Литература:
1. Иванов ГС. О содержании и структуре курса начертательной геометрии в
современных условиях. Современные проблемы геометрического моделирования. Сборник
трудов первой Украинско-Российской конференции. Харьков. 2005.
2. Курдюмов В.И. Курс начертательной геометрии. С-Петербург, 1895.
510
ҲОЗИРГИ КУНДА ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ЎЗИГА ХОС
ЙЎЛЛАРИ
Мухитдинов А.А.
Жиззах Политехника институти кафедраси ассистенти
Халқаро террорчи кучлар қайтадан бирлашиб, бош кўтараётган, ўта маккор ва ёвуз
услубларни қўллаётган бугунги кунда ҳаётнинг ўзи халқаро ҳамжамият, жумладан
минтақамиздаги давлатлардан бу хавфли балога қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш
зарурлигини алоҳида таъкидламоқ лозим. Бир ёқадан бош чиқариб, бундай уринишларга
кескин зарба бериш, ҳар қандай тажовуз ва террорчилик хуружларини олдини олиш,
уларнинг мафкуравий заминини йўқотиш ва аввало, ёшларимизни қалби ва онги, соғлом
тафаккури учун курашни ҳам тақозо этмоқда.
ХХ аср охирларига келиб дунёда, айниқса, унинг харитасида катта ўзгаришлар бўлди,
янги-янги мустақил давлатлар пайдо бўлиб, жаҳон ҳамжамиятига келиб қўшилдилар. Бу
асрнинг охири ўзига хос тарзда диний қадриятларга қайтиш даври ҳам бўлди. Республикамиз
мустақилликка эришганидан кейин халқимизнинг маънавий ва маданий меросига, тарихига
муносабат тубдан ижобий томонга ўзгарди.
Бизга маълумки, собиқ Иттифоқ даврида бутунлай тақиқланган ислом дини нуфузи
мустақиллик шарофати билан қайта тикланди. Халқимизга Рамазон хайити, Қурбон
хайитини нишонлаш, жоме масжидларини тиклаш оқибатида жамоа бўлиб намоз ўқиш
имконлари яратилди. Буни қарангки, намоз ўқиш, рўза тутиш у ёқда турсин хатто юзга
фотиҳа тортишдан қўрқадиган даврларда ёрдам беришни ўйламаган чет элли “дин
ҳомийлари”, эътиқод эркинлигимиз тикланган бир даврда бизга “соф динни ўргатиш”
истагида “астойдил харакатни” бошлаб юбордилар. Уларга қарата, эътиқодимиз
топталаётган даврда қаерда эдингиз-у, нимага жим юрувдингиз, нима учун эътиқод
эркинлиги тикланганда сиз бизга динимизни бузилаётганини уқдирмоқчисиз дея савол
бергимиз келади.
Бундай оқимларнинг асл мақсади мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни, унинг
тараққиётини кўролмасликдир. Уларнинг асл мақсади мустақил юртимизда бузғунчилик
харакатини олиб бориш гўёки, ислом таълимоти номидан иш кўриш, давлатимиз сиёсатини
ислом воситасида “таҳлил” қилишга уриниш, шу йўлда турли хил фитналар уюштириш,
бузғунчилик ҳаракатлари олиб боришдир [1].
Ҳозирда юртимизда мазкур мамлакатларда турли экстремистик оқимларнинг
мақсадлари ва кирдикорларини оммага тушунтириш, бундай оқимлар фаолиятини чеклаш ва
таъқиқлашга эътибор кучайтирилди.
2000 йилда “Терроризм ва экстремизмга қарши курашни кучайтириш тўғрисида”
Давлат дастури қабул қилинди. Унинг асосида ўша йилнинг декабр ойида Ўзбекистон
Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида” ги Қонуни қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ҳукуматларининг 2001 йил 7
октябрдаги Қўшма Баёноти ва икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги халқаро терроризмга
қарши кураш борасида имзоланган битим ўзаро мажбурият ва кафолатларнинг ҳуқуқий
асоси, умумий манфаатларининг амалий ифодасидир. Айниқса, Шанхай ҳамкорлиги
давлатлари саммити доирасида Тошкентда аксилтеррор марказнинг ижроия қўмитасининг
иш бошлаши яна бир бор Ўзбекистоннинг халқаро миқёсидаги обрў-эътибори ортиб
бораётганлигини, жаҳон сиёсатининг фаол иштирокчисига айланганлигини, у танлаган
сиёсий йўлнинг тўғрилигини ҳамда ўз халқи манфаатларидан келиб чиқиб саъй-ҳаракатлар
олиб бораётганлигининг ёрқин далили бўлди [2].
Шавкат Мирзиёев БМТнинг 72-сессиясида сўзлаган нутқида (2017), АҚШнинг Newyork
штатидаги саммитида (2017) давлат раҳбарлари билан учрашганида терроризм ва унинг
манбалари, базалари, фаолиятини бартараф этиш бўйича амалий таклифлар билан чиқди ва
“Террорчиликка қарши кураш бўйича халқаро марказ” тузиш таклифини ўртага ташлади.
511
2017 йилнинг сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясида Президентимиз минтақамиз
хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган халқаро терроризмга қарши курашиш,
Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ва жаҳон
хавфсизлик тизимини такомиллаштириш муаммоларига эътиборни қаратди [3].
Бугунги кунда терроризм хавф солиши мумкин бўлмаган давлатнинг ўзи йўқ. Шундай
экан дунёнинг барча давлатлари бир-бирларига ёрдам бериб, бир-бирларининг ёрдамларига
суянган ҳолда терроризмга қарши курашмоқдалар.
Маълумки, узоқ тарих давомида халқимизнинг турмуш тарзи, меҳнат фаолияти, ўзаро
муносабатлари, ҳамкорлик, ҳамдардлик, вафодорлик, бирбирига суяниш, яхши қўшничилик,
болажонлик, ота-онанинг болага, боланинг ота-онага ҳурмати, садоқати эъзозланиб
келинган. Ушбу қадриятларнинг қарор топишида ислом динининг асослари Қуръон ва
ҳадисларда олға сурилган, реал, дунёвий қарашлар, фикрлар ҳам муҳим ўрин тутади. Шу
сабабли ўзбек халқининг илм фан хазинаси, миллий маънавияти, маънавий қадриятларнинг
қайси томонга назар ташламайлик, уларнинг замирида чуқур ижтимоий, ахлоқий аҳамият
касб этадиган инсонпарварлик ғоялар мавжудлигини кўрамиз.
Шунингдек, Турон заминида шахс умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида
тарбияланган. Ушбу жараёнда дин инсон маънавиятини ривожлантиришнинг муҳим омили
бўлган. Агар ислом дини мисолида олиб кўрадиган бўлсак, Қуръон, ҳадислардаги ғояларда
ва шариат аҳкомларида шаклланган мусулмонларнинг тақдири ҳуқуқлари деб тан олинган
фикрлари орқали кишиларда иймон, эътиқод орқали дунёвий муаммоларни ҳал этишга керак
деган даъвати ислом таълимотида катта ўрин олган [4].
Бугунги кунда инсоният терроризм мамлакатлар халқлари учун катта таҳдид
солаётганини тушуниб етди. Шунингдек, унинг ислом динига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини,
ислом тинчлик ва меҳрибонлик дини бўлган, одамларга раҳм-шафқатли ва адолатли
бўлишни, муҳаббат ва биродарликни буюрадиган дин эканлиги тўғрисидаги ҳақиқатни бутун
дунё тушуниб етди. Ислом динини ниқоб қилиб қабиҳ ишларни амалга ошираётган бир
гуруҳ мутаассиблар ер юзидаги бир ярим миллиарддга яқин мусулмоннинг дунёқарашини
белгилай олмайди. Диний экстремизм қандай кўринишда бўлмасин, қандай ном билан
аталмасин унинг асосий мақсади ҳокимият тепасига чиқиш эканлигини, диний экстремизм
ҳақиқий ислом динига заррача алоқаси йўқлигини ёшлар тушуниб олишлари ҳам бугунги
куннинг долзарб вазифасидир.
Исломнинг чинакам ахлоқий асосларини англаб етган кишининг шафқатсизлик,
ваҳшийлик, куч ишлатиш тарафдори бўлишини тасаввур қилиш қийин. Худди шунинг учун
ҳам Ислом таълимоти экстремизм ва террорчилик балосини таг-томири билан тугатиш йўли
ҳисобланади. Ислом дини жаҳолатнинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлиб, одамлар
қалбига тартибсизлик, душманлик, бузғунчилик, ёвузлик ва нафрат уруғини сочадиган
кимсаларнинг ҳатти-ҳаракатларини ҳеч қачон қўллаб қувватламайди. Бутун дунёда
террорчилик ва экстремизмга қарши кураш йўлида зудлик билан қўйилиши керак бўлган
биринчи қадам бу жамиятда маърифат, маънавий, ахлоқий тарбияни йўлга қўйиш, маърифий
исломдан фойдаланишдир.
Ислом ҳеч қачон қирғинга, биродаркушликка, қон тўкишга даъват этмайди. Одам
ўлдирма, ноҳақ қон тўкма, бировнинг ҳақини ема, зино қилма сингари муқаддас тушунчалар
ислом ахлоқининг асосий устунларидан саналади. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу
алайҳи ва салам: “Исломнинг энг ишончли нарсаси иймондур”. Ва шу билан баробар:
“Мусулмонни сўкмоқ-гуноҳдир, унга қурол кўтармоқ-куфрдир, уни ғийбат қилмоқ-улуғ
ёзуқдур (гуноҳдир) мўминнинг қони ҳаромдур” [1,57, 63] деганлар. Ўзини соф диндор
ҳисоблаётган ақидапарастлар ва ваҳоббийларчи, нимага биродаркушликдан, ноҳақ қон
тўкишдан қўрқмаётирлар? Чунки улардаги ҳокимиятга, давлатга эгалик қилишга интилиш
ҳисси қалб кўзларини кўр қилиб қўйган. Улар аллақачон нафс қулига айланиб қолишган.
Улар учун дин, намозхонлик бир баҳона, ниқоб. Бу гуруҳ шу ниқобдан фойдаланиб,
қанчадан-қанча гуноҳ ишларга, жиноятларга қўл ураяпти.
512
Бизнинг йўлимиз аниқ-равшан: дин инсон руҳияти, қалбини поклайди.
Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, ҳар ким истаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч
бир динга эътиқод қилмаслиги мумкин. Аммо энди миллий қадриятларимизни “динни
тозалаш”, “соф динга қайтиш” ниқоби остида ташвиқот олиб бориб, одамларни таҳликага
солиш, қонли жиноятлар содир этиш, отани болага, акани укага душман қилиб,
жамиятимизни хавф остига қўйганлардан асраб-авайлашимиз лозим. Уларнинг бу
кирдикорлари ва қилаётган номаъқул ишларига асло йўл қўйиб бўлмайди. Бу ёш мустақил
давлатимизга очиқдан-очиқ тажовузи мустақиллигимизни ҳам хавф остига қолдиради.
Шуни ҳам англаб етиш керакки, Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётида
ўзига хос ва мос йўли бўлгани каби маданий-маънавий ривожланишда ҳам ўз йўлимиз бор.
Бу ўзига хосликни динга бўлган муносабатда ҳам кўрамиз. Яъни, мўътадил диндорлик,
ислом маърифатини ривожлантириш, ҳазрат нақшбанд васиятларига риоя қилиш,
кишиларимизнинг ички-ботиний оламини поклаб, Аллоҳни дилда сақлаб ақлу тафаккур,
илму урфон билан камолот касб этиш, ўз меросий қадриятларимиз ва дунё илмини эгаллаб,
замон билан ҳамқадам олға боришга эришиш эзгу мақсадимиздир. Бу мақсад бизни чинакам
маърифат сари етаклайди. Ҳақиқий маърифат дини сифатида ислом маънавияти бизни шунга
даъват этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |