Мақола ва тезислар номи


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ ТЎҒРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ ТЎҒРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ 
ПСИХОФИЗИОЛОГИК ТАДҚИҚИ 
 
Жаббарова Д. 
Наманган давлат университети докторанти
 
Болаларни мактаб режимига адаптация ҳосил қилиш муаммоси болалар психологияси, 
педагогика ва ёшга оид физиологиянинг муҳим ва долзарб муаммолари сирасига киради. 
Замонавий педагогика ва психофизиология жамиятдаги шиддат билан бўладиган 
ўзгаришларга ва ҳаётнинг замонавий талабларига тезлик билан адекват жавоб қайтарадиган, 
эмоционал жиҳатдан билимли, ижодий шахсни шакллантиришга қаратилган. Боланинг 
ҳаётида ҳар бир йил унинг жисмоний, руҳий ва интеллектуал ривожланиши учун ўта муҳим 
ҳисобланади. Масалан, бола уч ёшида атроф-муҳит ҳақидаги билимларнинг 50% ўзлаштирса, 
беш ёшга борганда унинг бош мияси катта ёшли одам бош миясининг 90% ташкил қилади, 
олти ёшлигида таълим олиш учун сенситив давр бошланади, етти ёшида эса жисмоний ва 
руҳий ривожланишида кризис бошланади, саккиз ёшга борганда унинг интеллектуал 
ривожланиш даражаси катта ёшдаги одам интеллектуал салоҳиятининг 80% ташкил қилади.
Психолог ва педагог олимлар (Л.С. Выготский В.В. Давыдов, А.В. Запорожец, Я.З. 
Неверович, А.Г. Гогоберидзе, Т.А. Данилина, В.Я. Зедгенидзе, Н.М. Степина ва бошқалар) 
нинг махсус тадқиқотлари тафаккур, интеллект ва эмоционал жараёнлар ўртасидаги узвий 
алоқаларни аниқлашган, эмоционал ривожланиш даражаси шахсий сифатларнинг 
шаклланишига, шахснинг интеллектуал ва ижтимоий ривожланишига бевосита таъсир 
кўрсатишини таъкидлайдилар. Психологик ва педагогик билимлар соҳасида боланинг 
шахсини эмоционал ривожлантириш муаммоси муҳим ўрин тутади ва энг мунозарали 
муаммолардан бири ҳисобланади, деб ҳисоблайди А.Г. Гогоберидзе [1]. 
Эмоционал соҳани тўлиқроқ тушуниш учун психологлар уни эмоцияларга [2], ҳис-
туйғу [2, .768] кабиларга, шунингдек эмоционал ҳолатларни эса кайфият [2, .445], стресс [2, 
п. 810] ва бошқаларга бўлишади. 
Психофизиологияда эмоцияларни ўрганиш В. Жеймснинг "Эмоция нима?" мақоласи 
билан бошланган деб ҳисобланилади [3]. В. Жеймс эмоция тушунчасини руҳий ҳолат 
сифатида ҳисоблашдан узоқлашишни таклиф қилди. Ундан олдин эмоциялар ҳар қандай 
объектга ёки вазиятга психологик реакция сифатида қаралган ва бу психологик реакциялар 
инсон танасида ўзгаришларни келтириб чиқарган.
Мисол учун, бир киши бир воқеадан хафа бўлиб, бунинг оқибатида йиғлайди. Аммо 
В.Жеймс бу жараёнга бошқача қарашни таклиф қилди. Биринчидан, ҳодисага физиологик 
реакция амалга ошади ва бу жараёнларни англаш айнан эмоциядир, яъни эмоцияларнинг 
сабаби ташқи стимулларнинг нервларга физик таъсиридир (масалан, одам йиғлаётгани учун 
хафа бўлади). Агар кучли эмоциядан мазкур эмоциянинг жисмоний акс этишини олиб 


277 
ташланса, эмоция ҳосил бўлиши мумкин бўлган ҳеч қандай психик материал қолмайди. 
Охир оқибат совуқ интеллектуал идрок қолади.
Даниялик шифокор ва анатомик К.Ланге, В.Жеймсдан мустақил равишда, худди 
шундай хулосага келди. Аммо, унинг фикрига кўра, эмоциялар қон томирлари 
иннервациясининг бузилишидан келиб чиқади. Шунинг учун ушбу назария ушбу икки 
олимнинг номи билан аталган. Жеймс-Лангенинг эмоциялар назарияси ҳам биз истаган 
ҳиссиётга хос ҳаракатларни бажариш орқали ҳиссиётларни бошқаришимиз мумкинлигини 
кўрсатади [4]. 
Мактабгача ёшдаги болаларда интенсив физиологик ва психологик ривожланиш содир 
бўлади. Боланинг танасида кўплаб ўзгаришлар юз беради: ички органлар ривожланиб, 
катталашиб боради, мушак массаси кўпаяди, мия ва умуртқа поғанаси тузилиши ва фаолияти 
янада мураккаблашади ва ривожланади. Визуал, эшитиш ва тери-мотор сезгирлиги 
ривожланади. Бу жараёнларнинг барчаси боланинг ақлий, шахсий, ҳиссий ривожланишига 
таъсир қилади [4, с.252].
Мактабгача ёшда эмоциялар бола ҳаётида катта роль ўйнайди. Т.А. Данилина [5] бу ёш 
даврида эмоционал реакциялар импульсив ва тезлик билан содир бўлишини айтади.
Илк болалик ёшида эмоциялар мактабгача ёшдаги болаларникидан кўра кучлироқ 
намоён бўлади. Бунинг сабаби, бола эмоцияларини қандай бошқаришни билмаслигини ва 
унинг хатти-ҳаракатларини эмоциялари бошқаришни бошлайди. Шу сабабли, эмоцияларнинг 
янада кучлироқ ва беихтиёр ифодаланиши содир бўлади. Вояга этган одам боланинг ҳис-
туйғуларини осонгина аниқлаши мумкин, чунки улар боланинг юзида ҳам, умуман унинг 
хатти-ҳаракатларида ҳам намоён бўлади.
Илк болалик даврининг охирига келиб ва 3 ёшга яқинлашган пайтда, бола турли хил 
қийинчиликларга дуч келганда таъсирчан бўлиб, унда аффектив ҳолатлар ривожланади. Бу 
каби эмоционал портлаш, бола ўзи бирор бир ишни мустақил қила олмаганда ва ёнида унга 
ёрдам берадиган катталар йўқ бўлганда намоён бўлади.
Шунингдек, бола ўзига катталар эътиборининг етишмаслиги туфайли шунга ўхшаш 
хатти-ҳаракатларни намойиш этиши мумкин. Катталар боланинг хатти-ҳаракатларига 
хотиржамлик билан, дўстона жавоб берса, аффектив хатти-ҳаракатлар аста-секин йўқ бўлиб 
кетади. Мактабгача ёшдаги болаларда аффектив хатти-ҳаракатларнинг намоён бўлиши 
тўхтайди ёки унинг интенсивлиги ҳам пасаяди. Боланинг ҳиссий фонлари барқарорлашади, 
дейди Л.С. Выготский [6].
Аммо боланинг эмоционал соҳасига онг ва ўз-ўзини англаш соҳасидаги ўзгаришлар 
ҳам таъсир қилади. Бола нутқдан кўпроқ фойдаланишни бошлайди, шу жумладан ўз 
эмоцияларини ифодалаш учун ҳам нутқдан фойдаланади. Бу аста-секинлик билан у ўз 
эмоцияларини бошқаришни бошлаганини билдиради.
Масалан, 3-4 ёшдаги бола кўпинча салбий эмоцияларини йиғлаш билан ифодаласа, 
мактабгача ёшдаги болалар уларни сўзлари орқали тез-тез ифода этадилар. Аммо 
эмоцияларни бошқариш, айниқса физиологик эҳтиёжлар билан боғлиқ, мактабгача ёшдаги 
болалар учун бу қийин вазифа ҳисобланади. Эмоциялар импульсив характерга эгалигича 
қолиши мумкин.
Боланинг меҳнат фаолияти давомида эмоциялар ҳам ўзгаради. Бу асосан жамоавий 
фаолиятнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Шу туфайли, бола умумий муваффақиятдан 
қувонч, хурсандчиликни ҳис қила бошлайди, ўртоқларининг ҳаракатларига ҳамдардлик, ўз 
ишнинг яхши бажаришдан қониқиш ва агар у ўз дўстларини уялтириб қўйса, унда норозилик 
ҳисси пайдо бўлади деб таъкидлайди Я.З. Неверович [7]. 
Рақобат шароитида бола кучли эмоциялар пайдо бўлади. Бунинг сабаби шундаки, бола 
ўзини ўртоғи билан таққослаши, унинг имкониятларини баҳолаши, у шахсий муваффақиятга 
эришишга интилиши бошланади. Кўпинча, рақибга нисбатан эмоциялари салбийдир. У 
фақат рақибига ўзининг салбий муносабатини акс эттиради, холос.
Бола рақибга нисбатан салбий муносабати учун баҳслашмайди. Шу билан бирга, 
рақибга нисбатан ҳамдардлик даражаси паст бўлади. Гуруҳлар ўртасидаги рақобатдаги 


278 
бошқа манзара кузатлади. Бундай ҳолда, шахсий мақсадлардан кўра гуруҳ мақсадларига 
устунлик берилади. Гуруҳ фаолиятида шахсий муваффақиятсизликлар ёки ютуқлар унчалик 
сезилмайди. Буларнинг барчаси салбий реакциялар даражасини пасайтиради.
Бола пассив кузатувчи ролини ўйнайдиган ҳолатлар турли хил эмоционал 
муносабатларга олиб келиши мумкин. Агар бола ўз қобилиятига ишонадиган бўлса, унда у 
бошқаларнинг муваффақиятидан қувониши мумкин. Агар бола ўз қобилиятларига ишонмаса, 
унда бошқаларнинг муваффақиятларига ҳасад қила бошлайди [7, с. 56]. 
Эмоционал соҳанинг ривожланиши боланинг катталар ва тенгдошлари билан 
мулоқотининг хусусиятига боғлиқдир. Мактабгача ёшда, шунингдек, эрта болалик даврида 
болалар ҳали ҳам катталарга эмоционал жиҳатдан қарам бўлади.
Т.А. Данилина таъкидлашича, боланинг эмоционал фаровонлиги катталар боланинг 
муваффақиятидан қувонадими, муваффақиятсизликка учраган тақдирда унга ҳамдард 
бўладими ва ҳоказо билан боғлиқ.
Болага нисбатан меҳрли муносабат ва унга бўлган эътиборнинг намоён бўлиши бола 
шахсиятининг нормал ривожланишига ёрдам беради. Вояга этган одамнинг меҳрибонлиги ва 
эътибори болада ижобий ижтимоий фазилатларнинг ривожланишига таъсир қилади. Бундай 
ҳолда, бола катталарга ишонади ва атрофидаги одамлар билан алоқа қилишдан қўрқмайди. 
Агар катталар болага бепарво бўлса, боланинг ижтимоий фаоллиги пасаяди. Булар йиғлаш, 
ўзига ишончсизлик, тенгдошларига нисбатан тажовузкорлик билан ифодаланиши мумкин ва 
бола одамови бўлиб қолади [5, с.112]. 
Мактабгача ёшдаги болалар тенгдошлари билан виждонан ўйин ва меҳнат фаолияти 
юритишга интилишади, чунки бу ёшдаги тенгдошларида катталарга қараганда 
эмоцияларнинг намоён бўлиши бой ва хилма хилдир. Бу эса ўз навбатида экспрессив-
мимикаларнинг кучлироқ намоён бўлишига олиб келади.
Тенгдошлари билан мулоқот қилишда болада кўпроқ коммуникатив ҳаракатлар 
мавжуд. У баҳслашиши, алдаши, ўзини фикрини ўтқазиши, афсусланиши ва ҳоказоларни 
намоён қилиши мумкин.
Тенгдошлари билан эмоционал алоқаларнинг етишмаслиги боланинг эмоционал 
ривожланиши анча ортда қолдириши мумкин. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган даврда болада 
шахсият ва маданий мансублик ҳисси ривожланади. Бундай ҳолда, бола кучли эмоционал 
кечинмаларни бошдан кечиради [8, с.182]. 
Одатда, ёш болалардаги эмоционал стресс ҳолатларини ўрганишда катталардаги шу 
каби ҳолатлар ҳақидаги билимларга асосланилмайди. Замонавий тушунчаларга кўра, оғир 
стресс одамларда ўткир ёки сурункали оғриқли ҳолатларнинг ривожланишига олиб келиши 
мумкин. Бундан ташқари, камроқ кучли, аммо узоқ муддатли таъсирга жавобан 
ривожланадиган ва стрессли вазиятда ҳаёт тарзининг сезиларли ўзгариши билан боғлиқ 
бўлган адаптациянинг бузилиши деб аталадиган ҳолатлар мавжуд. Ўткир стресс бузилиши 
ғайриоддий физик ёки руҳий стрессордан кейин ривожланади ва бир неча кун ёки ҳатто бир 
неча соат ичида йўқолади.
Унинг биринчи намоён бўлиши руҳий шокка хос бўлган ҳолатларни ўз ичига олиши 
мумкин – ҳайратдан қотиб қолиш, онг ва диққат эътибор ҳажмининг торайиши, 
ориетациянинг бузиши, содир бўлаётган воқеалар ва уларни келтириб чиқарган сабабларни 
тўлиқ англай олмаслик кабилар намоён бўлади. Болаларда эмоционал бузилишларнинг 
турлари: 
Эйфория – ўта кучайган қувноқ кайфият. Эйфория ҳолатидаги бола импульсив бўлиб, 
доминант, сабрсизлиги билан характерланади.
Дисфория - бу кайфиятнинг бузилиши, меланхолиянинг устунлиги, ғамгин норозилик, 
умумий асабийлашиш ва тажовузкорлик билан намоён бўлади. Дисфория ҳолатидаги бола 
ғазабланган, ёвуз, сабрсиз деб таърифлаш мумкин. Дисфория - бу депрессиянинг бир 
туридир.


279 
Депрессия, ўз навбатида, салбий эмоционал фон ва умумий пассив хатти-ҳаракатлар 
билан тавсифланган аффектив ҳолатдир. Тушкун кайфиятдаги болани бахтсиз, ғамгин, 
пессимистик деб таърифлаш мумкин. 
Ҳавотирланиш синдроми - бу асабий таранглик, безовталик билан кечадиган асоссиз 
ташвишланиш ҳолатидир. Хавотирни бошдан кечираётган болани ўзига ишончи йўқ, 
чекланган, кескин деб таърифлаш мумкин. Ушбу синдром тез-тез кайфият ўзгариши, кўз 
ёшлари, иштаҳани йўқолиши, бармоқларни сўриши, норозилик ва юқори таъсирчанликда 
намоён бўлади. Ҳавотирланиш кўпинча қўрқув (фобия) га айланади. 
Қўрқув - бу яқинлашиб келаётган хавфни - хаёлий ёки ҳақиқийлигини англашда пайдо 
бўладиган ҳиссий ҳолатдир. Қўрқувни бошдан кечираётган бола қўрқоқ, уятчан, ўзини четга 
олиб турадиган кўринади. 
Апатия - бу содир бўлаётган ҳодисаларга бефарқ муносабат, бу ташаббуснинг кескин 
пасайиши билан намоён бўлади. Апатияда эмоционал реакцияларни йўқолиши мағлубият 
ёки ирода кучининг етишмаслиги билан характерланади. Фақат жуда катта куч билан 
эмоционал соҳани намоён қилинишини тўхтатиб туриш мумкин.
Гиперфаоллик ва диққат эътибор етишмаслиги синдроми – булар умумий ҳавотирли 
ҳаракатлар, безовталик, импульсивлик, эмоционал лабиллик ва концентрациянинг бузилиши 
кабиларда намоён бўлади. Шундан келиб чиқадики, ушбу синдромнинг асосий белгилари 
эътиборнинг чалғиши ва ҳаракат тормозланишидир. Шундай қилиб, Гиперфаоллик ва диққат 
эътибор етишмаслиги синдроми билан касалланган бола безовталанади, бошланган ишни 
охирига етказа олмайди ва унинг кайфияти тез тез ўзгариб туради.
Агрессия - бу катталар ёки тенгдошларнинг эътиборини жалб қилишга қаратилган 
провокацион хатти-ҳаракатларнинг бир туридир. Бу жисмоний, оғзаки (қўпол сўзлар), 
билвосита (агрессив реакцияни бошқа шахс ёки нарсага қаратиш) бўлиши мумкин. Бу шубҳа, 
ғазаб, салбий, айбдорлик кўринишида ўзини намоён қилиши мумкин. 
Масалан, ёш болада травматик ҳодисани қайта бошдан кечириш кўпинча травмадан 
кейинги ўйин шаклида бўлади. Бу бола томонидан нарсалар, ўйинчоқлар ёки одамлар билан 
бўлган ҳаракатларида травманинг айрим жиҳатларини такрорлаш билан тавсифланади. 
Оддий болалар ўйинлари билан таққослаганда, бу сўзма-сўз, ижодий ўйин элементидан 
маҳрум, унчалик мураккаб эмас ва эркин. Бола шунчаки ўз ҳаракатларида травматик 
воқеаларни ёки уларга ҳамроҳ бўладиган вазиятларни такрорлайди, амалда уларга ҳеч қандай 
ўзгариш киритмаган ҳолда.
Мисол учун, ит тишлаган икки яшар бола кунига бир неча марта ит тишлаш саҳнасини 
ўйнайди, унда у қичқиради, тортиб олади, кейин тўсатдан катталарга ҳужум қилади ва 
тишлайди. У ушбу ўйин ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермайди ва бир хил саҳнани минимал 
фарқлар билан такрорлайверади. Таққослаш учун, ит томонидан ҳужумга учраган, аммо 
травмадан кейинги стресс бузилишининг аломатлари бўлмаган бошқа бир бола, шунингдек, 
уни қўрқитган ҳодисани қайта-қайта такрорлаши мумкин, аммо айни пайтда у ўйиннинг 
тафсилотларини танлашда анча эркин, унинг давомийлигини ўзгартириши, янги белгилар 
қўшади ва охирини ўзгартириши мумкин. Натижада, бирмунча вақт ўтгач, ташвиш ва қўрқув 
ҳиссиётларига табиий жавоб пайдо бўлади, ҳиссиётлар интенсивлиги пасаяди, ўйин сюжети 
сезиларли даражада ўзгаради ва бола томонидан тез-тез такрорланмайди. Эмоционал стресс 
ёки травмадан кейинги ўйин обсесив (таъқиб қиладиган) бўлиб, бола уни ўзгартира олмайди 
ва у билан ташқарида ёки оилада учраб турадиган эмоционал стрессни камайтиради (9). 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish