Мaмлaкaтимиз ишлаб чиқариш сoҳaлaрини axбoрoтлaштириш жaмият



Download 103,5 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi103,5 Kb.
#22599
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Мавзу

Ахборотлаштириш жараёни деганда – инсон фаолиятининг мухим
йўналишларида олинган билимлардан самарали фойдаланиш учун кўрилган
коплекс чора-тадбирлар тушунилади.
Замонавий ва самарали ечимлар топиш учун кўплаб, структура
жиҳатидан мураккаб ахборот тизими яратилмоқда, натижада,
ахборотлаштириш жараёнида иштирок этувчилар сони кун сайин ортиб
бормоқда. Бу жамият ва моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг кўплаб
маблағларини шу соҳага жалб қилишга олиб келмоқда. Бу ўз навбатида
инсонларни ахборот ресурсларидан рационал фойдаланиш йўлларини
қидиришга мажбур қилмоқда. Замонавий шароитда янги ахборот оқими
қанчалик тез кўпайса шу билан бирга уларнинг эскириш муддатлари ҳам
тезлашмоқда, бу ўз навбатида, ахборотни танлаш, унга эришиш қийинчиликларини келтириб чиқармоқда.
Ҳар бир инженер, хизматчи, раҳбар ўз фаолияти давомида кўплаб
қоғозларга битилган ахборотни таҳлил қилишига тўғри келади. Бу эса
ахборотга эришиш учун кўплаб вақт сарфлашга тўғри келиб, ишни ташкил
қилиш унумдорлигига салбий таъсир қилади. Бундай муаммоларни самарали
ечиш жамиятни ахборотлаштириш масаласини кўндаланг қилиб қўймоқда.
Жамиятни ахборотлаштириш – юридик ва жисмоний шахсларнинг
ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот
технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит
яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий
жараёнидир.
Жамиятни ахборотлаштриш жараёни қуйидаги қатор муаммоларни ҳал
этилишини талаб этади:

  1. Ҳисоблаш техника воситаларини жамият фаолиятининг барча
    тармоқларига тадбиқ қилиш.

  2. Жамият аъзоларини ҳисоблаш техникаси воситаларидан самарали
    фойдаланишга ўргатиш.

  3. Жамият аъзоларининг турли хил эхтиёжларини қондиришда ахборот
    ресурсларидан тўла ва самарали фойдаланишларини таъминлаш.

Ахборотлашган жамият – кўпчилик ишловчиларнинг ахборот, айниқса
унинг олий шакли бўлмиш билимларни ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш
ва амалга ошириш билан банд бўлган жамиятидир.
Ахборотлашган жамиятнинг ўзига хос жиҳатлари қуйидагиларда намоён
бўлади:
ахборот иқтисодиётининг ривожланиши;
 ахборот танглигини бартараф этиш;
 ахборот технологиясининг глобаллигига эришиш;
 турли ахборот ресурсларига эркин кириб борилиши;
 ахборот ресурсларининг устунлигини таъминлаш;
 янги ахборот техникаси ва технологияларини кенг қўллаш;
 бошқарув фаолиятида ахборотдан самарали фойдаланиш.
«Ахборотлашган жамият» тушунчасини биринчилар қаторида
америкалик иқтисодчи олим Ф. Махлуп илмий доирага киритган. У монополия
рақобатида патентлаштириш тизимининг тутган ўрнини статистик усуллар
асосида ўрганиб, АҚШ ялпи ички маҳсулотида ахборотнинг миқдорий
жиҳатдан тавсифланишини кўриб чиқди. Олим ахборотни товар сифатида
қабул қилиш концепциясига асосланган ҳолда Америкада келажакда жамият
ривожланишининг асосий шарти «ахборотлашган иқтисод» бўлиши ғоясини
илгари сурди.
Тадқиқотлар ахборотлашган жамиятга хос бўлган қуйидаги хусусиятларни белгилаб берди:
• ахборот танқислиги муаммоси ҳал этилади;
• бошқа ресурсларга нисбатан ахборот ресурслари бирламчи ўринга
чиқади;
• ахборотлашган иқтисод ривожланишнинг асосий шакли бўлиб хизмат
килади;
• жамият тараққиётининг негизи бўлиб ахборот-коммуникациялар бозори
товарларини кенг қўллаш шартлари қўйилади;
Ахборот интеллектуал фаолиятнинг муҳим маҳсулоти саналади. Саноати
ривожланган барча мамлакатларда ушбу маҳсулотларни ўз
фойдаланувчиларига етказишнинг «усуллари ва воситалари» ни ишлаб чиқиш
ҳамда жорий этиш жадал суръатларда олиб борилмоқдаки, бу ахборот
тизимлари ва технологиялари саноатини яратишда ўз аксини топган.

Download 103,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish