499
Бухоро, Хуросон, Ўрта Шарқ билан Тошкент, Фарғона водийларини ўзаро боғлаган.
Бугунгача шаҳарда Ўрда, Бобо Як, Қалиятепа, Нуриддин ҳожи мадрасаси каби тарихий ва
меъмориал ёдгорликлар сақланиб қолган.
Бугунги кунда Жиззах шаҳрида, “Туристик фаолиятни амалга оширувчи фирма ва
ташкилотлар сони 11 тани ташкил қилиб, 2019 - йилда улар томонидан 18,5 минг нафар
ташриф буюрувчига хизмат кўрсатилган. Жиззах вилояти бўйича 2019- йилда меҳмонҳона ва
шунга ўхшаш жойларда жойлаштирилган шахслар сони 38984 нафар бўлиб, 1683 нафари
МДҲ давлатларидан ташриф буюрган бўлса, 1675 нафари эса узоқ хорижий мамлакатлардан
ташриф буюрган” [4].
Жиззах шаҳрида туризмни янада ривожлантириш ва уни тўғри ҳудудий ташкил этишни
такомиллаштириш, саёҳлик хизматлари бозорида кичик ва ўрта ташкилотларнинг
қатнашишини фаоллаштириш ҳамда хорижий инвесторларни туризм соҳасига кенг жалб
қилиш мақсадга мувофиқдир. Шу ўринда сайёҳлар экспорт қиладиган етакчи давлатлар
қизиқишини ўрганиш ва сайёҳлар оқимини янада кўпроқ жалб қилиш йўлларини аниқлаш
муҳим аҳамиятга эгадир. Масалан жаҳон бўйича энг кўп саёҳат қиладиган Германия, АҚШ,
Буюк Британия давлатлари аҳолиси бўлиб, шу давлатлар сайёҳларнинг қизиқишини
Ўзбекистонга, шунингдек Жиззах вилояти шаҳарларига қаратиш лозимдир. Жиззах вилояти
шаҳарлари ва туманларининг туристик имкониятларини намоён қилиш, рекламага катта
эътибор қаратиш муҳимдир.
Жиззах шаҳрида маҳаллий ва халқаро туризм шаҳар иқтисодиётининг муҳим даромад
манбаига айланиши мумкин. Бунинг учун шаҳарда туризм инфратузилмасини
шакллантириш хизмат турларни кенгайтириш, малакали мутахасислар тайёрлаш ва бошқа
амалий ишларни бажариш асосий ташкилий вазифалардан ҳисобланади.
Келажакда Жиззах шаҳрида миллий ҳунармадчилик буюмлари, таомлар ва
ширинликлар, эсталик совғалари билан савдо қилувчи расталар, маиший хизмат кўрсатиш ва
сервис шаҳобчалари, маҳаллий аҳолининг урф одатлари ва ўйинларини намойиш этишга
мўлжалланган “Туризм кўчаси” барпо этилиши кутиляпти.
Шаҳарга келадиган сайёҳларнинг сонини ошириш ва жаҳон талабида хизмат
кўрсатишни ташкил этиш минтақа туризмининг энг муҳим муаммоларидан биридир. Бунинг
учун сайёҳлик билан шуғулланадиган туристик фирмалар, корхоналар ва ташкилотлар
фаоллигини ошириш, сайёҳлар талабини ўрганиш кабилар муҳимдир. Туризм тараққиёти,
яъни сайёҳлар оқимининг кўпайиши иқтисодиёт тармоқлари, қурилиш, транспорт, савдо ва
бошқаларни ривожланишига сабаб бўлади.
Хулоса қиладиган бўлсак, туризм аслида бўш вақтда самарали фойдаланиш ва ҳордиқ
чиқаришдан иборат бўлиб, сайёҳларга хизмат қилиш билан боғлиқ тармоқларни ҳам қамраб
олади. Дарҳақиқат вилоят шаҳарларида туризмни ташкил этиш ва ривожлантириш барча
соҳаларнинг иқтисодий ўсишига, аҳолининг бир қисмини иш билан таъминлаш муаммосини
ҳал этишга ёрдам беради. Бу эса ҳозирда туристик объектларнинг қайтадан қуриш,
таъмирлаш ва кенгайтиришга эътибор қаратишни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: