Маълумот узатиш тармоқларини қуриш тамойиллари


Тўлиқ алоқали топологияда



Download 184,93 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi184,93 Kb.
#89728
1   2   3   4
Bog'liq
2-maruza

Тўлиқ алоқали топологияда «ҳар бир ҳар бири билан» тамойилига асосланиб, пунктлар ўртасида физикавий ва мантиқий уланиш таъминланади(2.12расм). n чўққиларга эга тўлиқ алоқали граф Rқn(n-1)/2 қирралардан ташкил топган, бу эса тармоқнинг нархини оширади. Ҳар бир жуфт пунктлар ўртасидаги мустақил йўллар сони hқn-1 га тенг, шунинг учун мантиқий қатламда айланма йўлларнинг кўпроқ сони мавжуд, бу эса алоқани, айниқса, айланма йўналишларда сигналлар тарқалишини альтернатив муҳитларини ишлатишда(масалан, оптик тола, радиореле линияларда) алоқани максимал ишончлилигини беради. Бу топлогия худудли тармоқлар сегментлари учун хосдир.
Уяли топология(2.13расм.). Унда ҳар бир пункт энг яқин пунктларни кичик сони билан бевосита алоқага эга. Чўққиларнинг сони кўп бўлганда қирралар сони Rr n/2 га тенг, бу ерда r ҳар бир чўққига мос қирралар сони. Уяли сегментлар тўлиқ алоқали сегментга нисбатан қирраларнинг сони кам бўлганда ҳам юқори ишончлиликка эга.

2.13расм. Уяли топология.


Тўлиқ алоқали ва уяли топологияларни фақат аҳамиятли юкламали сегменларда ишлатиш мақсадга мувофиқ, чунки уларни оширишдаги чиқим юқоридир.


Тармоқнинг ташкилий тузилмаси. Ташкилий тузилма тармоқни яхлитлигидаги ташкил қилинишини, яъни унинг вазифалари, элементларни асосий хусусиятлари ва алоҳида тизим ости ахборот тармоқ сегментлари сифатида қўлланиладиган унсурларни тузилма компонентларига бирлаштиришни композицион тамойилларини акс ттиради.
Тармоқ элементлари, уларнинг вазифалари ва хусусиятлари.Умумий ҳолда ҳар қандай тармоқнинг элементлари бўлиб пунктлар ва уларни боғловчи линиялар ҳисобланадилар. Тармоқ пунктлари охирги ва тугун пунктларга бўлинадилар.
Охирги пунктларда(ОП) (endpoints) тармоқнинг терминал ускуналари, ҳамда ОП функционал вазифаларини белгиловчи ахборот ресурслар ва ишчи тизимлар жойлашади. Масалан, ОП тармоққа,телекоммуникацион хизматларга киришни таъминлаш ёки тармоқнинг турли сегментларини бирлаштириш учун ишлатилади. Юқоридаги иккита ҳолатда ОП кириш тугуни (access node) деб аталади.
Фойдаланувчиларнинг тармоққа киришида, мувофиқ ОП терминал қурилмаси фойдаланувчи вазифасига кўра, ахборот киритиш-чиқариш ҳамда ахборотни қайта ишлаш функциясини бажаради.
Телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш учун фойдаланувчини тармоққа кириш имконини берувчи пункт-хизмат тугуни (service node) деб юритилади. Уларда фойдаланувчилар кириши учун абонент-тармоқ интерфейслари (User Network Interface,UNI) ва тармоқ билан ўзаро боғланиш учун хизмат тугуни интерфейси (Service Node Interface) амалга оширилган.
Турли сегментларни бирлаштирувчи ОП да чегара коммутатор, киритиш-чиқариш мультиплексор ёки турли телекоммуникацион технологиялар тармоқларини бирлаштиришда тармоқлараро ўзгартиргич (шлюз) вазифасини бажарувчи махсус ускуналар ўрнатилиши мумкин.
Тугун пункти (node point) ёки тармоқ тугуни (node) бу икки ва ундан ортиқ алоқа линиялари бирлашган пункт ва ушбу пункт маълумотлар оқими йўлида оралиқ пунктдир. Тармоқ тугунида бир пайтда ёки хар хил пайтда турли вазифалар амалга оширилади, улардан асосийси коммутация, концентрация, мультиплексорлаш ва маршрутизациядир.
Коммутация (switching)-маршрутизация схемасига мувофиқ тармоқда ахборот оқимларини тақсимлашда тугунда бирлашадиган линиялар ўртасида алоқа ўрнатиш жараёни. Коммутация оператив (алоқа сеанси мобайнида) ва узоқ муддатли (кроссли), яъни тугунда бирлашадиган линияларни кросслаш йўли билан амалга ошириладиган бўлади.
Концентрация (concentration)-линиянинг самарали юкланишини таъминлаш мақсадида, қувватли чиқиш оқимига эришиш учун бир неча кириш ахборот оқимларини бирлаштиришдир.
Мультиплексорлаш (multiptxing)-линиянинг ўтказиш қобилияти ресурсини маълум қисмини ахборот оқимининг ҳар бирига бериш йўли билан битта линиядан бир неча ахборот оқимларини узатишни таъминлаб беради. Бу ўрнатилган тақсимлаш узатилаётган ахборот йўқлигида ҳам сақланиб қолади, яъни бу ерда концентрация вазифаси мавжуд эмас.

Download 184,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish