4-модда. Стандартлаш.
Энергия хосил қиладиган ва энергия сарфлайдиган абоб ускуналар хамда махсулотга қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда энергия жихатидан самаралдорлик кўрсаткичлари белгилаб қўйилади.
Норматив хужжатларда энергия хосил қилиш ва уни сарфлаш чоғида энергиядан самарли фойдаланиш кўрсаткичлари, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларида энергия сарфланиши, худудлар, бинолар ва иншоатларни иситиш, харорати ва намлигини бир хилда сақлаб туриш хавосини сақлаб туриш иссиқлик, сув, газ ва электр билан ёритиш учун энергия сарфлашларни белгилаб қўйилади.
Энергиянинг сарфи тегишли норматив хужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
5-модда. Стандартдлаш объектлари ва предметлари
Энергия, энергия хосил қиладиган ва уни сарфлайдиган ёки энергияни бир турдан бошқа турга айлантириб берадиган асбоб ускуналар ва махсулотлар траспорт воситалари йўлсозлик ва қишлоқ хўжалик машиналари ёришиш техникаси қурилмалари, иситиш харорат ва намликни бир хилда сақлаб туриш хамда хавони алмаштириш тизимлари халқ истеъмоли моллари шунингдек, иссиқлик ўтказмайдиган материаллар ва қурилиш конструкциялари энергиядан оқилона Фойдаланиш сохасидаги стандартлаштириш предметларидир.
6-модда. Энергия жихатидан самарадорлик хамда энергия сифати кўрсаткичларига риоя этилиши устидан давлат текшируви ва назорати.
Энергия жихатидан самарадорлик хамда энергия сифатининг норматив хужжатларида белгиланган кўрсаткичларга риоя этилиши устидан давлат текшируви ва назорати Ўзбекистон Республикаси вазирлар махкамаси хузуридаги Збекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази (матнда бундан буён Ўздавстандарт деб юритилади) хамда бошқа органдлар зиммасига қонун хужжатларида белгиланган тартибда юкланади.
7- модда. Энергия сарфлан нормативлари
Ушбу қонун 5-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган объектлар учун энергия сарфлаш нормативларини Ўзбекистон Республикаси Хукумати ёки ваколат берган органлар белгилайди.
Энергия сарфлаш нормативлари энергия хосил қилувчи асбоб-ускуналар ҳамда маҳсулотларининг техник паспортларига, тузатиш таъмирлаш ва режим варақаларига улардан фойдаланиш йўриқномаларига киритилади. Бинолар ва иншоатларни иситиш, уларнинг ҳавосини алмаштириш харорати ва намлигини бир хилда сақлаб туриш учун энергия сарфлаш нормативлари, қурилиш нормативлари ва қоидаларида белгилаб қўйилади. Энергия сарфлаш нормативлари ҳар беш йилда қайта қўриб чиқилади ав илғор технология ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |