Мақола ва тезислар номи


БЮДЖЕТ ФЕДЕРАЛИЗМИ ШАРОИТИДА



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet519/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   515   516   517   518   519   520   521   522   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

БЮДЖЕТ ФЕДЕРАЛИЗМИ ШАРОИТИДА 
БЮДЖЕТЛАРАРО ТРАНСФЕРТЛАР 
Усмонов Р.Р. 
Банк-молия академияси тингловчиси 
Аннотация: 
Ушбу тадқиқотда бюджетлараро трансфертларни мазмуни, объектив 
зарурлиги, функционал вазифалари, иқтисодий оқибатларига боғлиқ масалалар кўриб 
чиқилган.
Калит сўзлар:
бюджетлараро трансферт, федерал бюджет, маҳаллий бюджет, 
грант. 
Ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида куйи даражадаги бюджетлар 
харажатларининг 
тахминан 
60 
фоизи 
бюджетлараро 
трансфертлар 
ҳисобига 
молиялаштирилади240. Бюджетлараро трансфертларни тақдим этишнинг мақсади уларнинг 
шаклига боғлиқ бўлиб, шартсиз трансфертлар маҳаллий бюджет харажатларини 
молиялаштиришга йўналтирилади. Шартли трансфертлар асосан давлат сиёсатини ҳудудлар 
миқёсида амалга ошириш учун тақдим этилади. Жумладан, бюджетлараро грантлар фискал 
(бюджет) федерализми шароитида сиёсий инструмент сифатида ишлайди241. Трансфертлар 
маҳаллий бюджетларнинг харажатларини молиялаштиришдан ташқари, уларнинг молиявий 
бошқарувга таъсир қиладиган рағбатлар ва механизмларни ҳам яратади.
Ўзбекистон бюджет тизимида бюджетлараро трансфертлар субвенциялар, ўтказиб 
бериладиган даромадлар, дотациялар, бюджет ссудаси ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича 
маблағлар, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ва мақсадли ижтимоий 
трансфертлар шаклида амалга оширилади242. 
Бюджетлараро трансфертларнинг ҳажмлари:
жорий молия йилида турли даражадаги бюджетлар даромадлари ва харажатлари 
ўзгаришига сабаб бўлувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинганда; 
тегишли барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан ҳамда 
бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ўзлаштирилишидан келиб чиққан ҳолда 
аниқланади. 
Шубҳасиз, маҳаллий бюджетларга трансфертларни тақдим этилади ва ушбу 
бюджетларнинг кўзда тутилган устувор харажатларига кўра сарфланади. Шартсиз 
239 Stat.uz ma’lumotlari 
240Shah A. (2007). A Practitioner’s Guide to Intergovernmental Fiscal Transfers // In Boadway R., Shah A. (ed.). 
Intergovernmental Fiscal Transfers: Principles and Practice. The World Bank, Washington D.C. 
241Wallace E. Oates. An Essay on Fiscal Federalism. Journal of Economic Literature, vol. 37, N3 (sep., 1999), pp. 
1120-1149. 
242Ўзбекистон Республиаси Бюджет кодекси. 


783 
трансфертлар маҳаллий бюджетлар даромадларини оширади ва бунинг самарасини қуйидаги 
расмда кўриш мумкин (1-расм). 
расм. Шартсиз трансфертлар ажратилишининг самараси243 
Графикдан келиб чиқадики, бюджет (тўғридан-тўғри АВ), шартсиз трансфертларни 
олгандан кейин (AC=BD), CD бюджетга айланади. Бундан кўриниб турибдики, шартсиз 
транфертлар бюджетга нисбатан бузувчи таъсирга эга эмас.
Шартли трансфертлар маълум шарларда ёки маълум лойиҳаларни молиялаштириш 
учун ажратиладиган ўтказмалардир. Шартли ўтказмалар трансфертлар бўлиши мумкин: 
улушли молиялаштириш талаблари билан; 
улушсиз молиялаштириш талаблари билан. 
Биринчи ҳолатда, маблағни ўтказиш фақат маълум миқдордаги харажатларни маҳаллий 
ҳокимият органлари томонидан улушли молиялаштириш шарти билан амалга оширилади. 
Бундай механизм маҳаллий ҳокимият органларининг берилган трансфертлар натижаларига 
қизиқишини рағбатлантиради. Бироқ, тадқиқотчилар томонидан кўпинча шартли 
трансфертларни тақсимлашдаги камчиликларга ишора қилган ҳолда бюджетларнинг катта 
тенгсизлиги шароитида бундай трансфертларни тақдим этиш бир қатор салбий таъсирларга 
олиб келиши кўрсатиб ўтилган: 
етарлича ресурсларга эга бўлган маҳаллий ҳокимият органлари биргаликда 
молиялаштириш талабларига жавоб бериши ва катта миқдордаги маблағ олиши мумкин, бу 
эса бюджет тизимида янада тенгсизликка олиб келади; 
етарлича ресурслари бўлган маҳаллий ҳокимият органлари, бундай трансфертларни 
биргаликда молиялаштириш шарти билан ололмайдилар ёки катта бюджетга эга бўлган 
маҳаллий ҳокимият органларига нисбтан кам миқдорда маблағлар олади, бироқ уларга 
қараганда бундай трансфертларга эҳтиёжи юқори бўлиши мумкин.
Бу салюий таъсирни, айниқса, ҳудудларининг иқтисодий фарқланиши юқори бўлган 
мамлакатларда яққолроқ кўриш мумкин. Бундай ҳолатларда аҳоли жон бошига солиқ 
243Shah A. (2007). A Practitioner’s Guide to Intergovernmental Fiscal Transfers //In Boadway R., Shah A. (ed.). 
Intergovernmental Fiscal Transfers: Principles and Practice. The World Bank, Washington D.C.


784 
потенциалига тескари боғлиқликда улушли молиялаштириш шартлари бўйича 
трансфертларни тақсимлаш тартиби жорий этиш юқоридаги салбий таъсирларни юмшатади. 
Назарий тадқиқотлар ва халқаро тажрибага кўра, бюджетлараро трансфертларни тақсимлаш 
зарур бўлган асосий принциплар қуйидагилардан иборат: грантнинг мақсади аниқлиги; 
маҳаллий 
ҳоқимият 
органларининг 
эркинлиги; 
даромадларнинг 
етарлилиги; 
эгилувчанлик;тенглик; прогноз қилиниши; шаффофлик; самарадорлик; оддийлик; тўғри 
рағбатлантириш; таъсир доираси; Грантлар ажратадиган ҳукумат даражасидаги 
манфаатларни таъминлаш; мувофиқлиги; мақсаднинг ягоналиги; натижаларга жавобгарлик. 
Шартли грантларни тақдим этиш бўйича илғор хорижий тажрибаларини ўрганиш мавжуд 
тизимни ислоҳ қилиш бўйича янги чораларни ишлаб чиқиш жараёнининг муҳим қисми 
ҳисобланади.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   515   516   517   518   519   520   521   522   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish