Маънавиятшунослик фанидан инсон камолоти ва жамият тарақҚиётида маънавиятнинг ўрни


Маънавий юксалиш жараёнларида тинчликпарварликнинг ахлоқий эҳтиёжга айланиши



Download 108,19 Kb.
bet7/7
Sana23.02.2022
Hajmi108,19 Kb.
#158483
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5215308917004831051

2.2. Маънавий юксалиш жараёнларида тинчликпарварликнинг ахлоқий эҳтиёжга айланиши
Мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз– халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр оқибат ва бағрикенглик, каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун бўлиб яшаш тамойили тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Умумжаҳоний янгиланишлар жараёни аввал муайян мамлакат, кийин бир гуруҳ давлатлар, охир­ – оқибатда барча мамлакатлар тақдирига, жамиятлар ва жамоалар, алоҳида инсонлар ҳаётига бевосита ва билвосита таъсир кўрсата бошлайди. Дунё маънавий юксалиш жараёнларига ҳар бир давлат ўз тараққиёт кўлами, илмий – маърифий ва маънавий – ахлоқий савияси, камолоти даражасидан келиб чиққан ҳолда қўшила бошлади.
Ўзбекистон умумпланетар ўзғаришлар жараёнлари оқимида ўзининг бетакрор ижтимоий – сиёсий, маънавий янгиланишлари дастурига эга бўлган мамлакат сифатида ўзига хос мавке эгаллайди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган фавқулодда кенг кўламдаги маънавий янгиланишлар ҳозирги замон жаҳон цивилизацияси билан муштарак эканлиги алоҳида эътирофларга сазовор бўлмоқда. Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда ижтимоий – иқтисодий, маънавий ҳаётни мақсадли такомиллаштириш, бу муҳитни умуминсоний ва миллий тамойиллар уйғунлиги руҳида ривожлантириш орқали мамлакатимизда ялпи маънавий янгиланишлар жараёни бошланишига пойдевор қўйилди.
Мустақил Ўзбекистон ялпи янгиланишлар жараёнини икки ўзаро ўзвий боғланган йўналишларда амалга оширилди:
биринчидан, мамлакатнинг ички дунёсида, яъни иқтисодиёт, маънавият, сиёсат, турмуш тарзида, халқ характери ва миллий менталитетидаги маънавий янгиланишлардан иборат;
иккинчидан, халқаро ижтимоий муҳит манзарасини такомиллаштириш, яъни қарама – қарши кучлар ўртасидаги зиддиятларни барқарорлаштириш, коллизия (қарама – қарши кучлар манфаатининг тўқнашуви) муҳитидан муроса, ҳамкорлик муносабатлари, тинчлик маданиятига ўтиш, миллатлараро, давлатлараро, конфессиялараро толерантлик муносабатларини чуқурлаштириш,инсониятга умумий хавф туғдирувчи терроризм, наркобизнес, экстримизмга қарши халқаро ташкилот тўзилмаларига асос солиш ва бошқа фаолиятлар мажмуидан иборат.
Мамлакатимизда маънавий – руҳий покланиш, милий қадриятларни тиклаш, ворислик анъаналарига садоқатли авлодни тарбиялаш ва амалиётга жорий этиш концепцияси ишлаб чиқилди. Мамлакатимизни озод ва обод жамиятга айлантирувчи, Ватан равнақини маънавий таъминлаб берувчи миллий истиқлол ғояси шаклланди. Миллий урф – одатлар қадриятлар ва анъаналарнинг тикланиши, янги жамият қуришда маънавий – марифий тарғибот ва таълим – тарбиянинг роли оширилди. Бу соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва янгилаш жараёнлари изчил амлга оширилмоқда.
Жумладан, биринчи президентимиз И.Каримов таъбири билан айтганда: “Жамиятни маънавий янгиланишдан мақсад – юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ эркинлиги ва фаровонлигига эришиш, комил инсонни тарбиялаш, ижтимоий ҳамкорлик ва миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби кўпдан – кўп муҳим масалалардан иборат”19, деб асосланган эди.
Дарҳақиқат, маънавий ўзғаришлар жараёнларининг натижасида ижтимоий онг мазмунидаодамлар тафаккурида, хулқ атворида янги қадриятлар қарор топди. Ҳаётга муносабатлар тизими ўзғарди. Юрт тинчлиги, Ватан равнақи, мамлакат барқарорлиги каби тинчликпарварлик ғоялари қадрият даражасига кўтарилди. Бугунги жаҳон ҳамжамиятида бундай қадриятларга кучли эҳтиёж сезилмоқда.
Атоқли немис файласуфи Гегель бу борада “ҳар бир давлат қурилиши маълум халқ миллий маънавий маҳсули, ўзлигини намоён этиш ва маънавий онглилик тараққиётининг пиллапоясидир. Бу тараққиёт зинасини қадам – бақадам босиб, бир меъёрдаги ҳаракатни, вақтдан ўзиб кетмасликни тақозо этади. Вақт ҳамма нарсага қодир. Унда тафаккур, фалсафа... ҳамма нарса мужассам.”20, деб такидлайди.
Бугун биз тарихий бир даврда – халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч – осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз. Биз ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, мана шундай олижаноб интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олгани – бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик берганини бугун ҳаммамиз чуқур англаймиз. Ана шу ҳақиқатни халқимиз ҳар томонлама тўғри тушуниб, танлаган тараққиёт йўлимизни онгли равишда қабўл қилгани ва қўллаб-қувватлаётгани давлатимиз олдимизга қўйган мақсадларга эришишнинг асосий манбаи ва ғарови эканини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда. Бунёдкор халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий-ахлоқий тарбия масаласи ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Зеро, мамлакатимиз биринчи раҳбари И.Каримов бу масалага мустақиллигининг илк кунларидаёқ эътибор қаратиб, “бизга зарба бўлиб тушган энг оғир танглик иқтисодий эмас, балки маънавий танликдир. Асрлар мобайнида қарор топган ахлоқий – маънавий қадриятларни ғоявий қарашларга қурбон қилиш оқибатларини бартараф этиш иқтисодиётни тартибга келтиришдан кўра анча машаққатли бўлади” деб таъкидлайди.21
Ағар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин.
Эл – юртимиз ўзининг кўп асрлик тарихи давомида бундай машъум хатарларни неча бор кўрган, уларнинг жабрини тортган. Шундай асоратлар туфайли тилимиз, динимиз ва маънавиятимиз бир пайтлар қандай хавф остида қолганини барчамиз яхши биламиз. Ушбу фожиали ўтмишни, босиб ўтган машаққатли йўлимиз барчамизга сабоқ бўлиши, бугунги воқеъликни теран таҳлил қилиб, мавжуд таҳдидларга нисбатан доимо огоҳ бўлиб яшашга даъват этиши лозим. И. Каримов Юксак маънавият енгилмас куч номли асарида “Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Бу ҳақиқат кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган”22, деб таъкидлайди.
Ватанпарварлик Ватанни севиш, у билан ғурурланиш, она юрт эришган муваффаққиятларидан қувониш, унинг истиқболи учун қайғуриш каби ҳис – туйғуларда ёрқин намоён бўлади. Маълумки, биз бошимиздан кечирган собиқ мустабид тўзум даврида миллий маънавиятни ривожлантиришга мутлақо йўл қўйилмаган. Аксинча, халқимизнинг табиати, яшаш тарзига ёт бўлган коммунистик мафкурани ҳар қандай йўллар ва зўравонлик билан жорий этишга ҳаракат қилинган. Шунинг учун ҳам истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ бу соҳадаги аҳволни тубдан ўзғартириш юртимизда энг долзарб ва ҳал қилувчи вазифалардан бирига айланди.
Ижтимоий ва маънавий соҳада, инсонпарварлик ғояларига содиқлик, инсон, унинг ҳаёти, шахсий дахлсизлиги, эркинлиги, қадр-қиммати, яшаш жойни танлаш ҳуқуқи, инсон ҳуқуқларининг Умумжаҳон декларацияда мустаҳкамланган меъёрларини қарор топтириш, маънавият ва ахлоқийликни тиклаш, қадимги ва замонавий маданий бойликларни асраб-аввайлаш, миллий маданият ва тилларга ўзаро ҳурматда бўлиш, ҳурфикрлилик ва виждон, дин эркинлиги қоидаларини қарор топтириш, ижодни ривожлантириш, истеъдод ва қобилиятларни намоён этиш учун қулай шароит яратиб назарда тутади.
Ўзининг халқаро обрў-эътиборини қозониш ва мустаҳкамлаш, халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида ўзини қарор топтириш учун кўп ишларни қилиш, баъзида эса умуман бошидан бошлаши керак.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига, уни амалга ошириш йўлларини белгилашга негиз бўлувчи асосий принциплар этиб қўйидагиларни белгилаб олинган: Ўз миллий-давлат манфаатлари устун бўлган ҳолда ўзар манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш. Бошқа бирон-бир давлатнинг таъсирига тушиб қолмаслик; Халқаро майдонда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун, можароларни тинч йўл билан ҳал этиш учун курашиш, ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмасдан Ўзбекистоннинг ядросиз зонага айлантириш; Ташқи сиёсатда тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига амал қилиш; Ташқи сиёсатда очиқ-ойдинлик принципини рўёбга чиқариш ва тинчликсевар мамлакатлар билан ташқи алоқаларни ўрнатишга интилиш; Тўла ишонч принциплари асосида икки томонлама, ҳам кўп томонлама ташқи алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш учун халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш.
Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини қўйидагилар ташкил этади: умуминсоний қадриятларга содиқлик; халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиш.23
“Бугунги шиддатли даврда чинакам маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, ўз миллий қадриятларини, миллий ўзлигини англаши, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидойилик билан кураша олиши мумкин”24.
Тоталитар тўзум емирилгандан кейин дунёлар қутбларга бўлиниши барҳам топди. Лекин шу туфайли у хавфсизроқ, барқарорроқ, собитқадамроқ бўлиб қолдими?
Кейинги йилларда бутун дунё миқёсида ва минтақалар даражасидаги халқаро муносабатларни танқидий таҳлил қилиш ва энг аввало бир қанча мамлакатларда кескин сиёсий кураш бораётган бир вақтда демократия асосларини баъзан қийинчилик билан қарор топиш жараёнларини тадқиқ қилиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шунингдек, ҳалқаро муносабатларда мамлакатлар миллий ўзликни англашда фаол жонланиши ҳамда миллатлар ва айрим элатларда ўз тақдирини ўзи белгилашга интилиши, этник ва миллатлараро зиддиятларни сақланиб қолаётганлиги, қотиб қолган мафкуравий ақидаларни қадрсизланиши ҳамда сиёсий ва диний экстремизмнинг турли шакллари кучайиб бораётганлиги, дунёни катта қисмида иқтисодий заиф, аҳолиси қашшоқ яшаётган мамлакатлар сақланиб қолаётганлиги, ижтимоий гуруҳлар ўртасида иқтисодий ва ижтимоий табақаланиш кучайиб бораётганлиги бўларнинг барчаси дунё ҳали ҳам аввалгидек мўрт бўлиб турганлигини ва авайлаб муносабатда бўлишни талаб қилаётганлигидан далолат беради.
Бизни қуршаб турган олам ғоят мураккаблашиб, унинг глобал муаммолари тобора ортиб бормоқда. Бу эса суверен давлатлар раҳбаридан бошлаб, оддий фуқароларигача ўз зиммасига юклаган жуда катта бурч ва маъсулиятни теран англаб, ўй ҳаёлини ҳамиша тинчлик, осойишталикни сақлаш, авайлаш ва мустаҳкамлашга қаратмоғи муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун мамлакатимиз тинчлиги ва барқарорлигига таҳдид солиб турган турли иқтисодий сиёсий, ижтимоий, маданий ва диний омилар мавжуд. Ислом фундаментализмининг республикамиз миллий хавфсизлигига солаётган хавф-хатари қўйидаги кўринишларда намоён бўлаётганини кўришимиз мумкин:
Биринчидан, ақидапарастликни ёйиш орқали диндор мусулмонларни давлат сиёсатига бўлган ишончини йўққа чиқаришга уринмоқда. Яхшилик йўлидаги ўзғаришларнинг устувор шартлари бўлган барқарорликни, миллий, фуқаролараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни бўзиш йўлидаги уринишларда намоён бўлмоқда. Ақидапарастларнинг мақсади демократияни, дунёвий давлатни, кўп миллатли ва кўп динли жамиятни обрўсизлантиришдан иборатдир.
Иккинчидан, фундаменталистларнинг адолат ҳақидаги оломонбоп, жозибадор, аммо бақироқ даъватларига кўр-кўрона эргашувчи фуқаролар аввало ўзгалар иродасининг қули бўлиб қолиши мумкинлигини англаши лозим.
Учинчидан, мамлакат аҳолиси ва ижтимоий қатламлар ўртасида «ҳақиқий» ва «сохта» диндорлик белгилари бўйича қарама-қаршиликни келтириб чиқаришга уринмоқда. Масалан, бу уринишлар Жазоир ва Афғонистонда юзага келаётган миллатлараро низоларни келтириб чиқараётганини гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Тўртинчидан, Ўзбекистоннинг жанубий чеғараларидаги қўшни мамлакатларда фуқоролар уруши тўхтамай, давом этиб келаётганлигида номоён бўлмоқда ва бу мамлакатимиз тинчлиги ва барқарорлигига таҳдидлар сақланиб қолмоқда.
Бешинчидан, мусулмон ва номусулмон мамлакатларда, айниқса уларнинг жамоатчилиги орасида ҳам Ўзбекистон ҳақида кўнгилни совутадиган фикр туғдиришга уринишларда намоён бўлмоқда.
Олтинчидан, Ислом цивилизацияси билан исломий бўлмаган цивилизациялар ўртасида янги қарама-қаршиликни шакллантиришда намоён бўлмоқда. Бу эса жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш жараёнларига ғоят салбий таъсир кўрсатмоқда.
Еттинчидан, омманинг онгида дин барча иқтисодий, сиёсий ва ҳалқаро муаммолар ҳамда зиддиятларни ҳал қилишда универсал восита деган фикрни қарор топтиришга харакатларни кўришимиз мумкин.
Ғарбдаги тадқиқотчилар ва исломшунослар орасида фундаменттализм жаҳон ҳамжамияти учун хавфли бўлмаган, аксарият холларда ўз давлатларига қарши қаратилган йўналиш деган қараш кенг ёйилган. Гўё ақидапарастлар бу давлатларни бўзиб, ўзлари хохлаганча қайта қуриб олишгач, жаҳон ҳамжамияти билан мулоқат қилишга дурустроқ тайёр бўлар эмишлар.
Ислом фундаменттализмининг хавфи ҳақида фикр юритар эканмиз, нафақат унинг ислом дини ичидаги сабабларига, балки уни келтириб чиқараётган, рағбатлантираётган жиҳатларига ҳам доимо эътибор қаратишга мажбурмиз. Диний фундаментализмнинг ҳар қандай кўринишларига қарши чиқаётган жаҳондаги таъсир доираси кенг ва обрў эътиборли кучлар турли маданиятлар ҳамда цивилизациялар ёнма-ён яшашидан нормал, тенг ва ўзаро фойдали шарт-шароитлари учун курашда Ўзбекистоннинг аҳамиятини англаб етмоқдалар.
Маънавий тарбияда дин арбобларини хиссаси катта бўлиши керак. Улар ислом қадриятлари мағзи бўлмиш эзгулик ва покликка чақирувчи ўгитларни одамлар дилига етказади. Ислом дини бу ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам иймон, ҳам аҳлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканлигини унутмайлик. У қуруқ ақидаларни йиғиндиси эмас. Диний таълимотларда босқинчилик ва одам ўлдириш қатъий қораланади. Бинобарин, гуманистик моҳиятга эга диний ақидалар тинчлик, тотувлик ва бағрикенгликни ёқлайди. Ана шу маърифатни фуқароларимиз қабўл қиладилар ва яхши ўгитларга амал қилади. Меҳр-оқибатли, номусли, ориятли бўлишига, иззат-эҳтиром тушунчаларига риоя этишига ҳаракат қиладилар. Кўҳна тарихимизнинг қайси даврини эсламайлик, дин доимо одамларни ўзини-ўзи идора этишига, яхши хислатларни кўпайтириб, ёмонликлардан четланишни буюрган. Уни оғир синовларга бардош беришга, ёруғ кунларга интилиб яшашга ишонтирган. Бундай даъват ўз навбатида одамларга куч-қувват бағишлаган, иродасини мустаҳкам қилган, бир-бирига меҳру оқибатини оширган. Мамлакатимиз мутафаккирлари Хожи Аҳмад Яссавий, Хожа Баховуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро каби алломалар ижодида инсонпарварлик ва тинчликпарварликни тарғиб қилувчи кўплаб ғояларни учратишимиз мумкин.
Биринчи Президент И. Каримовнинг қўйдаги сўзларини ҳам келтирш ўринли деб билдик: “ Қадимий Мовароуннаҳр ва Хуросон фарзандларининг жаҳон илму зиёси тарихига зарварақлар ила битилган асарлари оз эмас. Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мусо Хоразмий, Абу Наср Форобий, Рудакий, Улуғбек, Жомий, Навоий, Бобур, Абдулло Қодирий, Чўлпон, Фитрат ва бошқа юзлаб зотларни жаҳон яхши билади.”25
Асрлар давомида дин одамларни энг улуғ мақсадлар йўлида бирлашишга, ҳамжиҳат бўлишга ундаган. Халқимиз турмушида, ҳаётида катта ўрин тутган. Демак, дин халқ маънавиятини, маърифатини юксалишига катта ҳисса қўшиб келган. Бугунги давлатчилигимиз ҳақида сўз юритганда, режалар тўзганда динни, энг аввало ҳам миллий, ҳам умуминсоний қадрият сифатида эътиборда тутишимиз лозим. Умуминсоний ва миллий қадриятларни тобора уйғунлаштириб ҳаётга тадбиқ этишда, бизни олимларимиз ҳозирги босқичда ҳар бир йигит-қизни илм-маърифатли, диёнатли, юксак аҳлоқли бўлиши билан бирга замонавий техника ва техналогияларни пухта ўзлаштириш лозим деган хулосага келмоқда. Ёшларимиз исломий қадрият билан бир қаторда коинот сиру асрорларигача бўлган дунёвий билимини ҳам теран ўрганишлари зарур.
Яна шуни эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ дин давлат ишларидан ажралган ҳолда, бизнинг кўпмиллатли мамлакатимизда ислом дини билан баробар православия, иудаизм, протестантизм, католик, буддизм дини синғари ўндан ортиқ бошқа конфессиялар мутлақо эркин фаолият кўрсатмоқда. Қайси динга муносиблигидан қатъий назар бу конфессияни вакилини биз билан бирга Ўзбекистон халқи фаровонлиги учун меҳнат қилаётгани бизни мамнун этади.
Ватанимиз азалдан башарият тафаккур хазинасига унутилмас ҳисса қўшиб келган. Асрлар мобайнида халқимизнинг юксак маънавият, адолатпарварлик, маърифатпарварлик каби эзгу фазилатлари Шарқ фалсафаси ва ислом дини таълимоти билан ўзвий равишда ривожланди. Ва ўз навбатида, бу фалсафий-ахлоқий таълимотлар ҳам халқимиз даҳосидан баҳра олиб бойиб борди. Бизнинг келажаги буюк давлатимиз ана шу фалсафага уйғун ҳолда Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек синғари мутафаккир аждодларимизнинг доно фикрларига уйғун ҳолда шаклланиши лозим. “Аслини олганда, ахлоқ-маънавиятнинг ўзаги. Инсон ахлоқи шунчаки салом-алик, хушмуомалаликдангина иборат эмас. Ахлоқ - бу, аввало, инсоф ва адолат туйғуси, иймон, ҳалоллик дегани”26 деб таъкидлайди юртбошимиз И.А.Каримов ўзининг асарида.
Америкалик файласуф ва сиёсатшунос олим Френсис Фукуяма ўзининг “Тарих интиҳоси” номли асарида тоталитар тўзум ва мафкуралар (бу ўринда у фашизм, нацизм ва коммунизмни назарда тутади) барҳам топган сайин дунё миқёсида либерал демократиянинг обрўси эътибори ва таъсир кучи ортиб боришини такидлаб, бундан кийин универсал сиёсий бошқарув сифатида тўлиқ ғалаба қозонди ва бундан кийин бундай тизимни ишлаб чиқаришга зарурат қолмайди деган хулосага келади. Бироқ фукуяма тасаввуридаги давлат диний, ирқий, маданий ва синфий тафовутлардан холи аллақандпй тўзилма сифатида намоён бўлади. Унинг фикрича йўлини танлаган инсоният глобал “очиқжамият” (Карл Поппер атамаси) асосида бирлашган ҳамда диний, ирқий, миллий, маданий ва бошқа тафовутлардан холи “дунё фуқаролари” тимсолида бундан буён сиёсий масалалар эмас, асосан технологияни такомиллаштириш, экологик ҳолатни яхшилаш, турли маданиятларнинг бирхиллашуви муаммолари билан машғул бўлади. Фукуяма назарида либерал демократия жаҳондаги давлатларда яккаю ягона ҳукмрон дунёқарашга айлангач, инсониятнинг “эскилик қолдиқлари” ни (яъни миллий маънавий мерос, давлатчилик анъаналари, алоҳида элат ва гуруҳларга хос урф-одат, қадриятлар ва хоказо) илдизи билан қўпориб ташлаши қолади холос. Хуллас, Фукуяма таъбири билан айтганда, ривожланган Ғарб мамлакатлари халқлари “тарих интиҳоси”га етиб, улар учун ҳўзур ҳаловатли ҳаёт бошланди. Аммо Фукуяма бу малакатларни ичидан емираётган муаммолар, жумладан, азалий диний ва миллий қадриятлар, оила институтининг таназзулга юз тутаётганини, жамиятда ғайримаънавий хулқ-атворнинг қарор топаётгани, шахснинг ёлғизлашув феноними тобора яққол намоён бўлаётганига эътибор қаратмайди. Ваҳоланки, холисона фикр юритадиган кўплаб олимларнинг таъкидлашича Ғарб ижтимоий-иқтисодий ва илмий-технологик жиҳатдан қанчалик тараққий этмасин у ғоявий мафкуравий, маънавий маданий жиҳатдан ҳалокат ёқасига бориб қолган.
Инсоният Шарқ ва Ғарбга бўлинган ижтимоий маданий тизим сифатида азалдан бир бирига тенг, бир бирига боғлиқ бўлган бир айлананинг икки қутби тарзида шаклланиб, ривожланиб келган. Қадим қадимдан улар ўртасида ўзига хос меҳнат тақсимоти қарор топган: Ғарб асосан инновацион технологияларга ихтисослашган бўлса, Шарқда маънавий маданий асос, азалий қадриятлар устувор бўлиб келган. Барча буюк жаҳон динлари Ғарбда эмас, айнан Шарқда пайдо бўлгани бежиз эмасдир. Шу маънода Шарқ ва Ғарб ўртасидаги фарқни инсон мияси ўнг ва чап ярим шарларининг бир биридан фарқланишига қиёслаш мумкин. Бу ўринда машҳур файласуф Карл Ясперснинг қуйидаги мулоҳазасига қулоқ тутиш ўринлидир. “Турли шаклларда – деб ёзади у, - азалий қутблилик (дунёнинг Шарқ ва Ғарб қутбларга бўлиниши назарда тутилмоқда) асрлар мобайнида сақланиб келинган... юнонлар ва форслар, рим империясининг Ғарб ва Шарқ қисмларга бўлиниши, ғарбона ва шарқона насронийлик, ғарб олами ва ислом, Европа ва Осиё, бир сўз билан айтганда, бу босқичма босқич алмашиб келаётган зиддиятнинг мазмун моҳияти шундан иборат”27.
Фукуяма эса бундай икки ёки бугунги кунда айримяпон, хитой, рус ва ҳиндолимлари ёқлаб чиқаётган кўп қутблиликни мутлақо хазм қила олмайди. Жаҳондаги барча мамлакатлар халқлари, қайси тамаддун ва маданиятга мансуб бўлишидан қатъий назар, эртами кечми, «ёруғ истиқбол» га етакловчи энг мукаммал сиёсий бошқарув шакли - ғарб либерал демократиясини (албатта, Фукуямага унинг америкача модели афзалроқ экани маълум) муқаррар равишда қабўл қилади ва ўзлаштиради, деган ўзул кесил хулосага келади. Бизинингча олимнинг бу хулосаси кўплаб ривожланган ва ривожланаётган ғарб ва шарқ мамлакатлари жамоатчилигига маъқул бўлмаслиги аниқ. Хатто ғарб либерал демократияси, унинг америкача моделини жорий этган япония ҳам ўзига хос маданияти, қадриятлари, давлатчилик анъаналари, аждодлари эътиқодидан воз кечгани йўқ. Ҳар холда, аксарият мутахасислар замонавий япон сиёсий маданияти ҳақида сўз кетганда, унинг шарқона анъанавийлик ва ғарбона қадриятларнинг ўта ноёб мужассами ва муштараклиги тимсоли сифатида баҳоламоқда. Фукуяма таъкидлаганидек, анънавий япон маданий қадриятларининг ғарбона андозаларга сингиб кетиши ҳақида умуман сўз бораётгани йўқ. Эътиборли жиҳати шундаки, Ҳиндистон, Тайван, Жанубий Корея ва Малайзия каби Шарқий ва Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари Бразилия, Аргентина, Чили синғари Лотин Америкаси мамлакатлари, хатто американинг биқинида мексика ҳам либерал демократик қадриятларни ўзига хос миллий хусусиятлар билан уйғун холда жорий этишга интилмоқда. Бу давлатларнинг биронтаси ҳам ўз миллий қадриятларидан воз кечиш эвазига ғарб либерал демократиясига сингиб кетишига шошилаётшгани йўқ. Шу маънода Фукуяма таклиф этаётган «ёруғ истиқбол» аслида инсониятнинг тараққиёт йўлидан чалғитадиган яна бир утопия бўлиб қолади28.
ХУЛОСА
Мустакиллик шароитида биз мёхнатга бутунлай янгича муносабатни шакиллантиришимиз лозим. Инсон асосий ишлаб чикарувчи куч, хар кандай ижтимоий фаолиятнинг субъёкти сифатида тараккиёт модёлининг асосий ижодкари, харакатлантирувчи кучидир. Биз дунёкарашимиз бахолар, кадриятлар мёзонида ижодга, мёхнатга янги муносабатни шакиллантирсак, яъни бокимандаликни тёкинчиликни инкор килсак, шахснинг ижодий интилишлари ва тадбиркорлигини рағбатлантиришни, шахс билан хисоблашишини ўргансак, жамиятнинг хар бир аъзоси фақат мехнат оркалигина ўзлигини, ўз имкониятларини вокё кила олишига олиш бўлса, ўзбек модёлининг салохияти янада ортади. Шахснинг моддий манфаати жамоа ва жамият манфаати билан уйгунлаштирилмас экан, ўзбек модёли истикболимизбўлиб колавёради. У канчалик ички тўзилиши жихатдан мутанносиб бўлмасин, канчалик Фан-техника ютукларига, янгиликларига очик-илғор тамойилларга таянмасин, шахс манфаатлари амалда хисобга олинмаса, у рёал эмас, балки формал хусусиятни касб этади ва воке бўлмайди. Ўзбек истонда болаларни факатгина ота-она эмас балки кариндош – уруғлар, куни-кушнилар, махала –куй хам тарбиялайди , дёган гап бор. Ёшларнинг ахлокий киёфаси шакилланишига хама даврда хам атроф мухит катта таъмтр кўрсатибкёлган. Кўп болали оилаларда, айникса кишлок жойларида, болалар халол мёхнат килишга, укаларини тарбиялашга, отаонасига, қўни-қўшнисига ёрдам бёришга ёшлигиданок адашмаганлар. Катта ёки кичикми учрашганда, бир-бирларига салом бёриб, холл-ахвол сураши хам юксак ахлокий фазилатдир. Куни-кушниларнинг уйида бирор бир маросим бўлганда , ёшларнинг ўзлари чикиб кумаклашиши хам миллий тарбия натижасидир. Кизлар ибо, андиша, камтарлик шарму хаё, ор-номус нима эканлигини китоблардан укиб эмас , биринчи навбатда ота-онадан , куни-кушнидан ургансалар яхши фазилатларга эга бўладилар. Бу борада жамоатчилик фикрини хам билиш ахамиятлидир. Ёшлар жиноят ва жазо конунларини яхши билганликлари учунгина эмас, балки жамоатчилик фикридан хайикканликлари учун хам турли нопок ишларга кул уриши хаёлларига кёлтирмаганлар. Якин-якинларда хам ёшлар катта ёшдагиларнинг олдида ичкилик ичишга, ибосиз сўзларни айтишга ботина олмас эди. Ўзбек модёли маънавиятига, хусусан мёхнат тарбиясига жуда катта эътибор бёрилиши ва айни пайтда тарбия ишлари моддий рагбатлантирилиши билан мустахкамланишини таказо этади.Тараккиёт модёли учун яна бир масала жуда мухимдир- бу корхона эгасининг ишчи ва хизматчилар билан муносабати адолатга, ижтимоий хамкорлик ёки эксплутацияга, адоватга асосланишидир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ:

  1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2016.

  2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017.

  3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Т.: Ўзбекистон, 2017.

  4. Каримов И.А. Туркистон – умумий уйимиз. Т., Ўзбек истон, 1995 й.

  5. Каримов И.А. Ўзбек истонда дёмократик ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари. Т., Ўзбек истон, 1996 й.

  6. Каримов И.А. Конституция кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. Халқ сўзи, 8 дёкабр 1999 й.

  7. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Тошкёнт: Ўзбек истон, 2000 й.

  8. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк кёлажакка ишончдир. Тошкёнт: Ўзбек истон, 2000 й.

  9. Абдураҳмонов Ф. Мустақиллик ва миллий манфаатлар. Т., Фан, 1994 й. Хўжамуродов И. Маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англаш. Т., 1991 й.

  10. Ўзбекистон сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳатлар сари. Т., Унивёрситёт, 1996й.

  11. Каримов И.А. Юксак маънавият – ёнгилмас куч. – Т.: “Маънавият”, 2008. 10. Янги Ўзбек истоннинг 7 зафарли йили. Т., Шарқ, 1999 й.

  12. Отамуротов С. Миллий ўзликни англаш; миллий ғурур; – Мустақиллик: изоҳли илмий-оммабоп луғат. Т., 1998 й.

  13. Каримов И.А.Бизнинг йўлимиз — дёмократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модёрнизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир. Ўзбек истон Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбек истон Рёспубликаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимда қилган маърўзаси. – “Халқ сўзи” газётаси.

  14. А. Эркаев “Маънавият ва тараққиёт модели” –Т.: Маънавият; 2005.

  15. Ахмедов Х. “Маънавий ҳаёт динамикаси” –Т.: Инновацион ривожланиш нашриёти-матбаа уйи; 2018.

  16. Ғойибназаров Ш. “Оммавий маданият” –Т.: Ўзбекистон; 2012;

  17. Д.Бозоров, У.Тилавов С.Худайназаров ва бошқалар “Радикал мафкураларнинг ёшлар тарбиясига салбий таъсири ва унинг олдини олиш усусллари” –Т.: Парадигма; 2017.

  18. Даминов И.“Маслаҳачи минбари” –Т.: “Турон замин зиё”, 2016.

  19. М.Жакбаров ва бошқалар “Миллий ғоя- хавфсизлик ва барқарорлик омили” –Т.: “Турон замин зиё”, 2014.

Интёрнёт сайтлари
1. www.bilim.uz.
2. www.gov.uz.
3. www.press-service.uz.
4. www.philosophy.ru.
5. www.filosofiya.ru.
6. www.philosophy.nsc.ru.
7. http // philosophy.albertina.ru.
8. www.history.ru.
9. www.philosophy.com.

1 Қаранг: “Халқ сўзи”, 2017 йил 16 январь, №11(6705).

2 Жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир. // Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи. “Инсон ва қонун”, 2017 йил 4 июль, №29 (1077).

3Авесто. Тарихий – адабий ёдгорлик. А.Маҳкам таржимаси.– “Шарқ”, 2001. –90 б.

4Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. . А. Кодирий номидаги халқ меросинашриёти, 1993.186-б.

5Абу Райҳон Беруний. “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”. –Тошкент: Фан, 1972. – 68 б.

6Абу Али Ибн Сина. Философски трактаты. –М.: Наука, 1980. – С. 43.

7К вечному миру.-И.Кант.Соченения на немецком и руском языках.-М.,1994. Том 1 стр 358. Гегель. Философия права. М., 1990, стр.469. Ясперс К. Смысл и назначение истории. М., «Юнион», 1991., С 115-116;Рассел Б. Здравый смысл и ядерная война = Common sense and nuclear warfare / Пер. с англ. В. М. Карзинкина. — М.: Изд-во иностранной литературы (ИЛ), 1959.

8Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. – Тошкент: Ўзбекистон, 2012. – Б. 3-34.; Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9. – Тошкент: Ўзбекистон, 2001. – Б. 225-266.; Каримов И..А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашамиз. Т.10. – Тошкент: Ўзбекистон, 2002. – 432 б.; Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т.14. – Тошкент: Ўзбекистон, 2006. – Б. 61-97.; Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. Т.16. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – Б. 3-56.; Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – 176 б.; Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш - бизнинг олий мақсадимиз. Т.17. –Тошкент: Ўзбекистон, 2009.– Б. 29-65;И.А.Каримов. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд. – Т., Ўзбекистон, 2000, 59-б; И. Каримов “ Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” Тошкент: Ўзбекистон 2012 й. 250 – бет; Каримов.И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. –Тошкент: Ўзбекистон. 1996. -39 б; Каримов И.А. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибидаги мажлисдасўзлаган нутқ.\\Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш,маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизни ҳаёт даражасини ошириш-барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир.Т.15.- Т.: «Ўзбекистон», 2007. 290-б.

9А.Шер. Ахлоқшунослик. “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти” Т.,2010. 278 б;Л.Левитин. “Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида”Т.;2001;Гафарли М.М., Касаев А.Ч. Ривожланишнинг ўзбек модели: тинчлик ва барқарорлик - тараққиёт асоси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – 288 б.; Назаров Қ. Миллий истиқлол ғоясининг асосий мақсад ва вазифалари. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2001. – 38 б.; Очилдиев А.С. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2001.; Ўша муаллиф. Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар. – Тошкент: Ўзбекистон, 2004.; Ўша муаллиф. Глобаллашув ва мафкуравий жараёнлар. – Тошкент: Муҳаррир, 2009. Тинчлик ва барқарорлик – тараққиёт омили Т., Академия, 2005; Отамуродов С. Глобаллашув ва миллат. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2008. Нарзулла Жўраев. Агар огоҳ сен …Т.: «Ёзувчи» 1998; Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. –Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – 36 б;

10Энтони Гидденс. Социология. Тошкент.,Шарқ. 2002 ­Б.387­421; Фрэнсис Фукуяма. Конец истории и последний человек. М., Аст, 2005; С.Хантингтон Кто мы? Вызовы американской национальной идентичности.М.,Транзиткнига,2004; З.Бзежинский. Выбор. Мировая господства или глобальное лидерство. М.,Междинародные отношения, 2005; Збигнев Бжезинский. Великая шахматная доска (Господство Америки и его геостратегические императивы) М., Междинародные отношения, 1998; Амартия Сен. Развитие как свобода. М.,Новое издательство, 2004;А. Дугин. Основы геополитика М.: Арктория-центр,1999;Тойнби А. Дж. Постижение истории. Сборник. / Пер. с англ. Е.Д.Жаркова, М., Рольф, 2001; Слипченко В. Война будущего (прогностический анализ). – М.: Глобус, 2001. – С. 5.

11 Қаранг: Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 16 июнда пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабига ташрифи. http://uzpse.uz/news/uzbekistan-news/shavkat-mirziyeev-yeshlar-tarbiyasi-eng-mu-im-masalalardan.

12 Мирзиёев Ш.М. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, барқарор ривожланишини таъминлаш-халқимиз учун муносиб ҳаёт даражасини яратишнинг кафолатидир.-Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 7-съездидаги маъруза. 2016. 19 октябрь. –Б 89.

13 Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12-июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши. http://uza.uz/uz/politics/parlamentimiz-haqiqiy-demokratiya-maktabiga-aylanishi-isloho-13-07-2017

14 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Т.:, Ўзбекистон 2019 йил 15-б.

15 Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб янги босқичга кўтарамиз. –Т.:, Ўзбекистон НМИУ. 2017 йил 55-б.

16 Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. –Т.; Ўзбекистон 2017 й. 1- жилд, 27-б.

17 Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. Т.: Халқ мероси нашриёти. 1993, 169 б.

18 Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. Тошкент 2010 йил. 152-б.

19 Каримов.И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон турмуш – пировард мақсадимиз. Т., Ўзбекистон, 2000, 499 б.

20 Қаранг: Гегель. Философия права. М., 1990, стр.469.

21 Каримов.И.А. Ўзбекистон Мустақилликка эришиш остонасида. –Тошкент: Ўзбекистон, 2011. 263 б.

22 Каримов.И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон турмуш – пировард мақсадимиз. Т., Ўзбекистон, 2000, 488 б.

23 Каримов.И.А.Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. –Т., Ўзбекистон. 2003. 142 б.

24 Каримов.И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч. –Т., Маънавият. 2008. -16 б.

25 И. Каримов “ Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” Тошкент: Ўзбекистон 2012 й. 250 – бет.

26Каримов.И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. –Тошкент: Ўзбекистон. 1996. -39 б.

27Қаранг: Ясперс К. Смысл и назначение истории. М., «Юнион», 1991., С 115-116.

28Қаранг:Фрэнсис Фукуяма. Конец истории и последний человек. М., Аст, 2005.

Download 108,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish