Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин тарихан қисқа вақт ичида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий соҳаларда жуда катта ютуқлар қўлга киритилди. Бу ютуқлар Республикамиз Президенти И. А


 Умуминсоний маънавият ва унинг заминлари



Download 0,79 Mb.
bet7/57
Sana21.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#35752
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57
Bog'liq
Maruza matni man din

2. Умуминсоний маънавият ва унинг заминлари. Юқорида қайд этганимиздек, умуминсоний маънавият - бутун инсониятга, жаҳон халқларига тегишли бўлган маънавий бойликлардир. Умуминсоний маънавият узоқ ва яқин ўтмишдаги ҳозирда эса маънавий жиҳатдан жуда қимматли, инсон қалбида ўчмас из қолдирадиган, мангу яшайдиган, инсоният ижтимоий манфаати, эҳтиёжи учун хизмат қиладиган, уларни эзгуликка йўллайдиган маънавий бойликлардир. Умуминсоний маънавий бойликларига эса илм-фан, жумладан фалсафий тафаккур ютуқлари, адабиёт ва санъат асарлари, кашфиёт ва ихтиролар, маънавий маданият дурдоналари, ҳурфикрлик, умуминсоний ахлоқий меъёрлар ва бошқалар киради.
Умуминсоний маънавият ўз ижобий аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайди. Олтин зангламас, қуёш қораймас деганларидек, умуминсоний маънавият ҳам доим қадимий ва навқирон бўлиб тураверади. Улар умумбашарий маънавият деб ҳам юритилади. Инсон озодлиги, саломатлиги, ҳар бир шахснинг яшаш, билим олиш, кексайганда ижтимоий ҳимояланиш имкониятлари ва у ҳақда ғамхўрлик қилиш каби маънавий масъулият ўз аҳамиятини доим сақлаб қолаверади. Адолат, тенглик, аҳил қўшничилик каби маънавий қадриятлар асрлар оша яшаб келмоқда, уни бутун инсоният авайлаб-асраб келмоқда. Меҳнатсеварлик, эзгулик, яхшилик қилиш, тинчлик, дўстлик, ҳалоллик, ватанпарварлик ва бошқалар ҳам умуминсоний маънавият саналиб, у ҳар бир халқ, миллатда ўзига хос равишда намоён бўлади.
Ўзидан катталарни, ота ва онани ҳурмат қилиш, фарзандлар ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳам умуминсоний маънавий жиҳатлари билан ажралиб туришини ёддан чиқармаслик керак. Виждон, бурч, байналмилалчилик ҳам умуминсоний маънавият тизимидан ўрин олгандир.
Юқоридаги маънавият тушунчаларининг миллати йўқ. У ҳамма миллат, халқ учун баб-баробар тегишлидир. Аммо уларнинг ҳаммаси фақат муйаян миллий шаклда намоён бўлади. Умуминсоний маънавиятда биз миллий маънавиятнинг энг олижаноб, энг юксак кўрсаткичларининг умумжаҳон миқиёсида мужассамлашган бирлигини кўрамиз.
Ўз тараққиёти учун ҳар бир миллат умуминсоний маънавият бойликларидан, хазинасидан фойдаланиши, унга суяниши тарихий заруратдир. Бунингсиз замонавий илғор миллат ҳақида орзу қилиш мумкинмас. Умуминсоний маънавият бойликларидан фойдаланиш миллий чекланганлик қобиғидан четга чиқишга, оламни кенгроқ кўриш ва кузатишга ундайди.
Агар миллий маънавият бўлмаса умуминсоний маънавият йўқ, умуминсоний маънавиятларсиз эса ҳозирги замон илғор миллатлари йўқ. Миллатлар умумжаҳон, умумбашарий маънавиятнинг яратувчиларидир. Ислом Каримов айтганидек: «Бизнинг миллий хусусиятларимиз умуминсоний қадриятлар билан боғланиб кетган. Асрлар давомида халқимиз умумбашарий, умуминсоний қадриятлар такомилига улкан ҳисса қўшган. Турли миллат вакилларига ҳурмат, улар билан баҳамжихат яшаш, диний бағрикенглик, дунёвий билимларга интилиш, ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш каби хусусиятлар ҳам халқимизда азалдан мужассам»1. Умумжаҳон, умуминсоний маънавият эса ҳозирги замон илғор миллатлари тараққиётининг замини, таянчи ва негизидир.
Мустақил Ўзбекистон тараққиётида эса миллий ва умуминсоний маънавиятнинг ана шу диалектик боғлиқлигини ҳисобга олишимиз давр талаби. Буни эса Президентимиз Ислом Каримов маънавият тўғрисидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳисобга олганлигининг гувоҳимиз. Хусусан, Президентимиз «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» асарида «Миллий маданиятнинг ўзига хослигини тиклашга алоҳида эътибор берилиши керак. Шу билан бирга миллий ўз-ўзини англашнинг тикланиши жаҳон инсонпарварлик маданияти ва умумбашарий қадриятлари, идеалларидан бизнинг кўп миллатли жамиятимиз анъаналаридан ажралиб қолиши мумкин эмас»2, – деб таъкидлаган эди. Мустақилликни мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялаш, комил инсонни вояга етказиш борасидаги тарбиявий ишларни миллий маънавиятимиз бойликлари билан бирга умуминсоний маънавият бойликларидан фойдаланиш негизига қурмоғимиз лозим.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish