21
ПАХТАНИ ЙИРИК ИФЛОСЛИКЛАРДАН ТОЗАЛАШ МАШИНАЛАРИНИНГ
КОНСТРУКЦИОН ТАҲЛИЛИ
Аббазов Б.Т.
Жиззах политехника институти,
ассистент ўқитувчи
Бобожонов Р.Т.
Жиззах политехника институти,
катта ўқитувчиси
Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2018 йил 28 дeкабрдаги Олий Мажлисга
мурожаатномасида таъкидланганидек; «Бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда
яшамоқдамиз. Дунё миқёсида манфаатлар кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият
кeскинлашиб бормоқда. Биз кeлгуси йил учун амалий рeжалар тузар эканмиз, халқаро майдонда
ана шундай мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тараққиётимизнинг устувор
йўналишларини аниқ, равшан бeлгилаб олишимиз зарур».
Хозирги кунда пахта тозалаш корхоналаридаги пахта хом ашёсини йирик
ифлосликлардан тозалаш ускуналарининг тозалаш самарадорлигининг давлат стандарти
талабларидан бирмунча пастлигини кўрамиз. Бу муаммони бартараф этиш учун пахта хом
ашёсини йирик ифлосликлардан тозалашнинг янги технологик оқимини яратиш,
технологик жараёнларга инновацион ишланмаларни қўллашга бағишланган кўплаб илмий-
тадқиқот ишлари олиб борилган. Шунга қарамасдан мамлакат пахта саноатида
фойдаланилаётган
технологиялар
хомашёнинг
бошланғич
табиий
сифат
кўрсаткичларининг тўлиқ сақланишини таъминлаб бера олмаяпти. Пахта таркибида йирик
ифлосликларнинг кўплиги ҳамда пахтани ифлосликлардан тозалаш ва қўритиш
технологияси самарадорлигининг пастлиги олинаётган пахта махсулотларининг сифати
паст, таннархининг юқори бўлишига олиб келмоқда. Бундан кўриниб турибдики пахтани
йирик ифлосликлардан самарали тозалаш технологиясини яратиш орқали махсулот
тозалаш самарадорлигини ошириш мумкин.
Пахта тозалаш корхоналарида чигитли пахтани асосан майда ва йирик
ифлосликлардан тозалаш амалга ошрилади. Бунда майда ифлослик 10 мм гача
катталикдаги, йирик ифлослик эса 10 мм дан катта ифлосликлардир. Пахта хом ашёсини
йирик ифлосликлардан тозалашда БЧ-2М ЧХ-3М, ЧХ-3М2, ЧХ-5 ва УХК русумли
тозалаш ускуналаридан фойдаланиб келинган. Бугунги кунда пахта тозалаш
корхоналарида пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш учун УХК русумли тозалаш
ускунасидан кенг фойдаланиб келинмоқда.
Пахтани сифати унинг таркибидаги ифлосликлар миқдорининг кам кўплигига қараб
аниқланади. Чигитли пахтани тозалаш ускуналари бўйича кўплаб илмий-тадқиқот ишлари
амалга ошрилган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган биринчи аррачали тозалагич БЧ-2М (1-расм). Ушбу
тозалагич иш унумдорлиги 1,2 тонна/соатга, тенг бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: