140
бўлган[2.156]. Ўлкада асосий эътибор пахта тозалаш сохасига қаратилиб, етиштирилган
пахтанинг катта қисми заводларда, қисмани эса эски усулдаги
махаллий корхоналарда
тозаланди ва шу билан бирга пахтани қайта ишлашга ихтисослашган саноат корхоналарини
юзага келишини тезлашиши айниқса Фарғона водийсида кўзга ташланади. Фарғона водийсида
1880-йилда 3 та пахта тозалаш корхонаси қурилган бўлса, 1890-йили уларнинг сони 15 тага,
1900-йили эса 50 тага етган. Бироқ ҳали уларнинг кўпчилиги, яъни 73 фоизи бир мавсумда
200.000 пуд миқдордаги пахта хомашёсини тозалаш қувватига эга бўлган кичик корхоналар
эди, лекин чор хукумати ўлкада катта корхоналар қуришни ҳоҳламаган, чунки Туркистон
ўлкаси чор хукумати учун хомашё базаси вазифасини бажарарди. Фарғона
вилояти пахта
экиладиган муҳим районлардан ҳисобланиб, Туркистонда етиштирилаётган жами пахтанинг
қарийиб 80 фоизини бера бошлади[3.52].
Дунёда пахтага бўлган талабни ошиши Туркистонда, хусусан Фарғона водийсида пахта
якка хукмронлигини ўрнатилишига сабабчи бўлди, пахта билан бир қаторда водийда пахта
тозалаш ва ёғ заводларининг сони мунтазам кўпайиб борди. Туркистон
генерал-губернатори
махкамасининг 1899-йил 3-апрелдаги маълумотида қайд этилишича, 1898-йилда Фарғона
вилоятида 85 та пахта тозалаш заводи ишга туширилган. Шу йили Фарғона вилояти
заводларида пахтадан 5 млн 476 минг 484 пуд тола олинган ва Россияга ташиб олиб кетилган.
Пахта тозалаш заводлари эгалари пахта етиштирувчи дехқонларга келгусида
етиштириладиган пахта учун олдиндан фоиз хисобида қарзга пул беришар, дехқонлар
хосил
пишганида фоизлар кўплигидан қўрқиб, хосилни тезроқ сотишга уринарди, оқибатда
заводларни эгалари пахтани арзон сотиб олишар ва катта фойда олишарди.
XX-асрнинг охирларида, ўлкада халқ хўжалигида етакчи бўлган пахтачиликда ишлаб
чиқаришни монополиялаштириш харакати бошланди. Натижада Туркистонда пахта тозалаш
саноатига ихтисослашган “Алексеев”, “Катта Ярославль мануфактураси” ва бошқа шу сингари
савдо-саноат ширкатлари вужудга келди.
Пахта тозалаш ва ёғ-мой заводлари махсулотларига талабнинг тобора ошишишини кўрган
бошқа хусусий корхоналар эгаларининг кўпчилиги пахта тозалаш
заводлари очишга урина
бошлади. Бошланишида пахта тозалаш заводлари ва ёғ-мой заводлари бошқа-бошқа қурилган
бўлса, кейинчалик улар бирлаштирилиб, ягона комплекси вужудга келади. Масалан, “Ака-ука
Вадьевлар” савдо уйининг бир нечта пахта тозалаш заводларида хар йили 2 млн пуд атрофида
чигит тозаланган[4.15]. Потеляхов ширкати ҳиссадорлик асосида Қўқонда, Драгомирова,
Наманган, Скобелев, Тошлоқ, Андижон, Хўжанд, Қоратепа, Олтинкўл ва Уйчи волостларида
пахта тозалаш заводлари очади.
Туркистонда пахта тозалаш ва ёғ-мой саноатини эгаллаб олишга киришган йирик
акционерлик жамиятларидан яна бири “Бешбош” бўлиб, 1914-йили уни “Б.Алексеев” ва “Ака-
ука Ярословь мануфактураси” биргаликда тасис этдтлар. Жамият тузилганда унинг ихтиёрида
39 та пахта тозалаш заводлари бор эди[5.116].
Таъкидлаш жоизки, чор хукумати Туркистон ўлкасини босиб
олиши билан пахта экин
майдонларини кенгайтирди ҳамда ўлкада турли хил фирмалар, заводлар ташкил этди. Пахта
тозалаш заводлари иш фаолиятидан кейин пахта толаси тўғридан-тўғри империянинг марказига
жўнатиларди, шунинг учун пахта тозалаш заводлари хукуматнинг алоҳида эътиборида бўлган
ва доимо энг замонавий асбоб-ускуналар билан таминланган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Туркистон ўлкасида, хусусан Фарғона водийсида барпо
этилган дастлабки пахта тозалаш заводлари, Россия империяси енгил саноатиинг пахтага
дастлабки ишлов берувчи тармоғи ҳисобланиб, мазкур тизим тўқимачилик ва ёғ-мой соҳаларига
хомашё етказиб берган.
Пахта толаси, линт ва чигит пахта тозалаш заводларининг асосий
маҳсулотлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: