Мамлакатнинг энергетика хўжалиги


IV. Энергетика текширувлари турлари



Download 471,5 Kb.
bet14/36
Sana04.03.2022
Hajmi471,5 Kb.
#481913
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36
Bog'liq
Энергияни тежаш масалаларидан узбекча маъруза

IV. Энергетика текширувлари турлари
9. Ёқилғи-энергетикаресурсларининг жами истеъмоли ёки унинг ҳар бир турининг истеъмол ҳар йили олти минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг бўлган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчилари мажбурий энергетика текширувидан ўтказилади.
10. Ёқилғи-энергетика ресурсининг йиллик истеъмоли олти минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг бўлган ёқилғи-энергетика истеъмолчиларинг энергетика текшируви ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларининг мурожаатига кўра ёки мувофиқлаштирувчи текширувлар давомида аниқланган истеъмолчилар томонидан ёқилғи-энергетика ресурси норационал фойдаланилганда давлат назорати органларинг қарорига кўра ўтказилади.
11. Энергетика текширувлари дастлабки, даврий (такрорий), навбатдан ташқари, тезкор (маҳаллий) текширувларга бўлинади.
12. Дастлабки текширувда ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлигига баҳо берилади (ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланувчининг асбоб-ускуналари ишчи самарадолиги; фойдаланиладиган ёқилғи-энергетика ресурсини ҳисобга олишнинг; улардан фойдаланиш бўйича ҳисобот бериш текширилади; ёқилғига сарф-харажатлар ва энергия таъминоти таҳлили ўтказилади).
Ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш олдинги текшириладиган давр учун ўтказилади.
Текшириш натижалари ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисининг белгиланган намунадаги энергетика паспортида қайд этилади (мазкур Қоидаларга 2-илова).
Ёқилғи-энергетика ресурси текшируви натижалари бўйича ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишдаги қоида бузишларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ва улардан самарали фойдаланиш, техник имконият бўлган тақдирда – иккиламчи энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар рўйхати берилади.
13. Даврий (такрорий) текширишда олдин берилган тавсиялар бажирганлиги текширилади, ёқилғи-энергетика ресурси истеъмоли динамикаси ва маҳсулот ишлаб чиқаришда уларнинг солиштирма харажатлари (энергия сиғимим, ишлаб чиқаришнинг умумий моддий харажатларида энергия ресурслари қиймати) баҳоланади.
Текшириш натижалари бўйича ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисининг энергетика паспортига ўзгартиришлар киритилади ҳамда мазкур Қоидаларнинг 12-бандида кўрсатилганга ўхшаш тавсиялар берилади. Ёқилғи-энергетика истеъмолчиларини даврий (такрорий) текшириш 5 йилда камида бир марта ўтказилади.
14. Навбатдан ташқари (режимдан ташқари) текширишлар:
Бир қанча билвосита белгилар (энергия ресурсларининг умумий ва солиштирма истеъмоли, маҳсулот ва ундаги ёқилғи таркиби таннархи, атмосферага зарарли чиқиндилар чиқариш ўсиши ва ҳакозолар) бўйича давлат назорати органида ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлиги кескин пасайиб кетганлиги тўғрисида тахмин пайдо бўлса; агар энергоаудитор томонидан ўтказилган текшириш натижаларининг ишончлилиги шубҳа уйғотса, давлат назорати органинг ташаббуси билан;
Истеъмолчи ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш бўйича ўз фаолиятини текшириш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилган тақдирда истеъмолчининг ташаббуси билан;
шошилинч аралашиш одамларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф соладиган қоида бузишларнинг олдини олиш юзасидан кечиктирилиб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш зарурлиги туфайли келиб чиққан тадбирда ҳамда қоида бузишлар бевосита улар содир этилаётган пайтда аниқланган тақдирда ўтказилади.
15. Тезкор текшириш (маҳаллий) ҳажми ва вақтига кўра чекланган хусусиятли бўлади. Бунда ёқилғи-энергетика ресурси турларидан биридан (электр ёки иссиқлик энергияси, қаттиқ, суюқ ёки газсимон ёқилғи, иккиламчи энергия ресурсларидан) ёхуд агрегатларнинг алоҳида гуруҳидан (алоҳида агрегат) фойдаланиш самарадорлиги ёхуд самарадорликнинг алоҳида кўрсаткичлари баҳоланади.



Download 471,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish