Фойдаланилган адабиётлар:
1.
А. Ўлмасов, М. Шарифхўжаев. Иқтисодиёт назарияси. Т.: Меҳнат, 1995.
2.
А.Эшмуҳамедов, Л.Каланова, М.Раҳимова, Т.Раҳминова. Бозор муносабатлари
шароитида миллий иқтисодиётнинг ривожланиши.-Т.: Ўқитувчи,1996.
3.
С.С.Ғуломов. Менежмент асослари. Т.: Шарқ нашриёт– матбаа акциядорлик
компанияси бош таҳририяти.
САМАРАДОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ВАҚТНИ БОШҚАРИШНИНГ (TIME
MANAGEMENT) ЎРНИ ВА РОЛИ
Айнақулов М.А.,
Жиззах политехника институти доценти, иқтисод фанлари номзоди
Худайбердиев Б.Б.
Жиззах политехника институти мустақил илмий изланувчиси
Маълумки, мамлакатимиз мазкур йилда ўз мустақиллигининг 30 йиллигини тантанали
қарши олади. Шу давр ва вақт мобайнида ўз мустақиллигини мустаҳкамлаш билан бирга уни
юксалтиришга ҳам эришди ва эришмоқда. Бинобарин, қисқа вақт ичида самарадорликка ва
унумдорликка эришиши ҳар доим ҳам шахс тафаккурининг диққат марказида бўлиб келган.
Аммо, вақтнинг кечиши шахс ихтиёридан ташқарида юз берадиган жараёндир. Шунинг
учун вақтни бошқаришнинг усул ва тамойилларининг шахс томонидан индивидуал ишлаб
чиқилиши унинг унумдорлигини ва самарадорлигини таъминлашда ҳар доим ҳам долзарб
бўлиб келган ва ўта муҳимдир.
Ўз моҳиятига кўра, “time management” вақтни бошқариш деган маънони англатади. Айни
пайтда вақт эса физик тушунча бўлиб, уни бошқариш инсоннинг қўлидан келмайди, яъни
қисқартириш ёки узайтириш мумкин эмас, аниқроқ айтганда “тонг отади, кун ботади”. Шу
108
боисдан, “вақтни бошқариш” деганда муайян вақт оралиғида инсон ўзини ўзи вақтга
мослаштириши, яъни ўзини ўзи бошқариши тушунилади. Вақтни бошқариш жараёнида энг
асосий жиҳат қисқа вақт ичида натижанинг қўлга киритиш эвазига сифатни йўқотмасликдир
[1]. Вақтдан унумли фойдаланиш деганда бу вақт ресурсларини самарали тақсимлаш ва улардан
фойдаланиш технологияси бўлиб, бу сифатни йўқотмаган ҳолда ҳар қандай вазифани
бажаришга сарфланадиган вақтни камайтиришга қаратилган маълум усул ва тамойиллар
тўплами тушунилади. Дарҳақиқат, вақтни бошқариш объекти бу авваломбор шахс (раҳбар,
менежер, ходим), шунингдек, унинг баъзи бир вазифаларни бажаришга сарфланадиган вақтга
таъсир қилувчи шахсий ва касбий фазилатларидир.
“Тime management” нинг асосий мақсади ходим олдида турган вазифалар орасида устувор
саналган энг муҳимларини белгилаш ва бажаришдир. Шундан келиб чиққан ҳолда унинг
мақсад қўйиш, режалаштириш, устуворликни белгилаш, мотивация, вақт ўғриларини аниқлаш,
ваколат бериш, энг асосийси дам олиш, тикланиш каби таркибий қисмлари келиб чиқади.
“Тime management” га нима учун зарурият пайдо бўлади.
Илк бор ходим мақсадларга тезроқ эришишга харакат қилади, шунинг билан биргаликда
ўз самарадорлигини ошириш, йўқотилган вақтининг сабабларини таҳлил қилиш, асосий
компетенция нуқтаи назаридан ўз хизмат вазифаларини адо этиб бўлгандан сўнг, оила, соғлиқ
ва ўзи хуш кўрган машғулоти, яъни хоббиси билан машғул бўлишга вақт топа олиш, ўз
навбатида ўзини-ўзи ривожлантириш, ютуқларидан мағрурланиш негизида стрессни
камайтириш унинг асосий тафаккур маҳсулидир.
Вақтни бошқариш ва ундан унумли фойдаланиш учун қанақа ресурслар зарур бўлади.
Авваломбор таъкидлаш жоизки, вақтни бошқаришда тажриба ва маҳоратга йўғрилган
малака, кўникманинг аҳамияти беқиёс, чунки тажриба ошган сайин маҳорат, устамонлик ҳам
ошиб бораверади ва қисқа вақт ичида ўз касбининг устаси сифатида ўз олдига қўйган мақсадига
эришилади, шунингдек, илғор замонавий технологиялар, асбоб ускуналар, машина
механизмлар ҳам ходимга қисқа вақт ичида сифатли ва рақобатбардош маҳсулот яратиш
имконини яратиб бериши шубҳасиз.
Аммо, вақтдан унумли фойдаланишга ва уни бошқаришга тўсқинлик қилувчи бир нечта
тўсиқлар хам мавжуд, хусусан:
-
боқимандалик;
-
ишни бажаришни кейинга қолдириш, яъни кечиктириш;
-
махсус компетентлилик доирасида малака ва кўникмага эга бўлмаслик, яъни билимнинг
етишмаслиги;
-
зарурий
воситалар
ва
манбаларнинг
етишмаслиги
кабилар
[2].
Ҳар қандай ходим учун вақтдан унумли фойдаланиши ва уни бошқариши жараёнида
хусусийликга йўналтирилган индивидуал хранометраж зарур бўлади.
Ўз моҳиятига кўра хранометраж бажариладиган ишларнинг давомийлигини ўлчаш ва
белгилаш йўли билан вақт сарфини ўрганиш усулидир. Бошқача айтганда, вақтни бошқаришни
уддалаган ходим уни ҳисоб-китоб қилишнинг ҳам уддасидан чиқиши керак. Хранометраж
шахсга ўз вақтининг инвентаризациясини ўтказиш ва уни аудит қилиш имконини беради. Ўз
навбатида таъкидлаш жоизки, топшириқларни бажаришга кетган вақтни ҳисоб-китоб қилиш
шахснинг “вақтни ҳис қилиш” кўникмасини ривожлантиради, унинг ички кечинмалари тўғри
ишлашини таъминлайди. Бу эса инсон тафаккуридан келиб чиқиб, ходимга ўз вақтини таҳлил
қилишга замин яратади. Энг асосийси иш вақтини таҳлил қилишга асосланган мазкур услуб
ташкилотдаги меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилади.
Инсон сифатида ходимларга хос ноқулай бўлган хислатлардан биттаси кўпинча вақт
етишмаслигидан нолишидир. Хўш вақт етишмаслиги нима ва уни келтириб чиқарувчи қанақа
сабаблар мавжуд.
Иш вақтининг етишмаслиги шахснинг ўз фаолиятини нўтўғри ташкил этиши ёки
раҳбарият томонидан тиғизлаштириб режасиз топшириқларнинг берилиши натижасида,
шунингдек, ишларнинг бажарилишининг “эртага қиламанда” қабилида кейинга қолдирилиши
каби кўринишларда намоён бўлади. Бу эса охир-оқибат бутун ташкилот самарадорлигига
109
сезиларли таъсир қилади. Иш вақтидан унумли фойдаланиш учун, аввало, у нимага
сарфланганлигини ва нима учун мазкур жараёнга вақт етишмаётганлигини билиш зарур. Вақт
етишмаслигининг сабаблари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, шахс ўз иш кунини
режалаштирмаса, ўз ишини тартибга солмаса, у етарли вақтга эга бўлолмайди, шунингдек,
ундан унумли фойдалана олмайди. Шахсга вақт етишмаса, у шошилади, кунини
режалаштирмайди, кетма-кет барча ишларни бирданига бажаришга ҳаракат қилади, оқибатда
сифатсизликка сабаб бўлади.
Вақтдан унумли фойдаланиш жараёнида “ярим соат” назариясини келтириб ўтишни жоиз
деб билдик, яъни агарда ҳар бир шахс ҳар куни ярим соатини ёки тежалган вақтини бирор
фойдали жараёнга сарфласа, бир йилда бу вақт (365:2)182,5 соатни ташкил этар экан. Дастлабки
ҳисоб-китобларга кўра, бу 20 га яқин катта ҳажмдаги китоб ўқиб чиқиш, хорижий тилни
бошланғич даражада ўзлаштириш ёки спорт билан шуғулланиш орқали соғлом турмуш тарзини
шакллантириш имконини берар экан [3].
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, вақт инвестицияларимизни ана шундай, бир қараганда,
арзимаган, майда лойиҳаларга сарфлаб, ўз фаолиятимизда катта ютуқларга эришимиз мумкин.
Бундай оддий ва самарали усул билан вақтни нафақат моддий жихатдан бақувватликка, балки
билимларга, кўникмаларга, соғлом бўлишга, ўзимиздан қониқишга, шунингдек, ҳақиқий
бахтиёрлик туйғусига айлантиришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |