Foydalanilgan adabiyotlar:
1.Abdullabekov.Q.N.“Долгосрочныэ
магнитныэ
предвестники
землетрясений”.
ДАНру.2007.№3
2.Abdullabekov Q.N. “Zilziladan saqlanish mumkinmi?” Toshkent “Universitet” 1992-yil
3.X.Otaboyev
“Zilzila”(o’quv
qo’llanmasi)
Toshkent
“Universitet”
1998-yil
4.Abdullabekov Q.N., Maqsudov S.X, to’ychiev A.I. “Инструкция по прогнозированию
землетрясений магнитометрическим методом”. Tashkent, 2019, 16 str
5. Wikipedia.org uz sayti (uzbek, rus, english)
731
БЕЛДАГИ РАДИКУЛОПАТИЯДА ОҒРИҚНИ БОШҚАРИШНИНГ
МОТИВАЦИОН-ШАХСИЙ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ
Турғунова Г.Б.
Ўзбекистон Миллий Университети Ўзбек-қозон қўшма дастурнинг “Психология”
(фаолият турлари бўйича) йўналишининг ўқитувчиси
Радикулопатия – бу касалликларнинг Халқаро таснифида дорсалгия деб таснифланган
касаллик, яъни, орқа оғриқ. Ихтисослашган адабиётларда ҳаёт давомида, хусусан,
лумбосакрал радикулопатия билан касалланиш даражаси 2-5% ни ташкил этади [1].
Адабиётлар радикулопатия билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини мақбул даражада
баҳолаганлигини кўрсатишига қарамасдан, оғриқ инсон фаолиятини сезиларли даражада
камайтириши мумкин [2].
Белдаги радикулопатияларда оғриқни бошқаришнинг психологик усулларини излаш
зарурати билан боғлиқ ҳолда иккита муҳим тадқиқот ва амалий савол туғилади. Биринчи
савол – белдаги радикулопатияларда психологик ишнинг мақсадларини аниқ белгилаш
муаммоси, иккинчи савол бел оғриғини комплекс реабилитация қилишда психологик
усулларнинг имкониятларини фарқлаш билан боғлиқ [3]. Шундай қилиб, оғриқни
психологик бошқаришни белгилайдиган когнитив-мотивацион, тартибга солувчи ва хаётий
мазмунга эга булган омилларни ўрганиш жуда муҳимдир [4].
Ушбу бўлимда биз белдаги радикулопатия кассалигида оғриқни бошқаришни
аниқлайдиган мотивацион-шахсий омилларни ўрганиш натижаларини муҳокама қиламиз.
Хусусан, таҳлил куйидагиларни ўрганишга қаратилган:
1) психологик омилларга боғлиқ ҳолда, белдаги радикулопатия билан оғриган
беморларнинг соғлиғини умумий баҳолаш;
2) белдаги радикулопатия респондентларда оғриқни ҳис қилиш ва оғриқ копинг
стратегияларининг сенсорик, аффектив, баҳоловчи хусусиятларидаги жинс ва ёшга боғлиқ
тафовутлар;
3) оғриқни ҳис қилишнинг сенсорик, аффектив, баҳоловчи хусусиятлари ва белдаги
радикулопатия беморлари ўртасида оғриқни копинг стратегияларидаги фарқларини тахлил
қилиш; когнитив-мотивацион омиллар - ўз-ўзини самарадорлиги даражаси ва касалликнинг
интернал назорат локусининг кучлилик даражаси; тартибга солувчи омиллар - ўзини ўзи
бошқариш даражаси; ҳаётни англаш даражаси;
4) оғриқ тажрибаси ва оғриқ копинг стратегиялари кўрсаткичларининг ўз-ўзини
даволаш, касалликни назорат локуси, ўз-ўзини бошқариш ва шахснинг хаётийлик
омилларини кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва таҳлил қилиш.
Шундай қилиб, ушбу бўлимда таҳлилнинг биринчи ёналиши сифатида, психологик
омилларга боғлиқ ҳолда умумий соғлиқни баҳолаш хусусиятларининг таҳлили таъкидланган,
иккинчиси - мигрен билан оғриган тадқиқот иштирокчиларининг ёшига ва жинсига қараб
оғриқ тажрибасининг хусусиятларини таҳлил қилиш, учинчиси - оғриқнинг хусусиятларини
таҳлил қилиш. Когнитив-мотивацион (ўз-ўзини самарадорлиги, касалликни назорат локуси),
тартибга солувчи (ўзини ўзи бошқариш) ва ҳаётий (ҳаётни англаганлик, ҳаётий тургунлик)
омилларига боғлиқ.
Ушбу тадқиқотимиз психологик омилларга боғлиқ ҳолда, белдаги радикулопатия билан
оғриган беморларнинг соғлиғини умумий баҳолаш булиб, бу учун биз “Соғлиқни
бахолашнинг қисқа формаси” суровномаси оркали мигрень беморларида жинс, ёш
уртасидаги тафовутларни аниклаб, уларни тахлил килиш учун фойдаландик.
Тадқиқотимиз доирасида биз қуйидаги натижаларни олдик:
Оғриқни бошқариш стратегиясида ифодаланган оғриқни ҳис қилиш ва оғриқни
бошқариш хусусиятлари, социодемографик ва тиббий омилларга қараганда мотивацион ва
шахсий омилларга боғлиқ деган фаразнинг қисман тасдиқланди. Хусусан, социодемографик
(жинси, ёш) ва тиббий (диагноз) омиллари оғриқни идрок этиш ва бошқаришнинг ўзига хос
хусусиятларига аниқ таъсир кўрсатмаса ҳам, уларнинг қисман таъсири кўрсатилган. Шундай
732
қилиб, бутун танлов бўйича, тиббий диагностика қандай бўлишидан қатъи назар,
эркакларникига қараганда аёлларга оғриқни даволашда хатти-ҳаракатларнинг кўпайиши
хослиги билан белгиланди.
Умумий соғлик копинг стратегияси ва оғриқни баҳоловчи (rs=-0,489, p<0,01)
таърифлаш шкаласи ўртасида манфий боғлиқлик аниқланди. Бу ўз мобайнида шуни
англатадики, респондентлар ўзларининг оғриқларини интенсивлигини умумий соғликлари
билан боғламайдилар. Таҳлилимиздан шуни аниқлашга мувофақ бўлдикки, касаллик
интерналлик локус назорати шкаласи билан оғриқни баҳоловчи шкаласи ўртасида манфий
боғлиқлик мавжуд (rs=-0,408, p<0,05).
Копинг стратегияси ва хисларга эътиборсизлик шкаласи ўртасида ижобий боғлиқликни
(rs=0,369, p<0,05), режалаштириш ва интерпретация ўртасида манфий (rs=-0,402, p<0,05),
моделлаштириш ва фожиявийлик ўртасида ижобий (rs=0,548, p<0,01), режалаштириш ва
интерпретация ўртасида (rs=-0,402, p<0,05) боғлиқликларни кўришимиз мумкин.
Оғриқ копинг стратегиялари ва ҳаётни англаганлик кўрсаткичлари ўртасида аниқланган
боғлиқликларни кўришимиз мумкин. Жадвалдан биз чалғиш копинг стратегияси ва жараён
субшкаласи ўртасида ижобий боғлиқликни (rs=0,456, p<0,05), умид ва илтижо ваумумий
кўрсатгич бўйича (rs=0,459, p<0,05), жараён (rs=0,425, p<0,05), хаёт локус назорати (rs=0,372,
p<0,05) субшкаласи ўртасида ижобий, хулқ-атвор активлигини ошиши оғриқ копинг
стратегияси ва умумий кўрсаткичи бўйича (rs=-0,433, p<0,05) натижа (rs=-0,530, p<0,01) ва
ҳаёт локус назорати (rs=-0,458, p<0,05) шкалалари ўртасида манфий боғлиқликларни
кўришимиз мумкин.
Умумий қилиб шуни айтишимиз мумкинки, жараён, натижа ва хаёт локус назорати
субшкалаларига хулқ-атвор активлигини ошиши салбий таъсир қиларкан. Умид ва илтижо
оғриқ копинг-стратегияси эса, аксинча ижобий таъсир қилиши мумкин деб айтишимиз
мумкин.
Белдаги радикулопатия билан оғриган беморлар чалғитиш копинг стратегиясидан
фойдаланадилар, у, шу билан биргаликда, шахснинг ўз-ўзини самарадорлигинг ва ҳаётни
англаганликни юқори даражаси хослиги билан ажралиб туради.
Белдаги радикулопатия билан оғриган беморларнинг юқори даражадаги касалликнинг
интернал назорат локуси даражаси паст бўлган беморларга нисбатан кўпроқ фожиявийлик
копинг-стратегиясига мурожаат қилишади;
Белдаги радикулопатия билан оғриган беморлар юқори даражадаги ҳаётни англаганлик
ва уни паст даражасига эга бўлган беморлардан қараганда кўпроқ умид ва илтижо
стратегияларига мурожаат қилишади.
Респондентлар ўз-ўзини самарадорлик даражаси паст бўлишига қарамай, улар
кассаликларига ва ўзларини холатларига ижобий баҳо беришларини, эркакларда оғриқни
сенсорик таърифлаш юқори эканлигини, оғриқни баҳолаш жараёнида психологик
омилларнинг (ўз-ўзини самарадорлик, ўз-ўзини бошқариш, назорат локуси ва ҳаётни
англаганлик) таъсири кам бўлиб, улар кўпроқ тиббий омилларга суянишлари мумкинлигини,
интерналлик юқори даражада бўлганда кассаликни драматизациялашга, кўпайртиришга,
аҳволи унча хам ёмон бўлмасада, уни ёмон кўрсатишга мойиллигини, оғриқ қанчалик юқори
бўлса касалигидан чалғиш ва унга нисбтан ўта жиддий эътибор бермаслик, одамларни
рахмини эътиборини қозониш учун ниқоб қилиш камайиб, ундан бартараф бўлиш учун
Худога ва бошқа диний ва ташқи бошқа омилларга суянишини, респондентлар ўзларининг
оғриқларини интенсивлигини умумий соғликлари билан боғламасликларини, ўз-ўзини
бошқариш ва ҳаётни англаганлик даражаси қанчалик юқори бўлса салбий оғриқ копинг-
стратегиялари шунчалик паст бўлишини биз тадқиқотимизда исботладик.
Шундай қилиб, тадқиқот давомида илгари сурилган оғриқни ҳис қилиш ва оғриқ
копинг-стратегияларининг хусусиятлари социодемографик (жинси, ёши), тиббий (белдаги
радикулопатия) ва мотивацион-шахсий (назорат локуси, ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини
самарадорлиги, ҳаётни англаганликга оид шахсий хусусиятлар) омилларига боғлиқ бўлиши
мумкин деган фаразимиз узининг қисман тасдиқини топди.
733
Ушбу
ишда
келтирилган
оғриқларни
бошқаришнинг
мотивацион-шахсий
детерминантларини ўрганиш мақсад ва вазифаларга асосланган бўлиб, ўрганиш давомида
пайдо бўлган барча муаммоларни қамраб ололмади ва улардан баъзиларини кўрсатиб ўтиш
билангина чекланди. Ушбу тадқиқот қўйилган мауммони ўрганишни тўлиқ қамраб олишга
даъво қилмайди, аммо у изланувчанлик характерини ўзида акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |