Мулохазалар мантиғи хукмларининг ички тузилишини ўрганишдан четлашиб, уларнинг ўзаро мантиқий алоқасини хисобга олган холда мухокама қилиш жараёнини тахлил қиладиган формаллашган мантиқий системадир. Мулохазалар мантиғи тили алифбоси, ифодалар таърифларини ва уларнинг талқин қилинишини ўз ичига олади. Хусусан, бу тил алифбоси қуйидагилардан ташкил топган:
1. р, q, r - пропозициоал ўзгарувчилар, яъни хукмлар учун символлар.
2. - конъюнкция белгиси; у ўзбек тилидаги «ва», «хам», «хамда» каби боғловчиларга тўғри келади. Масалан, «Маъруза тугади (р) ва унинг мухокамаси бошланди (q)», деган хукмни pq шаклида ифода қилиш мумкин.
3. - дизюнкция белгиси; у ўзбек тилида «ё», «ёки», «ёхуд» каби сўзларга тўғри келади. Масалан «Электр токи ё ўзгарувчан (р), ё ўзгармас бўлади (q)», деган хукм pvq шаклида ёзилади.
4. - импликация белгиси; унга ўзбек тилида «Агар... бўлса, - ... бўлади», деган ифода тўғри келади. Масалан, «Агар талаба мустақил ишласа (р), ўқув материалларини яхши ўзлаштиради (q)» деган хукм p q шаклида ёзилади.
5. Эквивалентлик белгиси; унга ўзбек тилида «Фақат ва фақат шундаки...» деган ибора тўғри келади. Масалан, «Фақат жуфт сонларгина (р) 2 га қолдиқсиз бўлинади (q)», деган хукм рq тарзида ёзилади.
6. — инкор қилиш белгиси. Масалан «Ахмедов Анвар талабадир». (р) деган хукм инкор қилинганда «Ахмедов Анвар талаба эмас» р хукмига айланади, яъни р ўзининг инкори бўлган р га ўзгаради.
Предикатлар мантиғи – мухокама жараёнини хукмларнинг ички тузилишини хисобга олган холда ўрганувчи формаллашган мантиқий системадир. Предикатлар мантиғи алифбоси мулохазалар мантиғи алифбосига янги символлар қўшиш орқали хосил қилинади.1 Улар қуйидагилар:
1. а, в, с,..., - предмет номларини ифодаловчи символлар, улар константалар деб аталади.
2. х, у, z..., - предметларнинг умумий номларини билдирувчи символлар.
3. Р1, Q1, R1... , Pn, Qn, Rn – предикаторлар учун символлар; бунда 1-бир ўринли предикаторни, 2-икки ўринли предикаторни, n-n ўринли предикаторларни билдиради.
4. хукмнинг миқдорини билдирувчи символлар: - умумийлик квантори; унга ўзбек тилида «барча», «хар бир», «хеч бир» каби сўзлар тўғри келади. Масалан, «хеч бир ота-она ўз фарзандига ёмонлик тиламайди» деган хукм (x)P(x) кўринишида ёзилади.
- мавжудлик квантори; унга ўзбек тилида «баъзи», «айрим» каби сўзлар тўғри келади. Масалан, «Баъзи кишилар якка тартибда ишлайди» деган хукм (x)P(x) кўринишида ёзилади.
Мулохазалар мантиғи ва предикатлар мантиғи натурал хулоса чиқариш системаси (ёки аксиоматик) система сифатида қурилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |