энергетика экспертизаси – энергия таъминотининг энергия самарадорлиги лойиҳалари ва схемалари соҳасида, ишлаб турган, янгидан ишга туширилган ва реконструкция қилинадиган объектларда энергия ишлаб чиқарадиган ва энергияни истеъмол қиладиган асбоб-ускуналарнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш;
давлат назорати органлари – электр, иссиқлик энергияси истеъмоли ва кўмирдан фойдаланиш устидан назорат қиладиган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси деб аталади) ва нефтғ маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш устидан назорат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефтғ маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (кекйинги ўринларда “Ўздавнефтгаз-инспекцияси” деб аталади);
энергоаудитор – ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказадиган ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс.
II. Умумий қоидалар
2. Мазкур Қоидалар ёқилғи-энергетика истеъмолчилари томонидан ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ҳамда ёқилғи ва энергия таъминотига харажатларни камайтириш имкониятларини аниқлаш мақсадида энергоаудиторлар томонидан энергетика истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
3. Мажбурий дастлабки энергетика текширувидан ўтиш керак бўлган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчилари рўйҳати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишув бўйича давлат назорати органлари томонидан тузилади ва Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича комиссия томонидан тасдиқланади.
4. Янги ва реконструкция қилинадиган объектлар, технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг лойиҳа ҳужжатларини энергетика экспертизасидан ўтказиш мажбурий ҳисобланади.
III. Энергетика текширувлари ва экспертизаларни ўтказишни
ташкил этиш
5. Республикада ёқилғи-энергетика истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш ишларини ташкил этиш, умумий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни давлат назорати органлари амалга оширадилар.
6. Ёқилғи-энергетика истеъмолчиларини энергетика текширувларидан ва экспертизадан ўтказиш фақат энергоаудиторлар томонидан амалга оширилади.
7. Текшириш ва экспертиза ўтказилишидан олдин энергоаудиторлар томонидан энергетика текширувлари ва экспертизалар ўтказиш дастури тузилади (энергетика текширувлари ва экспертизаларни ўтказишнинг намунавий дастурлари мазкур Қоидаларга 1 ва 3-иловаларда келтирилган). Ушбу дастурлар текшириладиган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси билан келишилади ва давлат назорати органларида тасдиқланади. Энергетика текширувлари ва экспертизалар ўтказиш дастури иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг мавжуд ёки янги илғор усуллари асосида ишлаб чиқилиши керак.
8. Текширувлар ва экспертизаларни мазмуни;
қабул қилинган республика ва халқаро нормаларга;
иқтисодий вазиятни баҳолашга;
энергетика ва экология хавфсизлигини таъминлашга;
маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг рақобатбардошлиги таъсирини баҳолашга;
энергетика текширувлари ва экспертизалар ўтказиш дастурларига мувофиқ бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |