
координацион бирикмалар ҳосил қилиш қобилиятига эга. Хелатли бирикмаларни тадқиқ 
этишнинг спектрофотометрия, полярография, юқори частотали титрлаш каби тадқиқот 
усулларини эритувчиларда эримайдиган полимер лигандлар учун ҳар доим ҳам қўллаб 
бўлмайди. Металлар ионларининг полимер матрицадаги функционал гуруҳлар билан 
комплекс ҳосил қилиши тегишли мономер органик реагентларга нисбатан кўпроқ энергия 
сарфланиши билан содир бўлади. Натижада полимер лигандларнинг металлар ионлари билан 
ҳосил қилган координацион бирикмаларининг мустаҳкамлиги мономер координацион 
бирикмаларга нисбатан камроқ бўлади.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   577   578   579   580   581   582   583   584   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish