Мақола ва тезислар номи


Фойдаланилган адабиётлар



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

6
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Ҳ.Х.Холматов.Ў.А.Ахмедов Фармакогнозия Тошкент Ибн Сино Нашриёти –матбаа 
бирлашмаси 1995йил 504 бет. 
2.Курмуков .А.Г, Белолипов И. Б «Дикорастущые лекарственные растения» 
Узбекистана :ботаника, химия ,фармакалогия и медицина.Тошкент.Ekstremumpes. 
дарслик 2012-288с 
3.Ҳ.Х.Холматов.Ў.А.Ахмедов ,Мусаева.Н.А Фармакогнозия ва ботаника асослари (2 
нашри) «Ўқитувчи» Нашриёти –матбаа ижодий уйи Тошкент 2016йил 232 бет. 
Интернет сайтлари: 
4.
http://uza.uz/oz/society/-izil-kitob-ga-kiritilgan-simliklarning-ayrim-turlarini-k-pa-11-10-
2017
 
5.
http://agro.uz/uz/services/useful/4307/
 
6.
http://malhamuz.blogspot.com/2018/01/blog-post_0.html
 
ТАЪЛИМ ТАРБИЯДА ЁШ АВЛОДНИНГ МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ 
МАЪНАВИЯТДАГИ ЎРНИ
 
Гаппаров Б.Н. 
Жиззах Политехника Институти катта ўқитувчиси 
 
Мустақиллик йиллари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий 
соҳаларда туб бурилиш даврига ўтди. Давр тақозаси, талабига кўра, қолаверса, 
И.А.Каримовнинг саъй-ҳаракатлари билан миллий маданиятимизни юксалтириш, маънавий 
меросимизни чуқур ўрганиш, миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва шулар асосида 
миллий таълим-тарбия тизимини яратиш, ўзбек халқининг яшаш тарзи, руҳиятига мос ва хос 
бўлган миллий педагогикамизни шакллантириш давлатимизнинг энг долзарб мақсад ва 
вазифасига айланди. 
Бу мақсад ва вазифани амалга оширишда, яъни халқ бойликларини тиклаш, улардан 
таълим-тарбия жараёнида фойдаланишда, айниқса, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва 1997 йил 29 июлда қабул қилинган 
«Таълим тўғрисидаги қонун» асосий таянч ҳужжат вазифасини бажармоқда. 
Фикримизнинг исботи сифатида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига назар 
ташлайлик: «Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий меросини авайлаб-
асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муўофазасидадир». (49-модда). 
«Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона мунособатда бўлишга мажбурдирлар» 
(50-модда). 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси давлатимиз фуқароларига ўз она 
тилларида билим олиш ҳуқуқини ва унинг учун зарур шарт-шароитлар яратилишини 
кафолатлайди. Шунинг учун ҳам «Таълим тўғрисидаги қонун»да болаларнинг қадр-
қимматини ҳурматлаш, болаларда яхшилик ва мурувват туйғусини, Ватанга, ёши улуғларга, 
давлат тили ва она тилига, оилага, миллий, тарихий қадриятларга нисбатан ҳурмат билан 
мунособатда бўлиш туйғусини тарбиялаш маъсулиятли вазифа эканлиги кўрсатилган. 


237 
Бу вазифаларни педагог ходимлар амалга оширади. Шунинг учун «қонун»да 
педагоглар ўзларининг «касб-кори, шаъни ва қадр-қимматларини ҳимоя қилишлари, одоб-
аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари, ўқувчи шахсини ҳурмат қилишлари, уларни меҳнатга, 
қонунларга, ота-оналар ва хотин-қизларга, маънавий, тарихий, маданий-миллий ва 
умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, атроф-муҳитга эхтиёткорлик билан мунособатда 
бўлиш руҳида тарбиялашлари, умуминсоний аҳлоқ қоидаларига, яхши хислатларга ҳурматни 
қарор топтиришлари, ёшларни бир-бирини тушунадиган, халқлар ўртасида, шунингдек, 
барча элатлар, миллий ва диний гуруҳлар ўртасида тинчлик, аҳил-иноқлик руҳида тарбиялаш 
кераклиги қайд этилган. 
И.А.Каримов ўзининг асарларида, Олий Мажлис сессияларида сўзлаган нутқларида 
ўзбек халқининг кўп асрлик маънавий-миллий, маданий қадриятларини, унинг одоб-
аҳлоқини белгилаб берувчи Қуръони Карим, Ҳадиси Шарифлар, буюк Шарқ алломалари - 
қомусий олимларнинг бебаҳо асарларини - ноёб меросини, уларнинг жаҳон фани ва 
маданиятига қўшган ҳиссаларини тинмай эътироф этиш, шу асосда ёшларни тарбиялаш 
кераклиги алоҳида таъкидланади. 
И.А.Каримов Ўзбекистон Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маърузасида: 
«қадим аждодларимиз комил инсон ҳақида бутун бир аҳлоқий талаблар мажмуасини – 
шарқона аҳлоқ кодексини ишлаб чиққанлар. Киши қалбида ҳаромдан ҳазар, нопокликка, 
адолатсизликка нисбатан муросасиз исён бўлиши керак», - деб алоҳида қайд этадилар [4].
Инсоннинг қалби ва онгига жо бўлган миллий маънавий ахлоқий негизлар уни бутун 
умри давомида ҳалол, пок, билимли, халқ хизматида бўлишга, Ватан равнақи ҳамда 
тараққиётига ҳисса қўшишга, ўзининг онгли ва эркин мушоҳада қилувчи шахс сифатида 
камол топишига муттасил равишда ундайди. И.А.Каримов таъкидлаганидек: “...Бизнинг ўз 
олдимизга қўйган мақсадимиз эса, бундай улуғ зотларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган меросини 
тўлиқ тасвирлаш эмас, балки уларнинг энг буюк намояндалари тимсолида маърифат, илму 
фан, маданият, дин каби соҳаларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг 
маънавий олами нақадар бой ва ранг-баранг эканини исботлаб беришдан иборатдир. Бундаё 
ноёб ва бебаҳо бойликни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг маъно-мазмунини 
фарзандларимизга етказиш масаласи барчамиз, биринчи навбатда, зиёлиларимиз, бутун 
жамоатчилигимиз учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши шарт, деб ҳисоблайман”[1].
Ватанимиз келажаги бўлган ёшларга ҳозирги замон талаблари даражасида билим ва 
тарбия бериш, уларни юксак маънавиятли, онги ҳар қандай салбий таъсирларга нисбатан 
бардошли қилиб вояга етказиш – бугунги кун таълим муассасаларининг асосий вазифасидир, 
чунки фақат ана шундай инсонларгина келажакда одил жамият пойдеворини ярата оладилар.
Турли миллатлар маънавиятининг ўзига хослиги камалакдаги турли ранглар 
товланишига монанд бўлиб, улар бир-бирини тўлдиради, бойитади, аммо инкор этмайди, бир 
сўз билан айтганда, маънавият элларни зидлаштирмайди, балки бирлаштиради. Аслида 
умуминсоний қадриятларни бирор-бир алоҳида халқ яратмайди, бу қадриятларни ҳар бир 
халқ, ҳар бир элат ўз тарихий тажрибаси билан аста-секин шакллантириб боради ва ўзаро 
турлича муносабатлар жараёнида элатлар, миллатлар бир-бирини тушуниб, ўзаро 
маънавиятларидаги умумий жиҳатларни тадрижий англаб боради.
Бутун дунё халқлари бир-бирини тушуниб яшашга интилмоғи лозим. Душманлик, ғайр 
кўзи билан қараш эмас, меҳр башариятни бирлаштиради. Бу улуғ ҳақиқатни бизнинг 
аждодларимиз аллақачон англаб етганлар. Аммо ўзгани тушуниш учун, ўзгага меҳр кўзи 
билан боқиш учун, аввало, инсон ўзлигини англаб етмоғи керак. Ўзлигини англамаган зот 
ҳеч қачон ўзгани тушунмайди, уни холис қабул қилмайди. Асли миллий маънавиятимизга 
бугунги айрича эътибор ҳам ушбу ўзлигимизни англаб етишга бўлган кучли эҳтиёж 
натижасидир. Биз миллий урф-одатларимиз, маросимларимизга баҳо бермоқчи бўлсак, бутун 
инсоният манфаатлари нуқтаи назарини, алоҳида шахс эркинлиги, Ватан ва миллат 
манфаатларини, миллий қадриятларимиз мажмуини яхлит уйғунликда олиб қарамоғимиз 
талаб этилади. Агар шу уйғунликка моҳиятан мувофиқ бўлса, ёхуд лоақал унга зид бўлмаса, 
демак, мақбул, аммо инсонлараро зиддият туғдирса, нифоқ солса, ёки ўзга шахс эркини 


238 
бўғса, Ватан ва миллат манфаатларига зид бўлса, демак, мақбул эмас. Аммо миллий 
маънавиятимизни қадрлашимиз, уни ривожлантиришга уринишимиз, кимлардир талқин 
қилмоқчи бўлаётганидек, ўзга халқлар маданиятини менсимаслик ёки миллий худбинликка 
берилишни англатмайди, балки узоқ йиллик қарамлик асоратидан қутулиб ўзлигимизга 
қайтиш, ўзлигимизни англаб етишга уринишни билдиради. “Чунки ҳар қайси миллат ёки 
халқнинг маънавияти унинг бугунги ҳаёти ва тақдирини, ўсиб келаётган фарзандларининг 
келажагини белгилашда шак-шубҳасиз ҳал қилувчи аҳамият касб этади” [2].
Ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби 
ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром 
туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур. Бу эса ҳар биримизнинг 
фарзандларимиз, ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий камолоти, ғоявий чиниқишига, ҳар ҳил 
бузғунчи ғоя ва мафкураларга қарши муросасиз курашчи руҳида тарбиялашга масъулият 
билан ёндашишга ундайди. Айнан фарзандларнинг камолоти – эртанги кунда барчамизнинг 
тинч ҳаётимизни таъминлайди. Бунинг учун уларни миллий ғоя руҳида тарбиялаш, уларга 
ҳурлик, озодлик, демократик тамойилларга асосланган жамият барпо этиш, эркин фуқаролик 
жамият асослари ҳақида тушунча бериш барчамизнинг бурчимиздир.
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий демократик жамият қуриш йўлидан борар экан, ўз 
фуқароларининг, айниқса, янги жамият барпо этишга бел боғлаган, ўсиб келаётган авлод ва 
бўлажак мутахассисларнинг маънавий шаклланишига алоҳида эътибор қаратмоқда. 
Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да: 
“Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-аҳлоқий 
жиҳатидан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар 
томонлама баркамол шахс – фуқарони такомиллаштиришни назарда тутади” деб 
таъкидланади. 
Таълим тизимини ислоҳ қилишга бағишланган “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури” қонунларида, И.А.Каримовнинг “Баркамол авлод – Ўзбекистон 
тараққиётининг пойдевори” асарида барча соҳадаги таълимий-тарбиявий фаолиятни тубдан 
ўзгартириш, ўқувчилар билан ўтказиладиган тарбиявий ишлар услубиёти, шакл ва мазмунига 
педагогик технологияларни киритиш ҳамда ўқувчи-ёшларга изчил тарбия беришнинг 
самарали йўлларига қаратилган. 
Бу вазифаларни бажарувчилар ўқитувчилардир. Шунинг учун И.А.Каримов “Инсон 
касбига йўл аввало таълим-тарбиядан бошланади. Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб 
бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир” деган эди. 
Дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири Япония, Жанубий Корея тарихига 
назар қарасак, миллий ғоя халқни сафарбар қилиб, вайронага айланган бу мамлакатларни 
юксак ривожланган давлатга айлантирди. Чунончи, энди юксалиш навбати Ўзбекистонга 
келди. Чунки япон, корейслар ўз бахтини ўз қўллари, ақли, инновациялари билан яратишди. 
Ҳеч ким четдан келиб уларни бахтли қилгани йўқ. Миллий ғоя уларни инонтирди, 
ишонтирди, сафарбар қилди. Биз мана шундай хорижий тажрибалар асосида миллий ғоямиз 
замоннинг янги талаблари асосида халқимизни “Миллий тикланишдан миллий юксалиш 
сари” олиб бормоқда. Зеро Ватаннинг бахтли келажагини кўрсатиб, завқлантира олмайдиган 
ғоя миллатни сафарбар қила олмайди. Шунинг учун Олий Мажлисга Мурожаатномада 
“Миллий ғоя нима учун керак?”, деган саволни ўртага ташлаган Президент Шавкат 
Мирзиёев “Ватанни севиш учун”, деб жавоб берди. Буларнинг барчаси ёшлар, хусусан 
миллатнинг бўлажак зиёлилари қатлами – ёшларни ғоявий тарбиялашга давлат томонидан 
ифодаланган ижтимоий буюртма бўлиб ҳисобланади. Бунда “Авваламбор, «оммавий 
маданият» кўринишида кириб келаётган турли таҳдидлар, гиёҳвандлик, диний экстремизм, 
миссионерлик каби бало қазолардан ёшларимизни асраш, уларнинг таълим-тарбиясига ҳар 
биримиз масъул эканимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак [3]”.
Инсон ва жамият маънавият билангина тирикдир. Бугунги кунда “Агар жамият тана 
бўлса, маънавият унинг руҳидир” ибораси аксиомага айланяпти.


239 
Бинобарин, бу руҳ инсонни уюштиради ва илхомлантиради, орзу хаваслар сари 
етақлайди. Маънавият ақлли муносабат, журъат, онгли кураш асоси ҳамдир. Маърифатли 
халқнинг руҳи соғлом, нияти пок, тилаги эзгу бўлади. Ва аксинча маърифатсизлик халқни 
жаҳолат ботқоғига ботишига сабаб бўлади. Инсон онгли ҳолда ўзи танлаган, зарурий деб 
билган ва эътиқод қилган фаолият турини дастур қилиб олиши ва уни рўёбга чиқариши 
мумкин. Маънавият моддий ҳаётнинг инъикоси, ижтимоий эҳтиёжнинг ҳосиласи сифатида 
жамиятни ҳаракатлантирувчи кучдир [4].
Мустақил Республикамизнинг таълим-тарбия соҳасида туб бурилиш ясаган «Таълим 
тўғрисидаги қонун» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мазмуни ҳам миллий 
турмуш тарзимиз ва маънавий-аҳлоқий анъаналаримиз билан ҳамнафасдир. Маърифат 
халқимиз, миллатимизнинг қонида бор. Анъанавий шарқона қарашларга кўра, 
маърифатлилик фақат билим ва малакагина эмас, балки маънавият ва гўзал аҳлоқ дегани 
ҳамдир. Халқимиз билимли, комил инсон деганда ана шундай одамларни кўз олдига 
келтиради. 
«Таълим тўғрисидаги қонун», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг ҳам асосий 
мақсади ҳар томонлама етук комил инсонни тарбиялашдир. Шунинг учун ҳам бу ҳар иккала 
меъёрий ҳужжатнинг моҳияти миллий тарихимиз ва ҳаётимиз билан боғланиб кетган. 
Хуллас, Ўзбекистонда ўзимизга хос, ўзимизга мос бўлган такрорланмас, буюк 
тарихимиз ва анъаналаримизга асосланган, шу билан бирга замон талабларига жавоб бера 
оладиган қонун ва Дастур яратилди. Унинг миллийлиги ҳам ана шунда. 
Юқоридаги мисолларнинг ҳаммасидан келиб чиқадиган асосий хулоса шуки, бугунги 
кундаги миллий мафкурамиз, миллий ғояларимиз, барча йўриқномаларимизнинг замирида 
«Ўтмишсиз келажак йўқ» шиори ётади. 
Улуғ боболаримиз яратган барча моддий ва маънавий бойликлар, барча эзгу инсоний 
фазилатлар, ўзимизга хос урф-одатларимиз ва қадриятларимизни эъзозлаш давлатимиз 
томонидан қабул қилинаётган қонун ва меъёрий ҳужжатларимизнинг асосини ташкил этади. 
Бундай гўзал инсоний фазилатлар, одатлар ва қадриятларимизнинг хазинаси, манбаи халқ 
педагогикаси, яъни халқимизнинг ўз тарихига эга тарбия тажрибасидир. 
Таълим-тарбия соҳасида қабул қилинаётган барча давлат ҳужжатларида ана шу 
муносабатлар яққол кўзга ташланиб туради [4].
Инсон ҳар доим ўз қалбига қулоқ тутиши, унинг унсиз садосини тинглай билиши 
ҳаётий заруратга айланиши зарур. Кишилар онгли фаолият давомида маънавият жамият 
ҳаётида накадар муҳим ўрин тутишини яққол ҳис қила билишлари керак.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish