Маънавий бойлигимиз – ютуғимиз гарови



Download 187,87 Kb.
Pdf ko'rish
Sana23.02.2022
Hajmi187,87 Kb.
#176692
Bog'liq
manavij bojligimiz yutugimiz garovi



МАЪНАВИЙ БОЙЛИГИМИЗ – ЮТУҒИМИЗ ГАРОВИ 
 
Комил ҲАЙДАРОВ, 
Самарқанд ВПКҚТМОИ маънавий-маърифий ва илмий 
ишлар проректори, фалсафа фанлари номзоди, доцент
Шавкат САИДҚУЛОВ, 
Самарқанд ВПКҚТМОИ доценти, педагогика фанлари номзоди 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзининг “Юксак 


маънавият – енгилмас куч” номли асарида “Бугун биз тарихий бир даврда – 
халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаѐт 
кечираѐтган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик 
давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга 
киритаѐтган бир замонда яшамоқдамиз”, деб таъкидлади. Мустақиллик 
миллий маданиятимиз тарихини ўрганишга, унинг чуқур тарихий 
илдизларини, шаклланиш босқичлари ва хусусиятларини очиб беришга 
шароит яратди. Бугун бой ва бетакрор миллий маънавий меросимизни 
ўрганиш баркамол авлод тарбиясида муҳим ўрин эгаллади.
Заминимиздан етишиб чиққан улуғ мутафаккир алломалар, шайхул 
машойихлар мероси халқ педагогикасининг муҳим манбаи сифатида намоѐн 
бўлмоқда. Хусусан, буюк мутафаккир, математик ва астроном Муҳаммад 
Ибн Мусо ал-Хоразмий алгебра фанининг асосчиси сифатида дунѐ фанига 
катта ҳисса қўшгани, унинг қаламига мансуб асарлар ҳозиргача ўз қадр-
қимматини йўқотмай келаѐтгани айни ҳақиқат. 
Ўз замонасининг буюк алломаларидан бўлган Аҳмад Ал-Фарғонийнинг
“Китоб ал-ҳаракат ас-самовия ва жавомиъ илм ан-мужум” номли астрономик 
асари ХII асрда Оврўпода лотин тили ва бошқа тилларга таржима қилиниб,
бир неча асрлар давомида чоп этилгани ҳам тарихий ҳақиқатдир. Ал-
Фарғонийнинг ушбу асари астраномиядан энг содда дарслик бўлиб, унда 
мураккаб геометрик шакллар ва математик формулалар ҳамда бошқа 
ҳисоблашлардан холидир. Мазкур асарнинг иқлимлар назариясига доир баѐн 
этилган географик бўлими ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб 
келмоқда. 


Ўрта асрларда яшаб ижод қилган буюк донишманд Абу Али Ибн Сино 
фалсафа, табобат, фалакиѐт, зология, геология, психология, мантиқ, мусиқа, 
тилшунослик ва адабиѐт каби фанларнинг ривожига бағишлаб 450 дан зиѐд 
асарлар яратди. Абу Али Ибн Сино болага билим бериш ўқитувчининг 
масъулиятли бурчи эканлигига алоҳида эътибор бериб, ўқитувчи болалар 
билан муомалада жиддий ва босиқ бўлиши, берилаѐтган билимларни болалар 
қандай ўзлаштираѐтганлигига эътибор бериши, таълимда турли усул ва 
шакллардан фойдаланиши катта аҳамиятга эга эканлигини асослаган. “Бола 
тарбияси – бу изчил, аста-секин амалга ошириладиган тартибдан иборат”, 
“Ўқитиш, билим бериш, ўргатиш ҳам аста-секин амалга оширилиши керак”, 
деган фикрлар улуғ алломага мансуб.
XIX аср охири ва XX аср бошларида Аҳмад Дониш, Бердақ, Феруз, 
Муқимий, Фурқат, Завқий каби маърифатпарвар ва шоирлар, Маҳмудхўжа 
Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Фитрат, Айний каби жадидчилик ғояларини 
олға сурган маърифатпарварлар Туркистоннинг маданий тараққиѐтига 
муносиб ҳисса қўшдилар. Хусусан, ХIX асрнинг ўрталарида Бухоро 
амирлиги даврида яшаб ижод этган Аҳмад Дониш ўз замонасининг ном 
қозонган шоири, мутафаккири ва маърифатпарвари бўлган. У риѐзиѐт, 
фалакиѐт, адабиѐт, мусиқа, тарих, фалсафа ва бошқа фанлар билан чуқур 
шуғулланган. Бизгача унинг 16 та рисоласи ва қатор шеърий тўпламлари 
етиб келган. Унинг “Рисолат дар илми курра” асари глобус ҳақида ѐзилган 
бўлиб, “Наводир ул вақое” асарида маърифат равнақига доир қарашлар ўз 
ифодасини топган.
XX аср бошларида Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг отаси 
Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) ўлканинг ижтимоий–сиѐсий, маданий ва 
маърифий ҳаѐтида чуқур из қолдирди, ўзбек миллий тарбияшунослик фанини 
ривожлантиришг катта ҳисса қўшди. У 1904 йилда Самарқандда биринчи 
бўлиб “Усули жадид” мактабини очди ва ўқувчилар учун қатор фанлардан 
дарсликлар ѐзди. Унинг бу соҳадаги ғоялари, илмий қарашлари, публицистик 
мақолалари матбуот саҳифаларида чоп этилди. 1911 йилда ѐзган “Падаркуш” 


дарамаси барчани илм-маърифатли бўлишга чақириш, жаҳолатга қарши 
кураш ғояси билан суғорилган. Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз замонасининг 
атоқли жамоат арбоби, исломшуноси, улуғ педогог ва ахлоқшуноси, юксак 
дидли журналисти сифатида танилган.
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг яқин сафдоши, таниқли ўзбек педагоги ва 
олими, жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндаларидан бири Абдулла 
Авлоний “Усули жадид” мактаблари учун тўрт қисмдан иборат дарсликлар 
яратди. Унинг “Туркий гулистон ѐхуд ахлоқ” номли асари ахлоқий, 
таълимий, тарбиявий масалаларга бағишланган. “Болаларда фикрлаш 
қобилиятини ўстириш муаллимларнинг муқаддас вазифасидир” деган ғоя 
Абдулла Авлонийнинг “Иккинчи китоби”да ўз аксини топган. Педагогика 
тарихида Авлоний биринчи марта “педалогия”, яъни бола тарбиясининг фани 
тушунчасини киритган.
Ҳозирги кунда замонавий, инновацион усуллар таълим тизимини 
тобора кенг ва чуқур қамраб олмоқда. Улардан самарали фойдаланишда 
буюк маърифатпарвар аждодларимиз, алломалар қолдириб кетган маънавий 
мерос муҳим манба бўлиб хизмат қилади ва халқ педагогикасининг нодир 
намуналарини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга касб этади. 

Download 187,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish