- Маълумотлар базаси – бу ўзаро боғланган ва тартибланган маълумотлар мажмуаси бўлиб, у кўрилаётган объектларнинг хусусиятини, ҳолатини ва объектлар ўртасидаги муносабатларни маълум соҳада тавсифлайди.
- Маълумотлар базаси (date base) – бу компьютернинг ташқи хотирасида сақланадиган, ҳар кандай жисмоний, ижтимоий, статистик, ташкилий ва бошқа объектлар, жараёнлар, ҳолатларнинг ўзаро боғлиқ ва тартиблаштирилган мажмуидир.
- МБ-дискда сақланадиган махсус равишда ташкил қилинган маълумотлар туркумларининг жамланмасидир.
- МБ- компьютер ёрдамида қидириб топилиши ва қайта ишлатиш мумкин бўлган тарзда тартибга солинган маълумотлар тўпламидир. Масалан, маколалар, ҳисоб-китоб, телефон рақамлари, гуруҳ журнали маълумотлари ва х-золар.
Маълумотлар базаси - МББТ деб - МБ-ни яратиш, ишлатиш ва кўпчилик фойдаланувчилар томонидан биргаликда фойдаланишни таъминловчи тиллар ва дастурий таъминотлари тўпламига айтилади.
- Маълумотлар банки (МБН) – МБ, МББТ ва уларни амалга оширувчи техник воситалар мажмуидир.
- Маълумотлар банки - маълумотларни марказлаштирилган ҳолда саклаш ва жамоа бўлиб фойдаланишнинг автоматлаштирилган тизимидир. Унинг таркибига МБ ёки уларнинг мажмуи, МББТ ҳамда сўровлар ва амалий дастурлар кутубхонаси киради.
- Маълумотларни ўзида сақлаб ва МББТ орқали бошқариладиган файл олдин «маълумотлар банки» деб аталиб, кейинчалик эса “маьлумотлар базаси” даб юритила бошланди.
Маълумотлар базаси - МБнинг мустакиллиги. МБ ўз ички тузилмасига эга бўлган мустақил объектдир ва у амалий дастурларга боғлик эмас. Маълумотларни маълумот ташувчиларга ёзиш ва уларга мурожаат қилиш услублари амалий дастурий махсулотларга боғлик эмас. МБга ҳар қандай амалий дастурий махсулот орқали мурожаат қилиш мумкин ва бу вақтда МБ мустақил равишда амалий дастурларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз услубларини қўллайди.
МБ га қўйиладиган асосий талаблар - МБ да яхлитлик, унумдорлик, ортиқчалик, бутунлик, хавфсизлик, махфийлик, энг кам сарф ва ҳимоя каби тушунчалар мавжуд.
- - Яхлитлик. Маълумотлар яхлитлиги ёки бутунлиги деганда маълумотларни алоҳида олинган таркибий қисмларининг ўзаро мутаносиблиги тушунилади.
- МБ да маълумот факат бир жойда сақланади ва у такрорланмайди. Агар маълум бир қиймат факат бир жойда сақланса, улар ўзгартирилганда МБ яхлитлиги таминланади, чунки у бошқа жойда такрорланмаслиги сабабли бошқа айнан шундай қийматни ўзгартиришга эҳтиёж йўк.
Do'stlaringiz bilan baham: |