Ҳовузда сув айланиш тизимини ҳосил қилиб карп туридаги балиқларни
поликультурада интенсив усулда етиштириш технологияси.
Фермер хўжалигида ишлаб чиқилган балиқ етиштириш технологиясининг ўзига
хослиги қуйидагича: Товар балиқ етиштириш ҳовузларининг юза қисми юқорида
айтганимиздек 0,5-1,5 гектар бўлиб, бу юзанинг 45-50 % қисмининг сув туриш чуқурлиги 3-5
метр, 50-55 % саёз қисминики эса 1,0-2,0 метр чуқурликда қурилиб, ўртача чуқурлиги 3,5-4,0
метрни ташкил қилади. Ҳовуз сувига тиғиз ташланган балиқларни етарли даражада (6-8 мг/л)
эриган кислород билан таъминлаш ҳамда ҳовуз сувида балиқлар учун қулай гидробиологик
муҳитни яратиш мақсадида, ҳавонинг ҳароратига қараб ҳовуз сувини совиб кетмаслигини
ҳисобга олган ҳолда тажрибалар асосида аниқланган сувни буғланиши ва филтрацияланиши
ҳисобига нисбатан киритиладиган сув миқдори аниқланган бўлиб, у меъёрда белгиланганга
нисбатан 3-4 баробар кўпроқ, яъни, ҳовузларга 1,0 гектар сув сатхи ҳисобига 2,5-6,0 л/сек сув
тўхтовсиз берилади. Ҳовузга киритилган ўғитлар таъсиридан ҳосил бўлган ҳовузнинг юқори
қисмидаги фито ва зооплактонлар массаси ҳовуздан ташқарига чиқиб кетмасликлари учун
сувнинг 2,0-4,5 л/сек атрофидаги ортиқча қисми ҳовуздан сувни чиқариб юборувчи иншоот -
монахдаги шандорнинг пастки қисмига ўрнатилган мослама – Ø=8мм пўлат симдан
ячейкалари 2,0х2,0 см қилиб тайёрланган сетка ўрнатилган маълум диаметрдаги металл
қувур орқали чиқариб турилиши ҳисобига ҳовузда сувни айланиши амалга оширилади.
Ҳовуздан чиқариладиган сув яна ирригация тизимига қайтарилади. Мослама вақти-вақти
билан ўзига ёпишган турли хил чўкмалар (ахлатлар)дан тозалаб турилади.
Фермер хўжалигидаги товар балиқ етиштирувчи сунъий тупроқ ҳовузларида таклиф
қилинаётган интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси қуйидаги тартибда амалга
оширилади[7-12]:
кеч куздаги ёки эрта баҳордаги данба йўлларини, ирригация тизимини ва ҳовузларни
галдаги жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади;
сувга органик ва минерал ўғитлар киритилади;
ҳовузларга органик ўғитлар солинади;
ҳовузлар балиқлар ташланишидан камида 15 кун олдин сув билан тўлдирилди ва
балиқлантирилгандан сўнг ҳар куни тўхтовсиз равишда 2,5-6,0 л/сек миқдорида сув билан
таъминланди; Сув Марғилонсойдан сув билан таъминланувчи Матқул ариғидан, сувдаги
лойқаларни чўктирувчи ва сувни қуёш таъсирида иситувчи 0,4 гектарли оцитойник ҳовузига
берилиб, қуёш таъсирида исиган сув ўтлов ҳовузларига киритилди. Бегона балиқлар тушиб
қолмаслиги учун ҳовузларга сув ячейкалари 1,0х1,0см бўлган пўлат симли сетка орқали
киритилди (1-расм).
ҳовузлар минерал ўғитлар билан ўғитланади.
ҳовузлар ҳар 10-15 кунда охакланди;
447
эриган кислороднинг миқдори кўпайиши ҳисобига ҳовуздаги газ
Do'stlaringiz bilan baham: |