Foydalanilgan adabiyotlar:
1.G.B. Shoumorov . Oila psixologiyasi T.2003
2.M.G.Davletshin . Yosh davrlari va pedogogik psixologiya. T.2004
3.V.Karimova. Oila psixologiyasi.T.2007
4.www.Expert.psychology.ru
5.O.Musurmonova .Oila ma'naviyati -milliy g'urur.
214
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ БУЗҒУНЧИ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ
Бобохўжаев А.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаси
Неъматларнинг ичида энг улуғи тинчлик эканлиги барчага аён. Тинчлик бўлмаган
жойда ҳеч қандай хурсандчилик, халоват бўлмайди. Ўзбекистон азалдан турли миллатга
мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган.
Маҳаллий аҳоли бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан
тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирги кунда
Ўзбекистон аҳолисининг сони 33,7 миллиондан ошган бўлиб, улар 130 дан зиёд миллатга
мансуб ҳисобланади. Фуқароларнинг 94% дан зиёди ислом динига эътиқод қилади. 3,5% га
яқин фуқаролар православ динига мансуб бўлиб, қолганлари бошқа конфессия вакилларини
ташкил этади
67
.
Бугунги кунда динга бўлган қизиқишнинг кучайиб бориши глобаллашув
жараёнларининг ўзига хос кўриниши дейиш мумкин. Зеро, глобаллашув дунёни бир бутун ва
яхлит қилиб бориши билан бир қаторда, унинг ҳосиласи сифатида алоҳида олинган миллат
ва жамиятлар даражасида ўз-ўзини англашга бўлган интилишнинг чуқурлашувига ҳам замин
яратмоқда.
Афсуски, коммуникация ва информацион технологияларнинг тез суръатлардаги
тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайишига туртки бўлиб, геосиёсий
мақсадларга бўйсундирилган, инсон қалби ва онги учун курашларнинг янгидан-янги усул ва
воситаларининг кўпайиб бораётгани, айниқса, бу борада дин омилидан фойдаланишга
уринишларда яққол намоён бўлмоқда. Ислом динининг эзгу мақсадларидан бехабар бўлган
баъзи бир ёшлар билиб-билмай экстремистик оқимларга қўшилиб, бегуноҳ одамларнинг
қонини тўкиш, қўпорувчилик ҳаракатларида қатнашмоқдалар. Аксарият ҳолда ушбу кураш
қуролли тус олиб, кўплаб халқларнинг бошига фожиали кунларни солаётгани бугун ҳеч
кимга сир эмас.
Маълумки, ислом дини одамларни яхши ишлар қилишга даъват этиши билан бирга
қўполликни, ноҳақликни, кишиларга таҳдидни, яъни терроризм деб аталаётган
зўравонликнинг барча кўринишларини қатъий инкор қилади ва инсонларни уларга қарши
туришга чорлайди. Террорчилар таъсиридаги экстремистлар эса ўта кетган мутаассиблик,
яъни, фанатизмни авж олдириш орқали ҳокимиятни эгаллашга, шахсий муаммоларини ҳал
этишга уринмоқдалар.
Сўнгги йилларда дунёнинг қатор мамлакатларида, хусусан, Яқин Шарқ
мамлакатларида турли ноқонуний қуролли тузилмалар томонидан исломий давлат қуриш
шиори остида инсониятга қарши жиноятлар содир этилмоқда. Оқибатда, Ироқ, Сурия, Ливия
каби аслида улкан иқтисодий салоҳиятга эга мамлакатлар чуқур ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий таназзулни бошидан кечирмоқда. Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра,
турли тўқнашувлар натижасида араб мамлакатлари иқтисодиёти 2011-2014 йиллар оралиғида
800 млрд АҚШ доллари миқдорида зарар кўрган. Қонли фожеалар туфайли ушбу давлатлар
ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари кескин пасайган, ишсизлик даражаси деярли
оммавий тус олган
68
.
Энг даҳшатлиси, ҳозирги кунда Ироқ ва Сурия давлатлари ҳудудида қарийб 8,5
миллион киши террорчи гуруҳлар тўлиқ назорат ўрнатган ҳудудда, ҳар қандай фуқаровий
ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум бўлган ҳолда кун кечиришга мажбур бўлмоқда.
Террорчилар ушбу мамлакатларда оммавий қатл, гаровдагиларни қийнаб ўлдириш, хотин-
қизларни, аёлларни зўрлаш ёки уларни қул қилиб сотиш каби жирканч ва қабиҳ ишларга қўл
уриб, ўзларини асл қиёфаларини намоён этмоқдалар. Юзлаб зиёратгоҳлар, масжидлар,
черков ва монастрлар, мактаб ва кутубхоналар вайрон қилинмоқда.
67
https://stat.uz/uz/2-uncategorised/5221-o-zbekiston-aholisi
68
https://www.religions.uz/news/detail?id=443
215
Маълумотларга кўра, бугун дунёда 500 га яқин террорчилик ташкилоти фаолият
кўрсатмоқда. Уларнинг 80 фоизи ислом ниқоби остида фаолият юритади. Улар қаторига
“ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати)”, “Жабҳат ан-Нусра”, “Ансару аш-Шам” (Сурия), “ал-
Қоида”, “ал-Жиҳод ал-Исломий”, “ат-Такфир ва-л-Ҳижра” (Миср), “Абу Сайяф”
(Филиппин), “Озод Ачех”, “Лашкари жиҳод” (Индонезия), “Қуролли исломий ҳаракат”
(Жазоир), “Боко ҳарам” (Нигерия), “Ислом жиҳоди уюшмаси”, “Ўзбекистон исломий
ҳаракати” Толибон (Афғонистон, Покистон) каби ташкилотларни киритиш мумкин
69
.
Сиёсий ҳокимиятга интилаётган, диний шиорларни ниқоб қилиб олган ақидапараст
оқимлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятга
салбий таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Сўнгги йилларда “жиҳодчилар”, сохта
“салафийлар” каби диний-сиёсий гуруҳлар, шунингдек, “Хизбут таҳрир” экстремистик
гуруҳи Ўзбекистонда фаол ҳаракат қилишга уринмоқда.
Сўнгги йилларда мутаассиб оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятни хорижий
мамлакатлардаги меҳнат мигрантларининг таъсири доирасига олиш, “Интернет” орқали
тарғибот ўтказиш, оила аъзолари, яқинлари ва қўшниларини ўз гуруҳига тортиш, яширин
“ҳужралар” ташкил этиш, экстремистик мазмундаги материалларни босма, электрон
кўринишда тарқатиш каби усулларда амалга оширмоқда.
Аслида, мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадлари – “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”,
“кофир бўлиш” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларни оиласи ва
яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли
тўқнашувлар кетаётган мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангари ёки “тирик бомба”га
айлантиришдан иборат.
Яна эътибор бериш лозим бўлган ҳолат Ироқ ва Сурияда террорчилар ўзларига
эргашмаган барча мусулмонларни “кофир”га чиқариб, эркакларни қатл қилиб, аёллар ва
болаларни эса қул сифатида сотиш каби ишларга қўл урмоқда.
Айниқса, “жиҳодчи” гуруҳлар ўз сафига янги шахсларни жалб этишда интернет ва
ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда. Турли интернет сайтлари, “Одноклассник”,
“Твиттер” каби ижтимоий сайтларда ташкил этилган турли номлардаги форум ва гуруҳлар,
“You Tube” порталидан кенг фойдаланилмоқда. Мазкур гуруҳларнинг тарғиботчилари кўп
вақтини интернетда ўтказувчи, вақтинча ишсиз, хорижда пул топиш илинжида юрган ва
ижтимоий ҳолатдан норози шахсларни ўз сафларига қўшиш мақсадида улар билан гўёки
“мусулмонларнинг азобланаётгани” ҳақида суҳбатлар олиб борилади.
Сўнгра ислом оламидаги “муаммолар” санаб ўтилиб, айбдорлар сифатида дунёвий
давлат ва жамият кўрсатилади. Бундан кейин эса барча муаммоларнинг “ечими” сифатида
“кофирларга” қарши “жиҳод” қилиш таклиф этилади. Бунинг учун эса аввало “ҳижрат”
қилиш лозимлиги уқтирилади. Билимсиз, ўз мустақил фикри ва атрофдаги ҳодисаларни
таҳлил этиш малакасига эга бўлмаган ёшлар бундай даъватларга учиб, ақидапараст
оқимларга мойил бўла бошлайдилар. Қисқа қилиб айтганда “ижтимоий тармоқлар” –
экстремистик қармоқлар вазифасини ўтамоқда.
Минг таассуфки, Ўзбекистондан ҳам айрим ёшлар ота-онаси, яқинларининг раъйига
қарши бориб, Сурия, Ироқ каби фитна ўчоқларига кетиб қолмоқдалар. У ерларда дийдаси
қотган жаллодларга айланган бу жоҳиллар юртига қурол ўқталиб ўз халқи, ота-онасига
таҳдид қилмоқда.
Бугунги кунда экстремистик оқимлар учун мафкуравий бўшлиқ ва қандайдир бирон
норози кайфиятдаги аудитория қолдирмаслик лозим. Бу борада ҳозирда кенг кўламда ишлар
олиб борилмоқда. Айниқса, ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан қарийб бир
миллион янги иш ўринлари яратилаётгани, корхона ва ташкилотларда ёшлар учун
имкониятлар берилаётгани бу борадаги ўзига хос ҳаракатдир.
Соф ислом таълимоти билан экстремистик оқимлар ғоялари ўртасидаги тафовутларни
чуқур илмий асосда таҳлил этиб, унинг натижаларини оммага етказиш. Бу борада янги
69
https://www.religions.uz/news/detail?id=443
216
нашрларга эътибор бериш. Қуръон оятлари ва ҳадисларга янги замонавий тафсир, таъвил ва
шарҳлар ёзиб, айни мутаассиб оқимлар ўзлари учун асос қилиб олаётган манбаларни соф
ислом ғояларига мувофиқ тарзда очиб бериш лозим бўлади. Шунингдек, бу борадаги
янгиликларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида қисқа ва мазмунли
кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар ёрдамида бериб бориш, айниқса электрон оммавий
ахборот воситалари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Терроризмга қарши курашда маънавий-маърифий усуллардан яна бири таълим
муассасаларида ислом динининг дунёвий-маърифий моҳиятини муқаддас манбалар Қуръон
ва Ҳадислардан кенг фойдаланган ҳолда, очиб бериш. Дин арбоблари ва мутахассисларнинг
террорнинг исломда умуман мавжуд эмаслиги, ислом маърифат ва маънавият эътиқоди
эканлигини аҳолига тушунтириш йўли яхши самара беради.
Зеро, биз ёшларни Президент айтганидек, исломдаги Имом Бухорийлар,
Нақшбандийлар, Яссавийлар, Термизийлар таълимоти асосида тарбияласак, уларни турли
ислом ниқоби остидаги ғаразли гуруҳлар билан буюк аждодлар амал қилган ва улардан
мерос бўлиб келаётган мусаффо, маърифатли ислом билан экстремизм фарқини ажрата
оладиган даражада ёшларни билимли қилиш зарур бўлади.
Энг зарур чоралардан бири – халқнинг огоҳлигидир. Ҳеч бир террористик ҳаракат
тайёргарликсиз амалга ошмайди. У қаерда амалга оширилса, ўша ердаги ҳолат аввалдан
бирон ўзгаришга учрамаслиги мумкин эмас. Худди кучли зилзиладан олдин ҳайвонлар
безовталангани каби, атрофда, маҳалла кўйда бегона шахсларнинг пайдо бўлишига
эътиборсиз бўлмаслик лозим. Ёшлар, ҳатто ёши катталар фаолиятида у ёки бу тарздаги
ўзгаришларга диққатни қаратиш, бунинг замирида бирон бир катта муаммо келиб
чиқмасмикин деган ўйда масалани ўрганиш муҳим саналади. Маълумки, амалга ошмай
қолган террористик ҳаракатларнинг 70 фоиздан ортиғи фуқароларнинг ўзлари билиб ёки
билмаган тарзда уни фош этганларига боғлиқ экан. Шу сабабдан бутун халқ ана шу масалага
огоҳлик билан қараса, терроризмнинг даҳшатли чангалига банди бўлмасликнинг муҳим
шартларидан бири бажарилган бўлади дейиш мумкин.
Яна таъкидлаш жоизки, тинчликни улуғ неъмат деб эълон қилган ислом динида
нафақат амал билан балки сўз билан ҳам зарар келтиришдан қайтарилган. Шу нуқтаи
назардан, фуқаролар юртда тинчлик-хотиржамликни авайлаб-асраш йўлида давлатнинг
мутасадди идоралари томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-
қувватлашлари ва ёрдам беришлари лозим. Таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган айнан
мана шундай чора-тадбирлар ҳисобига юрт тинч, диндорлар хотиржамликда ибодатларини
кўнгилдагидек адо этмоқдалар. Демак, ўзини комил мусулмон деб ҳисоблаган ҳар бир киши
ислом дини буюрганидек, инсонларга озор беришдан эҳтиёт бўлмоғи лозим. Зеро,
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) марҳамат қилганларидек: “Ҳақиқий
мусулмон бу – мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлишликларидир”
70
.
Ҳар бир комил инсон бу каби ёт ғоялар таъсирига берилмасдан, Ўзбекистон
мусулмонлари идораси муфтий У.Алимовнинг қуйидаги фикрига амал қилмоғи мақсадга
мувофиқдир.
“Аллоҳ таоло миллатимизнинг, мўмин-мусулмонларнинг равнақ топишига,
юксалишига имон-эътиқодимизни сабаб қилганини яхши биламиз. Ана шундай ўзгаришлар
палласида, шукуҳли кунларда мусаффо осмон остида соф имон билан келажак сари интилиб,
давлатимиз раҳбари атрофида жам бўлсак, муштни бир ерга уриб, бир ёқадан бош чиқариб
меҳнат қилсак, Раббимиз ризқимизни бундан-да зиёда қилади, иншааллоҳ!”
71
.
Қуръони каримнинг Наҳл сураси 97 оятида шундай дейилади: “Эркакми ё аёлми –
кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва
70
Саҳиҳи Бухорий: Ал-жомиъ ас-саҳиҳ (Ишонарли тўплам): 2 китоб /Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил /
А.Мансур таҳрири остида. – Тошкент.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти,
2008.˗˗624 б.
71
У.Алимов. Улкан ўзгаришлар замони. // 1439 ҳижрий 2017-2018 милодий йил учун ҳижрий қамарий тақвим.
Т.: Мовароуннаҳр. 2017. – 48 б.
217
уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан
тақдирлаймиз”
72
.
Озод ва обод мамлакатда ёшларнинг ҳар томонлама камол топишлари учун беқиёс
ғамхўрликлар кўрсатилмоқда. Иқтидорли, истеъдодли ва ҳунарманд ёшлар ҳар жиҳатдан
қўллаб-қувватланиб, янги чўққиларни забт этишга руҳлантирилмоқда. Шундай экан, азиз
тенгдошлар, экстремистик оқимларнинг пуч ваъдалари, ёлғонларига учмасдан, бор билим,
ғайрат ва истеъдодимиз билан Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнаши – тараққиётига
муносиб ҳисса қўшиш йўлида астойдил ҳаракат қилайлик.
Хулоса ўрнида Аҳмад Яссавийнинг қуйидаги байтини келтириш ўринлидир:
Эй биродар, мунофиққа бўлма улфат,
Ким улфатдур боши узра юз минг кулфат
73
.
Do'stlaringiz bilan baham: |