Фойдаланилган адабиётлар:
1.
А.Иброхимов, Х.Султонов “Ватан туйғуси”, Тошкент – 1996, 83 – бет.
2.
А.Иброхимов, Х.Султонов “Ватан туйғуси”, Тошкент – 1996, 84 – бет.
3.
Сипандий Самарқандий. Тошкент.Ўз.ФА “Фан” нашриёти. 1995 йил. 6-бет.
4.
А.Иброхмов, Х.Султонов “Ватан туйғуси”, Тошкент – 1996 йил, 85 – бет.
5.
А.Иброхмов, Х.Султонов “Ватан туйғуси”, Тошкент – 1996 йил, 89 – бет.
6.
Н.Мустафоева “Аёл юксалтирур башариятни”, “Тафаккур” журнали, 1999 йил, № 3.
120– бет.
7.
Г.А.Ҳайдарова, К.У.Пардаева, Б.Н.Гаппаров “Халқ педагогикаси”, “Тафаккур”
нашриёти, Тошкент. 2009 йил, 144-151 бетлар.
ТУРКИЙ ТИЛЛАРДА ТОРТМОҚ/ ТАРТЫЎ/ TARTMAK (ЧЕКМЕК) ФЕЪЛИ
СЕМАЛАРИ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ (ЎЗБЕК, ҚОРАҚАЛПОҚ, ТУРКМАН ТИЛЛАРИ
МИСОЛИДА)
Аллабердиева Д.
Қоракалпоқ давлат университети талабаси
Аннотация.
Мазкур мақоламизда қолмоқ феълининг ўзбек, қорақалпоқ, туркман
тилларидаги семалари таҳлил қилинади. Туркий тилларда тортмоқ/тартый/тартмак
феъллари умумтуркий асосга эга бўлиб, туркий тилларда маъносига кўра харакат феъли
луғавий-мавзувий гуруҳига киради. Таҳлил жараёнида мазкур феьлнинг хар учала тилдаги
семалари ўзаро қиёсланади.
Калит сузлар.
Сема, туркий тил, дифференциясия, умумтуркий, луғавий-мавзувий.
Туркий тилларда тортмоқ/тартый/тартмак феъллари умумтуркий асосга эга бўлиб, туркий
тилларда маъносига кўра харакат феъли луғавий-мавзувий гуруҳига киради. Шуни таъкидлаш
керакки, феъл луғавий-мавзувий гуруҳлари таянч маъноси билан барча туркий тилларда бир
хил гуруҳга бирлашса ҳам, хусусий маънолари билан алоҳида ЛМГ мансуб бўлади, шунингдек,
баъзи семалар бошқа шакллар (феъллар) ёрдамида ҳосил қилинади. Бу ҳолни туркий
тилларнинг қадимги даврлари, туркий диалектларнинг дифференциацияга учраган даврларидан
буён алоҳида диалектларга хосланганлиги билан далиллаш мумкин. Мазкур жараён нафақат
феъл сўз туркуми, балки от, сифат, равиш каби сўзлар семаларида ҳам учрайди. Ушбу жараён
айниқса феъл семалари тараққиёти билан боғлиқ ҳолда ҳаракат, ҳолат, нутқ маъноларининг ҳар
қайси тилда турли феъллар билан юзага чиқишига асос бўлди.
Қуйида тортмоқ/тартый/тартмак феълларининг туркий тиллардаги семаларини тахлил
киламиз.
ТОРТМОҚ фелининг бирламчи маъноси ўзбек тилида қуйидагича изохланади 1.Бирор
еридан ушлаб,тутиб,ўзига томон сурмоқ ёки суришга ҳаракат қилмоқ . Эшикни тортиб очмоқ.
122
Қўлидан тортиб турғизиб қўймоқ. Масалан: Сидиқжон тутнинг остида отнинг бошини тортиб: -
Тут емаймизми? — деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чирокдари. Анзират кампир қути ўчиб, ўрнидан
турди, Башоратнинг ёнига келиб, унинг бошини кўкрагига тортди. А.Мухтор, Опа-сингиллар.
[Гавҳар] Талъат билан юзма-юз турган Мансурнинг қўлидан ушлаб тортди.. Ў. Ҳошимов ,
Қалбингга қулоқ сол. Бурнидан тортса йиқилгудай қ. бурун. Дорга тортмоқ Дорга осмоқ . Олиб
келиб, doped тортиб ўлдириб.. «Юсуф ва Аҳмад». Йўл тортмоқ Иўл юрмоқ , йўлда давом этмоқ.
От ўйнатиб йўл тортди. Якка душманнинг йўлига. «Гулшанбоғ». Оёғи тортмаслик Бирор ерга
боришга дили рўйхуш бермаслик. Ўрганмаган ерга боришга оёғим тортмади. Бироқ аям хафа
бўлмасин, деб айтолмадим. С. Сиёев , Ёруғлик. Оёғидан тортмоқ Бирор нохуш иш- ҳолатга
жалб этмоқ , дучор қилмоқ . Нечун бир-бирининг кўзига чўп солур, бир-бирининг оёғидан
тортур, вақти келса, бир-бирининг бўғзига панжа урмоқдан тоймас. С. Сиёев ,Аваз. Оёғини
тортмоқ Бормайдиган , келмайдиган (умуман, қатнамайдиган) бўлмоқ , қадамини узмоқ . У
қамалган кундан бери оёғини тортган, ҳатто кўчиб кетганлар ҳам келди. С. Юнусов ,
Кутилмаган хазина. [3,155 ] Қорокалпок тилининг изохли лугатида тортмо фелъининг ушбу
маъноси узбек тилидагидек ифодаланган. I. Бир затты орнынан козгалтыу ушын хэрекет. жасау,
орнынан сууырып жулып клыу, жулып таслау. Гуржи менен кепеги, тартыпты сенин лашыцды
(«Мэспатша»). [5,228 ]
Туркман тилида тортмок феъли чекмек сузи билан ифодаланади, бирламчи маъноси эса
бирхлдир, 1.Бир зады озинге тарап дартмак, озинге якынлатмак, голайынга суйшурмек. Гелин
ики эли билен адикден япышды, оны ысгынсыз чекди. (Г.Кулыев) [5,203 ]
2. Тортмок феълининг кейинги семаси ўзбек тилида «Орқасига тиркалган, қўшилган ва
ш.к. ҳолатдаги нарсани куч билан олға юргизмоқ , юргизиб олиб бормоқ» маъноларида
кулланилади . «Тепловоз сўнгги марта қичқириб, составни тортиб кетди. Ҳ. Ғулом, Феруза.
Ҳўкиз калласини эгиб, омочни тортишга уринар, қўшчи эса ҳадеб қистарди. М. Исмоилий ,
Фарғона т.о . Кичкинагина машинасини тортиб юрган бола Муҳиддинни ўзига жалб қилди. Р.
Файзий , Чўлга баҳор келди. Аравангни торт қ. арава. Қўшин {ёки лашкар, аскар) тортмоқ.
Қўшин (лашкар , аскар) билан юриш қилмоқ , босиб бормоқ . Лашкар тортиб юриш қилса, Ўнин
кўзлаб, бирин санчар. «Гулнорпари». Гўрўғли душманга аскар тортади, Орият йўлида жонин
сотади. «Гулшанбоғ». [3,155 ]
Тортмок феълининг ушбу семаси корокалпок ва туркман тилларида ифодаланмаган.
3.Узбек тилининг изохли лугатида тортмок феълининг кейинги семаси куйидагича: Биро р
нуқта (жой)дан бошқаси оралиғиг а ўтказмоқ, юритмоқ . Зулфиқор, бобонинг қўлидан тешани
олиб, [қозиқни] яна ҳам мустаҳкамлади-да, Меъморга караб: -Энди устига мих қоқиб, каноп
тортаверсак бўладими? — дебсўради. Мирмуҳсин, Меъмор. Бир неча кун илгари алоқачилар
сим тортиб юриб, Давронни учратишган эди. Т. Рустамов, Мангу жасорат.[3,155 ] Корокалпок
тилининг изохли лугатида ушбу сема ифодаланмаган.
Тормок феълининг бу семаси туркман тилининг изохли лугатида узбек тили билан
умумийликни хосил этади. « Гечирмек, элтмек, бир нокатдан икинжи нокада гечирмек ( радио,
чыра, телефон ве ш.м. хакында). Газ гечирижини чекмек. Ток чекмек. Телефон чекмек. ) [4,208 ]
5. Тортмок феълининг навбатдаги семаси Узбек тилининг изохли лугатида «Атрофидан
таранг қилиб ўтказмоқ ,боғламоқ» маънолада кулланади .» Ҳотам эса отининг айил-пуштанини
қайтадан тортди.. М. Ҳазратқулов, Журъат. Қаршисида кўкрагидан қайиш тортган, кизил шапка
кийган милиционер турибди. «Гулдаста». [3,155 ]
Тортмок феълининг ушбу семаси корокалпок ва туркман тилларида ифодаланмаган.
6.Тортмок феълининг кейинги семаси узбек тилида куйидагича ифодаланади. агнит
темирни тортади.
Биологик . жисмоний тузилиш ёки маънавий жихатдан туққанларига , тугишганларига
ўхшамоқ. Қазисан, қартасан — ахир аслингга тортасан. Мақол . Масалан: Сен кимга тортдинг-
а? Ота-онамиз қўйдан ҳам ювош одамлар эди-ку! Ё. Хаимов , М. Раҳмонов, Ҳаёт-мамот. -
Бушнгиз шахзодаларга муносиб, — деди Ойша хола секингина Санам отинга ўгирилиб. -
Онасига тортди. Ш. Тошматов , Э р к қуши. Отангга тортиб, хотин кишини хўрласанг агар,
сенга берган оқ сутим ҳаром бўлади, ўғлим, билиб қўи шуни!С Анорбоев , Мехр. [3,155]
123
Корокалпок тилининг изохли лугатида тортмок фелъининг ушбу маъноси узбек
тилидагидек ифодаланган. «Ауыс. Тукымлас, арайинлес адамлардыц тур-туси, минезулыт.
б.кэсийетлери жарынан бир-бирине усас, уйлес келиуи- Кемпкр «К,осыбайдын баласы болран
сон экесине тартар» деп цатты кайрым сэздиц басына бармай отыр еди (К.Султанов). Ер
дайысына тартады («КД. х. н.»). Сенин туцымына тарткан (К.Султанов). [4, 282]
Тортмок феълининг мазкур маъноси туркман тилининг изохли лугатида ифодаланмаган.
«Ўзига қаратмоқ, мойил қилмоқ , жалб этмоқ . Диққатни ўзига тортмоқ. Масалан: Қуёш,
тоза ҳаво, кенг, тиниқ зангори осмон кўзларни беихтиёр тортади. Ойбек , Танланган асарлар.
Тўлқинжон.. шу кунгача Хурини сира қизиқширмаган эди. Гарчи Тўлқинжон чиройли бўлса
ҳам, қизни ўзига торшмасди. Ф. Мусажонов , Ҳури. Олиб кирилган чой ҳам совиб қолар,
аллақандай ўлчовлар — учбурчаклар хаёлини тортиб кетарди. Мирмуҳсин, Меъмор. [3,155 ]
Умуман, феълларни қиёсий-тарихий усулда ўрганиш туркийшунослик, хусусан, ўзбек
тилшунослиги учун катта материал беради. Туркий тиллар тарихий тараққиётида юзага келган
феъл семантикасидаги маъно торайиши, маъно кенгайиши, эскириш-янгиланиш каби
жараёнларга аниқлик киритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |