Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 14 август,
398-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида корхоналарга, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарга алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарга, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарга озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ва уларни бериш тартибини тартибга солади.
2. Махсус рухсатномалар (лицензиялар) беришга вакил қилинган давлат органи Вазирлар Маҳкамаси ҳисобланади.
Ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотнинг ҳар бир гуруҳи — озиқ-овқат спирти, ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари, узум виноси, коньяк спирти, коньяк, бренди, бальзам, шампан виноси, вижиллаб турадиган ва газланган винолар, вино материаллари, хом ашё спирти бўйича — алоҳида лицензия расмийлаштирилади.
3. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектлар лицензияни расмийлаштириш учун қайси идорага бўйсунишига қараб «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Вазирлар Маҳкамаси номига мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ариза ва ҳужжатларни тақдим этадилар.
Холдинг компанияси, уюшма, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар ҳамда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мазкур қарорга 3-иловада кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқлигини текширадилар ва ўзларининг хулосалари билан бирга ариза берилган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда барча ҳужжатлар пакетини Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.
4. Вазирлар Маҳкамаси олинган ҳужжатларни мазкур қарор билан ташкил этилган идоралараро комиссияга беради, у ўн кун муддатда кўриб чиқади ва ўзининг алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар)нинг ариза берган корхонага берилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Идоралараро комиссия зарур ҳолларда тегишли хулосалар тайёрлаш учун экспертларни жалб қилишга ҳақлидир.
5. Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган хулосаларни ва ҳужжатларни кўриб чиқиб бир ҳафта муддатда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича махсус рухсатнома (лицензия)н расмийлаштиради.
Расмийлаштирилган лицензия Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритган «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, ариза берган корхоналарга кейинчалик бериш учун, жўнатилади.
6. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) 5 йил муддатга берилади.
7. Вазирлар Маҳкамаси тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилган, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўйилган талабларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мос келмайдиган ҳужжатлар тақдим этилган ҳолларда лицензия беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир.
Махсус рухсатнома (лицензия) бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, ҳокимликларга, шунингдек, ариза берган корхоналарга юборилади.
8. Лицензия берилганлиги учун;
озиқ-овқат спирти, ароқ, коньяк, вино, шампан виноси ишлаб чиқарувчи корхоналар — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида;
вино ва вино материаллари ишлаб чиқарувчи жамоа хўжаликлари — заводлар — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар.
Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
9. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) қуйидаги ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан бекор қилиниши мумкин:
а) агар лицензия олиш учун тақдим этилган материалларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;
б) агар корхоналар лицензияда белгиланган фаолият турига риоя қилмасалар;
в) агар бунинг учун вакил қилинган давлат органлари («Ўздавстандарт» маркази, Давлат санитария назорати, ИИВ, Меҳнат вазирлиги ва бошқалар) томонидан корхоналар текширилганда ишлаб чиқариш технология режимлари, санитар нормалар ва қоидалар, ишловчиларнинг иш шароитлари қўпол равишда бузилганлиги, сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги ва бошқалар аниқланганда;
г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ариза берувчининг штампи
|
|
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси
|
|
|
|
|
АРИЗА
|
|
Ўзбекистон Республикасида алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) беришингизни сўрайман.
|
______________________________________________________________________________
|
(фаолият турининг номи)
|
1. Ариза берувчи ________________________________________________________________
|
(юридик шахс)
|
2. Ариза берувчининг манзили, телефонлари, факс, телекс ва бошқалар _____________________
|
3. Ариза берувчининг банк реквизитлари: ____________________________________________
|
Аризага __________ (варақлар сони) ___________________ (ҳужжатлар сони) илова қилинади.
|
|
|
Имзо
|
Муҳр
|
|
(корхона раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми)
|
Do'stlaringiz bilan baham: |